Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-06-05 20:36:10 БОТИЛ САВДО

Савдо қилувчи савдо қилишга лойиқ бўлмаса ёки савдо моли савдога лойиқ бўлмаса, бундай савдо ботил бўлади.
Бундай савдо, агар сиртдан савдога ўхшаб кўринса ҳам, савдо бўла олмайди, савдога қўйилган мулк эса асло мулкни ифода қилмайди. Мисол учун, вояга етмаган ёш бола ёки жинни одамнинг савдоси ёки мол ҳисобланмайдиган ўлимтикнинг гўшти, чўчқа гўшти, ароқ ва қон каби нарсалар савдоси ботил савдо ҳисобланади.

Ботил савдонинг турлари:

Йўқ нарсани сотиш.
Барча фиқҳий мазҳабларнинг имомлари йўқ нарсанинг ва йўқ бўлиш хавфи бор нарсанинг савдоси ботил эканига иттифоқ қилганлар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан риовят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳомиланинг ҳомиласини сотишни ман қилдилар. Бу жоҳилиятдаги бор савдо эди. Бир одам туяларни туққунча ва унинг қорнидаги ҳам туққунча сотиб олар эди». Бешовлари ривоят қилган.

Ислом бундай савдони ҳаром қилди. Чунки, туянинг қорнидаги ҳомила туғиладими йўқми биров билмайди. Яъни, ўлиб қолиши мумкин. Қолаверса тирик ҳолида туғилган чоғида ҳам нар бўладими, урғочими бу ҳам маълум эмас. Хуллас, боридан кўра йўғи кўпроқ нарса. Бундай ноаниқ нарсани сотиб бўлмайди албатта.

Қўлига тутқазиш мумкин бўлмаган нарсани сотиш.
Мисол учун, эгасининг қўлидан қочиб кетган қушни ёки сувдаги балиқни сотиб бўлмайди.
Имом Аҳмад Ибн Масъуддан қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сувдаги балиқни сотманглар. У алдашдир», деганлар.

Ўзига тегишли бўлмаган / эгалигида бўлмаган нарсани сотиш.
Савдога қўйилаётган нарса сотувчининг мулки бўлиши лозим. Шунинг учун барчага тегишли бўлган уммон, денгиз, дарёларнинг сувлари, умумий ерларнинг тупроғи, ҳаво каби нарсаларни сотиб бўлмайди. Чунки бу ер-сувлар умумий бўлиб улардан барчанинг турли мақсадларда (бошқаларга зарар келтирмаган ҳолда) фойдаланишга ҳақи бор.

Манба: islom.uz да қўйилган мақола асосида тайёрланди.

@IslomMoliyasi канали
1.4K viewsedited  17:36
Ochish/sharhlash
2023-06-05 12:29:01 Ассалому алайкум!
Саҳифамиз аъзоларига бир савол: ботил ва фосид савдо ўртасида қандай фарқ бор? Мисоллар билан жавоб беришни илтимос қиламиз.
1.7K viewsedited  09:29
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:09:16 #тафсир

Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 8-оят

"Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у(мерос)дан ризқлантиринглар ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар
".

«Тақсимлаш» — меросни бўлиш учун ҳақдорлар йиғилган мажлисдир. Демак, мерос тақсимлаш мажлисида ҳақдорлардан бошқа қариндошлар ҳам, шунингдек, етимлар, камбағал-мискинлар ҳам ҳозир бўлишлари мумкин.*
«Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у (мерос)дан ризқлантиринглар...»

Ҳақдорлар меросдан насибаларини олишса-ю, қолганларга ҳеч нарса тегмай қолса, ўксишлари, кўнгиллари синиши эхтимоли бор. Шундай ноқулай ҳолатни ўртадан кўтариш учун, оятнинг ҳукмига кўра, меросхўрлар бирор нарсани ажратиб, ҳалиги кишиларга бериб, уларни ҳам севинтиришлари лозим. Айни чоғда, уларга ширин муомалада бўлиб, яхши сўзлар айтиш буюрилмокда.

«...ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар».

Бу ҳам кариндошлик ва инсоний алоқалар риштасини мустаҳкамлашнинг бир йўлидир.

