Get Mystery Box with random crypto!

Кўрилган зарарни қоплашга оид савол Бир дўконда ёнғин содир бў | Ислом молияси | Islom moliyasi

Кўрилган зарарни қоплашга оид савол
Бир дўконда ёнғин содир бўлди ва дўкондаги маҳсулотлар ёниб кетди. Дўкон эгаси ёниб кетган маҳсулотлар нархини мол олган одамларига қоплаб бериши керакми?

Жавоб:
Агар дўкондор ёниб кетган маҳсулотларни насияга сотиб олган бўлса, у ҳолда маҳсулотлар уники ҳисобланади ва насияга сотиб олган томонга ёниб кетган маҳсулотлар пулини келишилган муддатда тўлаб бериши керак. Агар маҳсулот сотган тараф ҳолатни инобатга олиб тўлов муддатини чўзиб берса ёки кечиб юборса, бу унинг ўзини иши ва у бу иши учун савоб олади. Агар ундай қилмаса бу ҳам унинг иши, яъни унинг бунга ҳақи бор.

Агар маҳсулот сотилгандан кейин пулини беришга келишилган бўлса, яъни дўкондор маҳсулотни мол эгасидан унинг вакили сифатида олган бўлса ва ёнғин дўкондорнинг айбисиз чиққанлиги аниқланса, у ҳолда дўкондор ёниб кетган маҳсулотлар пулини тўлаб бермайди (яъни ёнғин чиқишида унинг айби бўлмаганлиги учун зарарни қопламайди). Валлоҳу аълам.