Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-07-18 10:56:46 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳ таоло сотганда, харид қилганда, бирор нарсани талаб қилганда бағрикенг бўлган инсонни раҳматига олсин”, дедилар” (Бухорий ривояти).

@IslomMoliyasi канали
2.7K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2023-07-17 19:51:04 Қарзга олинган пулдан эхсон

Ассалому алайкум!
Бир танишимдан 2 ойда қайтариб бериш шарти билан қарз олдим. Аллоҳ қодир қилиб ўша қарзни биринчи ойни ўзида узишга имконим пайдо бўлди, лекин шу кунларда Масжидни қурилишида молиявий кўмак кераклигини эшитиб қолдим (масжидни томини ёпиш учун). Ҳозирги ҳолатда ҳақдордан қарзни кечиктириб беришга розилигини олиб, қарзни ўз вақтида узишга тайёрланган пулни масжидга эҳсон қилишимнинг ҳукми қандай бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қарзни қайтариш вожиб. Валлоҳу аълам!

Ислом молияси изоҳи: масжидга хайр-эҳсон қилиш фарз ёки вожиб амал эмас, лекин қарзни қайтариш шарт, чунки ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзини узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунича, Аллоҳ таоло кечмайди дейишади уламолар.
2.8K views16:51
Ochish/sharhlash
2023-07-17 13:56:13
#тафсир

Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 176-оят

«Сендан фатво сўрарлар. «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берур», деб айт. Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярми берилур. Агар сингилнинг боласи бўлмаса, у ҳамма меросни олур. Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учдан иккисини олурлар. Агар (меросхўрлар) эркак-аёл биродарлар бўлсалар, бир эркак икки аёл ҳиссаси асосида олурлар. Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир».


тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/niso-176/

@IslomMoliyasi канали
2.6K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-07-16 12:24:52
#китоб

Ассалому алайкум.

Икки кун аввал, Туркиялик мутахассислар томонидан тайёрланган ва Россиялик мусулмон мутахассислар томонидан рус тилига ўгирилган “ИСТОРИЯ ИСЛАМА” китобини сотиб олдик. Кўпчиликнинг хабари бор, 2017 йил раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан тайёрланган икки жузли “ИСЛОМ ТАРИХИ” китоби ўзбек тилида чоп этилган эди. Рус тилида чоп этилган “ИСТОРИЯ ИСЛАМА” китоби мавзуга оид яна бир манба ўлароқ кўпчиликка манфаатли бўлади, деб ўйлаймиз.

Китобда Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) давларидан бошлаб барча халифаликлар ва ислом давлатлари, шунингдек бугунги кунда ислом дини озми-кўпми ривожланган барча мамлакатлар ҳақида маълумот берилган.

Ушбу китоб Хайати Улькю исмли турк мутахассиси томонидан тайёрланган 1000 бетли китобнинг салкам икки баравар ихчамлаштирилган кўринишидир.  Қисқартириш иши бир гуруҳ турк мутахассислари томонидан, таржима эса рус мутахассислари амалга оширилган (Аллоҳ уларнининг барчаларини илм йўлида қилган меҳнатларини мукофотласин).

@IslomMoliyasi канали
2.6K views09:24
Ochish/sharhlash
2023-07-04 18:52:17 Ассалому алайкум!
Бугунги қўйилган викторина савол-жавоби анча муҳокамаларга сабаб бўлди ва афсуски кўпчилик нотўғри жавоб берди. Албатта, бу мерос ва маҳр масаласида телеграм саҳифамиз ва сайтимизда қўйилган кўплаб мақола ва маълумотларни кўпчилик ўқимаганлигидан ёки ўқишган бўлса ҳам диққат билан ўқишмаганлигидан далолат беради. Аммо мерос ва маҳр ҳар бир мусулмон эркак ва аёл билиши керак бўлган масалалар. Зеро, айнан шу масалаларни билмаслик бугунги кунда жуда кўп оилаларда муаммолар чиқишига сабаб бўлмоқда.
Яна бир бор сизларни мерос ва маҳрга оид мақола ва маълумотларни ўқиб ўрганишга далолат қиламиз. Бунинг учун телеграм саҳифамиз ёки сайтимизга кириб мерос ва/ёки маҳр деб қидирувга бериш кифоя. Динимизга кўра илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарз амал эканлигини эсимиздан чиқармайлик.
Бугунги викторинада иштирок этганларга ташаккур изҳор қиламиз ва уламоларимизнинг ушбу мавзуга оид жавобларини яна бир бор эътиборингизга ҳавола қиламиз:

https://t.me/IslomMoliyasi_izohlar/15072

https://savollar.islom.uz/s/180942
1.7K views15:52
Ochish/sharhlash
2023-07-03 21:26:38
#тафсир

Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 29-оят

«Эй, иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир».


тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/niso-29/

@IslomMoliyasi канали
2.1K views18:26
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:58:55
Жуъала битими

Амалга ошириш қийин бўлган маълум ёки номаълум ишни бажарган ёки уддасидан чиққан инсонга мукофот ваъда қилиш ЖУЪАЛА деб номланади, масалан, Қуръони каримни ёд олган ёки ўқишида бирор ютуққа эришган кишига, шунингдек саратон каби давоси топилмаётган касалликларга дори ихтиро қилганга, душман кучларини мағлуб этган ва/ёки унинг ҳарбий техникасига талафот етказган кишиларга бирор мукофот эълон қилиш кабилар жуъалага мисол бўла олади.

Қуйида жуъала битимига оид ҳукмлар билан танишиб чиқамиз:
https://islommoliyasi.uz/uz/juala-bitimi/


"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | Youtube
2.0K views16:58
Ochish/sharhlash
2023-07-02 14:17:30
#мақола

Ассалому алайкум!
Кеча садақа бўйича қўйилган викторина саволларига кўпчилик тўғри жавоб беролмади, шундан келиб чиқиб садақа ҳақида батафсилроқ маълумот беришга қарор қилдик.

САДАҚА ҲАҚИДА

«Садақа»
сўзи луғатда бировни икром қилиш нияти ила эмас, балки Аллоҳ таолога қурбат нияти ила бериладиган нарсадир. Бу маъно закот ва ихтиёрий садақани ўзи ичига олади, яъни ихтиёрий мол чиқаришни садақа дейилади, фарз мол чиқаришни эса закот дейилади. Гоҳида ҳар бир яхшилик ишни ҳам садақа дейилади...

давоми https://islommoliyasi.uz/uz/sadaqa-haqida/

@IslomMoliyasi канали
2.3K viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash
2023-07-01 18:00:24
#тафсир

Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 25 оят

«Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина қизларингиздан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни билувчи Зотдир. Ҳаммаларингиз бирсиз. Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг. Ва яхшилик билан маҳрларини беринг».


тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/niso-25/

@IslomMoliyasi канали
2.2K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-07-01 17:50:12 Қайси садақанинг ажри улуғ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилади: Бир киши пайғамбар алайҳиссалом ҳузурига келиб сўради:

- Эй Аллоҳнинг элчиси! Қайси садақанинг ажри улуғ?

- Ўзинг соғлом, молинг кетишига қизғаниб - камбағалликдан қўрқиб, бой бўлишни умид қилиб турганингда қилган садақанг улуғдир, - дедилар Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Вақтни чўзмагинки, жон ҳалқумга келганда "фалончига бунча, пистончига мунча" деб қоласан, ҳолбуки мол ўзи фалончиники бўлиб бўлди.*

Муттафақун алайҳ (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ислом молияси изоҳи: мол фалончиники бўлиб бўлди деганда, мол меросхўрлар ва бошқа ҳақдорларга ўтиб бўлганлиги назарда тутилмоқда. Валлоҳу аълам.
2.4K viewsedited  14:50
Ochish/sharhlash