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈

*одатда мерос тақсимлашда бегоналардан қўни-қўшнилар гувоҳ сифатида иштирок этишлари мумкин, лекин бу жараёнда асосан яқинлар иштирок этишади. Мерос тақсимлашда муайян бойликлар бўлинишини инобатга оладиган бўлсак, инсон бир нарсага эга бўлганда қариндош-уруғ ва қўни-қўшни ичидаги етимлар, камбағал-мискинларга ҳам бирор нималар ҳадя қилиши ва шу орқали уларни ҳам хурсанд бўлишини таъминлаш жуда чиройли амаллардан ҳисобланади.

@IslomMoliyasi канали
1.9K views14:09
Ochish/sharhlash
2023-06-04 14:25:49 AМИРЛИКЛAР БAНК ВA МОЛИЯВИЙ ТAДҚИҚОТЛAР ИНСТИТУТИ (EIBFS), БAA

Умумий маълумот
Ислом банк иши ва молияси йўналишида кенг қамровли назарий ва техник билимларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга қаратилган ушбу олий таълим муассасаси 2003 йилда биринчи битирувчиларига диплом топширган ва шундан буён ўз фаолиятини муваффаққият билан олиб бормоқда.

"Ислом банк иши" ўқув дастури соҳага оид умумий маълумотлар, бизнес соҳаси ҳамда ислом банк иши йўналишида асосий билим ва маълумотлар беришни кўзда тутади.

Ўқув дастури натижалари
Кенгроқ назарий ва амалий доирада ислом банки маҳсулотлари ва амалиётлари муаммоларини ҳал қилиш, танқидий-таҳлилий фикрлаш ва мулоқот қобилиятларини намойиш қила олиш;
Банк-молия тизимида самарали фаолият юритиш ҳамда ушбу соҳани ривожлантириш ва тадқиқотлар олиб бориш учун асос бўлиб хизмат қиладиган кучли билим ва кўникмаларни ривожлантириш;
Мижозларнинг молиявий эҳтиёжларини баҳолаш, ҳолатни таҳлил қилиш ҳамда ислом молия маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ва қўллаш учун ислом молияси тамойилларини амалда қўллаш.

Расмий саҳифаси: https://eif.gov.ae/
1.9K views11:25
Ochish/sharhlash
2023-06-03 18:28:56
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг иқтисодий тафаккури ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам жуда юксак даражада бўлган. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов ҳазратнинг “Бозордан чўчишнинг ҳожати йўқ” номли мақоласи айнан шу нарсага бағишланади.

Шайх Ҳазратларининг боболаримизнинг бозор иқтисодини қандай ташкил этганликларини ўрганиш кераклиги тўғрисидаги фикрлари ҳам мутлақо тўғри. Ахир аждодларимиз бозор иқтисоди ҳукмрон бўлган асрларда ўз тадбиркорлик ва ишбилармонликлари билан дунёни ҳайратга солишган!

Мақоланинг айрим жойларини ўқиганда, кишида Шайх Ҳазратлари 1991 йилнинг бошидаёқ яқинда мустақилликка эришишимизни ҳис қилганликлари ва иқтисодимизда биринчи галда қандай ўзгаришлар қилишимиз керак, деган саволларга жавоблар берганликлари ҳақида тасаввур пайдо бўлади.

Манба: "Иқтисодий шарҳ" журнали №4/2023

Батафсил: review.uz/oz/95s

@IslomMoliyasi канали
2.1K viewsedited  15:28
Ochish/sharhlash
2023-06-03 14:34:57
ҲAМAД БИН ХAЛИФA УНИВЕРСИТЕТИ, ҚAТAР
Умумий маълумот
Ислом молияси бўйича магистратура (МS) - ислом ва анъанавий молия соҳасида сифат ва миқдорий таҳлил усулларини ўргатувчи махсус дастурдир.

Ушбу машҳур магистрлик дастури бутун дунё бўйлаб ислом молияcига юқори даражада ихтисослашган кам сонли дастурлардан бири ҳисобланади. Ислом молиясининг назарий ва амалий жиҳатларига урғу бериш орқали талабалар глобал имкониятларни кўриб чиқиш ҳамда бизнес ва молия соҳаларида фаолият олиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Қатарда ислом банкчилиги маҳаллий банк тизимининг тахминан 25 фоизини ташкил қилади.
“Ислом молияси бўйича магистратура” дастури аспирантларга бизнесда шариат талаблари амалий жиҳатдан қўлланилиши борасида кўпроқ тушунча беришга қаратилган.

