Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-06-30 19:36:29 #мақола #таҳлил

Ислом банклари ҳақида шаклланган баъзи нотўғри тушунчаларга изоҳлар


Ислом банклари ҳақида қуйидаги фикрлар шаклланиб қолган:

Ислом банклари очилса анъанавий банклар ёпилиб кетади, шунинг учун анъанавий банклар ислом банклари ташкил этилишидан манфаатдор эмас.

Ислом банк фаолияти йўлга қўйилса мижозларни ҳаммаси ислом банкларига ўтиб кетади.

Ислом банклари фоизсиз, яъни бепул кредит/қарз беришади...

Хўш, аслида ҳам шундайми? Қуйидаги мақолада бу ҳақда батафсил сўз юритамиз:

https://islommoliyasi.uz/uz/11234-2/

@IslomMoliyasi канали
2.5K views16:36
Ochish/sharhlash
2023-06-30 09:19:12 ҚУРБОНЛИКНИНГ ВАҚТИ

CАВОЛ:
Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:
وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.

Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”).

Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ

яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).

Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:

وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ

яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.
Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.

Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. (@diniysavollar)
2.4K views06:19
Ochish/sharhlash
2023-06-29 02:46:59 #қисқа_савол_жавоблар

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ СОТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

CАВОЛ: Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қурбонлик гўшти ва терисини сотиб бўлмайди. Лекин уларни доимий фойдаланиладиган ашёларга алмаштириш мумкин.

Динимизда қурбонлик қилиш жуда фазилатли ва савобли амаллардан ҳисобланади. “Бадоиъус саноиъ” китобида жонлиқ сўйилиши билан (яъни қон оқизилиши билан) қурбонлик ибодати амалга ошган бўлади. Унинг гўштини садақа қилиш мустаҳабдир, дейилган. Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси ёки гўштини сотиш борасида “Танвирул-абсор” ва унинг шарҳи “Дуррул-мухтор” китобларида шундай дейилади:

)ﻭﻳﺘﺼﺪﻕ ﺑﺠﻠﺪﻫﺎ ﺃﻭ ﻳﻌﻤﻞ ﻣﻨﻪ ﻧﺤﻮ ﻏﺮﺑﺎﻝ ﻭﺟﺮاﺏ) ﻭﻗﺮﺑﺔ ﻭﺳﻔﺮﺓ ﻭﺩﻟﻮ (ﺃﻭ ﻳﺒﺪﻟﻪ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻪ ﺑﺎﻗﻴﺎ) ﻛﻤﺎ ﻣﺮ (ﻻ ﺑﻤﺴﺘﻬﻠﻚ ﻛﺨﻞ ﻭﻟﺤﻢ ﻭﻧﺤﻮﻩ) ﻛﺪﺭاﻫﻢ (ﻓﺈﻥ) (ﺑﻴﻊ اﻟﻠﺤﻢ ﺃﻭ اﻟﺠﻠﺪ ﺑﻪ) ﺃﻱ ﺑﻤﺴﺘﻬﻠﻚ (ﺃﻭ ﺑﺪﺭاﻫﻢ) (ﺗﺼﺪﻕ ﺑﺜﻤﻨﻪ) ﻭﻣﻔﺎﺩﻩ ﺻﺤﺔ اﻟﺒﻴﻊ ﻣﻊ اﻟﻜﺮاﻫﺔ،

яъни: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси садақа қилиб юборилади ёки ундан (ишлатиш учун) қоп, элак, меш, сафар халта, ва челак каби нарсалар ясалиши мумкин. Ёки терини узоқ вақт ишлатиладиган мазкур маиший асбоб ускуналарга алмаштирилса ҳам бўлади. Лекин сирка, гўшт, пул ва шулар каби бир марта фойдаланиладиган нарсаларга алмаштирилмайди. Агар жонлиқнинг гўшти ёки териси мазкур бир марталик истемол қилинадиган нарсаларга ёки пулга сотилса, пулини садақа қилинади. Бундан сотиш жоизлиги, лекин макруҳлиги келиб чиқади.”

