Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Агар ёш бола бошқа бировнинг мулкига зарар етказса, бол | Ислом молияси | Islom moliyasi

Савол: Агар ёш бола бошқа бировнинг мулкига зарар етказса, боланинг ота-онаси зарарни қоплаши / тўлаши керакми?

Жавоб: Ислом дини ҳар қандай ноҳақликдан қайтарганидек, ҳар қандай ноқонуний амаллардан ҳам қайтаради. Ноқонуний хатти-ҳаракатлар – бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган ёки уларнинг мулкига зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатлардир. Бундай хатти-ҳаракатлардан бири итлаф (اِتْلاف) бўлиб, бировнинг мол-мулкига зарар етказишни англатади. Итлаф тоифасига болалар ёки ҳайвонлар томонидан бошқа шахсларнинг мулкига зарар етказувчи ҳаракатлар, шу жумладан, қурилиш, ариқ/қудуқ қазиш ва бошқа ҳаракатлар натижасида етказилган зарарлар киради. Бошқа шахснинг мол-мулкига бевосита ёки билвосита зарар етказган ҳар қандай шахс етказилган зарарни қоплаши шарт. Масалан, боланинг ота-онаси, ҳайвоннинг эгаси, шунингдек, ходимлари моддий зарар етказган иш берувчи уни қоплаши шарт. Худди шундай, ҳунарманд ёки буюртмани бажарувчи буюртмачининг мол-мулкни зарардан ҳимоя қилишга мажбур, зарар етказган тақдирда эса, унинг ўрнини қоплаши шарт. Зарарни қоплашда эгасига айнан ўша зарар етказилган нарсани ёки унинг қийматини қайтариш керак.

Манба: https://islam-today.ru сайтида қўйилган савол-жавоб асосида тайёрланди.