Aсосий курслар:
Ислом банк иши ва молия бозорлари;
Ислом молиявий шартномалари;
Ислом корпоратив молияси ва молия муҳандислиги;
Тадқиқот усуллари

Расмий саҳифаси
2.0K views11:34
Ochish/sharhlash
2023-06-03 10:50:14
#таълим

ҲAМДAН БИН МУҲAММAД СМAРТ УНИВЕРСИТЕТИ, БAA

Умумий маълумот
:
Ислом банк иши ва молияси магистратура дастури ислом банк иши, ислом молияси, шариат, ислом иқтисодиёти, ислом молиявий шартномалари ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ислом молиявий операцияларни ҳисобга олиш, исломда хатарларни бошқариш, молиявий бозорлар ва институтлар, ислом корпоратив бошқаруви шунингдек ислом молиясидаги ҳуқуқий ва тартибга солиш масалалари каби ихтисослашган соҳаларда талабаларни ўқитишга интилади. Бундан ташқари дастур давомида назарий тушунчалар ўрганилади ва амалий тадқиқотлар ёрдамида минтақавий илғор тажрибалар билан ўртоқлашилади.

Дастур натижалари:
Замонавий ислом молиясининг ўсиши ва ривожланишининг мантиқий асосларини қадрлаш;
Ислом банк иши ва молиясини унинг анъанавий муқобилидан фарқлаш;
Ислом банк иши ва молиясининг асосий тамойиллари бўйича чуқур билимларни шакллантириш.

Расмий саҳифаси

Ислом молияси саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | Youtube | Instagram
2.0K views07:50
Ochish/sharhlash
2023-06-03 10:48:24 Ассаламу алайкум.

Ислом иқтисодиёти ва молияси йўналишида таълим олиш истагида бўлган ёшларга манфаатли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни қўйишда давом этамиз. Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг шу йўналишда билим берувчи олий таълим муассасаси ҳақида қисқача маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

@IslomMoliyasi канали
1.8K views07:48
Ochish/sharhlash
2023-06-02 14:50:01
#таълим

ИСТAНБУЛ СAБAҲAТТИН ЗAИМ УНИВЕРСИТЕТИ, ТУРКИЯ

Умумий маълумот
:
“Ислом иқтисодиёти ва молияси” кафедраси талабаларга тўрт йиллик бакалавриат таълими даврида бир қанча ўқув дастурини таклиф этади, унда ислом иқтисодининг назарий асослари, ислом савдо ҳуқуқи қоидалари ва тамойиллари ҳамда ислом молия амалиётлари, шунингдек, ўқиш даврида анъанавий иқтисодиёт ва молия курслари киради.

Aсосий курслар:
Ислом савдо ҳуқуқи;
Қуръон ва иқтисодиёт тамойиллари;
Ислом иқтисодий тафаккури;
Ислом иқтисодиёти асослари;
Ислом молияси ва банк иши;
Капитал бозорлари ва ислом суғуртаси; Иқтисодиётга кириш;
Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари;
Бизнес молияси;
Статистика-эконометрика

Мақсад:
Ислом иқтисодиёти ва молияси соҳасида билим ва кўникмалари орқали инновациялар ярата оладиган битирувчиларни тарбиялаш.

Расмий саҳифаси

Ислом молияси саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook |
Web-site | Youtube | Instagram
2.1K viewsedited  11:50
Ochish/sharhlash
2023-06-02 14:45:11 Ассалому алайкум!

2023 йил 31 май куни Тошкент давлат юридик университети томонидан ташкил этилган “Ислом инвестиция маҳсулотлари: хусусиятлари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференция доирасида қилинган баъзи маъруза ва тақдимотларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. Бугун ушбу анжуманда ўз тақдимоти билан иштирок этган Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Мирҳамдамов Мирафзалнинг “Top university programs and certificates in preparing Islamic finance specialists” деб номланган тақдимотининг баъзи қисмларини ислом иқтисодиёти ва молияси йўналишида таълим олиш истагида бўлган ёшларга манфаатли бўлади деган умидда телеграм саҳифамизга қўйишни лозим деб билдик.

қўшимча равишда ўқинг: https://islommoliyasi.uz/uz/yetakchi-talim-dasturlari/

@IslomMoliyasi канали
2.0K viewsedited  11:45
Ochish/sharhlash