Мазкур матн ва шарҳнинг хошияси “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар қўшимча қилинган:

ﻭاﻟﺼﺤﻴﺢ ﻛﻤﺎ ﻓﻲ اﻟﻬﺪاﻳﺔ ﻭﺷﺮﻭﺣﻬﺎ ﺃﻧﻬﻤﺎ ﺳﻮاء ﻓﻲ ﺟﻮاﺯ ﺑﻴﻌﻬﻤﺎ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻌﻴﻨﻪ ﺩﻭﻥ ﻣﺎ ﻳﺴﺘﻬﻠﻚ، ﻭﺃﻳﺪﻩ ﻓﻲ اﻟﻜﻔﺎﻳﺔ ﺑﻤﺎ ﺭﻭﻯ اﺑﻦ ﺳﻤﺎﻋﺔ ﻋﻦ ﻣﺤﻤﺪ: ﻟﻮ اﺷﺘﺮﻯ ﺑﺎﻟﻠﺤﻢ ﺛﻮﺑﺎ ﻓﻻ ﺑﺄﺱ ﺑﻠﺒﺴﻪ

яъни: “Ҳидоя ва унинг шарҳларида келганидек, саҳиҳ қавл шуки, бевосита ундан буюм сифатида фойдаланиладиган нарсаларга сотиш жоизлиги масаласида тери ва гўштнинг ҳукми бир хил. Аммо уларни (бир марта) истеъмол қилинадиган (озиқ-овқат маҳсулотлар каби) нарсаларга сотиш жоиз эмас. “Кифоя” китобида Ибн Самоъадан ривоят қилинган Имом Муҳаммаднинг қуйидаги: “Агар жонлиқ гўштига кийим сотиб олса, уни кийишида зарар йўқ” деган сўзи билан мазкур ҳукмни қувватлаган”. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (@diniysavollar)

@Islommoliyasi канали
2.6K viewsedited  23:46
Ochish/sharhlash
2023-06-28 03:56:16
3.7K views00:56
Ochish/sharhlash
2023-06-27 16:20:21 #мақола #таҳлил

ПЛАС форум натижалари ёки Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимининг татбиқ қилиниши истиқболлари юзасидан баъзи мулоҳазалар

21-22 июнь кунлари Тошкент шаҳрида “Финтех, банклар, ритейл” ПЛАС–форуми бўлиб ўтди. Ундаги сессиялардан бири Марказий Осиёда ислом молияси ва унинг истиқболларига бағишланди.

Ислом молияси саҳифаси аъзолари ва ҳамкорларимиз ушбу форум ҳақида, жумладан, унда айтиб ўтилган баъзи фикрларга, хусусан, форум давомида ислом молия тизими мамлакатимизда татбиқ этилса қанча инвестиция жалб қилиш мумкинлиги, аҳолининг қанча қисми ўз диний қарашлари туфайли анъанавий кредитлардан фойдаланмаслиги юзасидан айтилган фикрларга ўз муносабатингизни билдирсангиз, деб илтимос қилишди. Ушбу илтимосларни инобатга олиб шу бўйича ўз фикрларимизни сизлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

батафсил https://islommoliyasi.uz/uz/10233-2/

@IslomMoliyasi канали
2.7K views13:20
Ochish/sharhlash
2023-06-26 15:57:19 Садақа ҳақида

Ассалому алайкум!
Қандай инсонларга садақа бериш жоиз, садақа олувчининг дини аҳамиятга эгами, инсонлар орасидан садақага муҳтож кишини қандай ажратиб олиш мумкин?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Закот, фитр, назр ва каффорот кабилардан бошқа нафл садақаларни ғайридинларга бериш жоиз.
Моли нисобга етмаган (мусулмон) кишиларга ҳам садақа бериш жоиз.
Садақа бераётган инсоннинг қалбида “Мени беришга қодир қилганинга шукур” деган ният бўлиши керак. Шунингдек олувчига нисбатан “Мени қилган амалимнинг савобини охиратга элтувчи” деган назар билан қараш керак.
Кибр икки қисмга бўлинади. Мол-дунёнинг кибри бўлади ва ибодатнинг кибри бўлади. Иккиси ҳам инсонни Аллоҳнинг назаридан қулатувчи ва дўзахга улоқтирувчи ишдир. Валлоҳу аълам!
3.0K viewsedited  12:57
Ochish/sharhlash
2023-06-25 17:48:14 ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚЎЙЛАРНИ ЭГАСИГА ТЎЛАТСАК БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Бизнинг боғимиз бор. Боғда турли хил мевали дарахтлар қатори буғдой ва беда ҳам экилган. Бугун тонгда боғимизга борсак, кимнидир қўйлари буғдойни ва бедаларни пайхон қилиб юрибди. Дарҳол қўйларни ҳайдаб бир жойга қамаб қўйдик. Энди шу қўйларни эгасидан етказилган зарарни тўлатсак бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда қўйни эгаси боғингизга қўйларни ўзи ҳайдаб олиб келса ёки қўйларни боғингизга киришини била туриб бунга монеълик қилмаса, етказилган зарарни тўлайди. Лекин қўйларни қўйхонада сақлаётган бўлсаса-ю қандайдир сабаб билан чиқиб кетган ёки ўтлоқда боқиладиган қўйлар бўлиб, бехосдан қўйлар ўзи сизни экининингизни пайхон қилса, қўйни эгаси зарарни тўламайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бўш юрган ҳайвонларнинг жинояти (етказган зарари) тўланмайди", деганлар.
"Бирор чорва ҳайвони боғланган жойидан чиқиб, кимнидир экинини пайхон қилса ёки ўтлоққа қўйиб юборилган пайтда бирор кишини экинини пайхон қилса, бу зарарни эгаси тўламайди" ("Фатовои ҳиндия" китоби).
"Бўш юрган ҳайвонлар бирор жонзотга ёки бирор кишининг мулкига кечаси ёки кундузида зарар етказса, бунга уни эгаси зомин бўлмайди. Бунга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бўш юрган ҳайвонларнинг жинояти тўланмайди, деган сўзлари далилдир" ("Дурарул ҳуккам" китоби).
Лекин диёнат жиҳатидан ҳар бир киши бировни мулкига зиён қилмаслиги ва ўз луқмасини доим ҳалол тутиши лозимдир. Зеро ота-боболаримиз чорва ҳайвонларини уйларидан олиб чиқишда, ўзгаларнинг экинзорлари ёнидан олиб ўтаётган вақтда, сути ва гўштида шубҳа бўлишидан эҳтиёт қилиб, оғзини мато билан боғлаб қўяр эдилар. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


@IslomMoliyasi канали
3.2K viewsedited  14:48
Ochish/sharhlash
2023-06-24 19:24:03 ҚАССОБГА ИШ ҲАҚИ ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?

CАВОЛ: Қассобга иш ҳақи қандай берилади? Қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳисалом ҳазрати Алий разияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар:

ولا تعط أجر الجزار منها (رواه الإمام البخاري عن عبد الرحمن بن أبي ليلى رضي الله عنه)

“Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг” (Имом Бухорий ривояти).

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (@diniysavollar)
3.6K views16:24
Ochish/sharhlash
2023-06-24 13:07:39
#тафсир

Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 24 оят

«Қўлингизга мулк бўлиб тушганлар (жориялар)дан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир. Ана ўшалардан бошқаларни зино аралаштирмаган ҳолда молларингиз (маҳр) ила талаб қилмоғингиз (никоҳланишингиз) ҳалол қилинди. Улардан ҳузурланишингиз сабабидан маҳрларини беринг. Бу фарздир. Фарз маҳрдан кейин ўзаро розилик ила келишганингиз (яъни хотин маҳридан кечса) гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир».


тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/niso-24/

@IslomMoliyasi канали
2.6K views10:07
Ochish/sharhlash
2023-06-24 03:56:18 #қисқа_савол_жавоблар

ҲАЖ САФАРИГА БОРГАНЛАР ҚУРБОНЛИК ҚИЛАДИМИ?

CАВОЛ
: Ҳурматли Фатво ҳайъати уламолари! Маълумки, бизни юртдан ҳаж ибодатига борган зиёратчилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва таматтуъ қилганлари учун жонлиқ сўядилар. Мана шу жонлиқни сўйган ҳожилар қурбонлик кунларида алоҳида қурбонлик ҳам қилишлари керакми ёки шу сўйган бир жонлиқлари кифоями?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало шуни билиб олиш керакки, ҳожиларнинг қурбон ҳайити кунлари Минода сўйдирадиган қурбонликлари “Ҳайит қурбонлиги” эмас, балки икки улуғ ибодат – умра ва ҳаж ибодатларини жамлаганликлари учун вожиб бўлган “Шукрона қони” қурбонлигидир. Шунинг учун у ҳайит қурбонлигидан саналмайди.

Энди саволга бевосита жавоб берадиган бўлсак, ҳаж қилувчи эркак ёки аёл қурбонлик сўйиладиган кунларнинг охиригача муқим бўладиган бўлса ҳамда бой бўлса (яъни, унинг ҳожати аслиясидан ташқари закот нисоби миқдорича ёки ундан ортиқ маблағи бўлса) унга таматтуъ жонлиғидан ташқари қурбонлик ҳам сўйиши вожиб бўлади. Аммо мазкур муқимлик ва бойлик шартларидан ҳар иккиси ёки бири ҳаж қилувчида топилмаса унга қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай дейилган:
"وأما الأضحية فاذا كان مسافرا فلا يجب عليه واِلاَّ فكالمكي فتجب كما مرّ في "البحر" و "رد المختار" و مثله في "الخانية".
Яъни: “Ҳаж қилувчи мусофир бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлмайди. Аммо, муқим бўлса, худди Макка аҳлига вожиб бўлгани каби ҳаж қилувчига ҳам қурбонлик сўйиш вожиб бўлади. Мазкур ҳукм “Баҳрур-роиқ”, “Раддул-мухтор” ва “Хония” китобларида зикр қилинган” (“Ғунятун-Носик” китоби 276-бет).
Демак, Ҳаж арконлари бошланиб, Минога боришларидан олдин Макка шаҳрида ўн беш кун ва ундан ортиқ турадиган ҳожилар бой бўлсалар ва қурбонлик кунларининг охирги вақтида ҳам муқим бўлсалар, уларга таматтуъ жонлиғидан ташқари алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб бўлади.

Шунингдек, қурбонликнинг охирги куни – Зул-ҳижжа ойининг ўн иккинчи куни қуёш ботишидан олдин Маккага қайтиб, у ерда ўн беш кундан кўп туриши аниқ бўлган бой ҳожиларга ҳам таматтуъ жонлиғидан ташқари алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Чунки қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик сўйиладиган вақтнинг охири эътиборга олинган.
Шундай экан, қайси ҳожига қурбонлик вожиб бўладиган бўлса, хоҳласа қурбонлигини Саудия Арабистонида сўйдирсин, ҳоҳласа ватанларидаги вакилларига айтиб қурбонлик сўйдиришлари мумкин. Чунки ҳаммамизга маълум бўлган қурбонликни исталган жойда сўйиш жоиз бўлиб, ҳарамда сўйилиши шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@IslomMoliyasi канали
2.8K viewsedited  00:56
Ochish/sharhlash