Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-06-01 20:46:38
#Самарали_мусулмон

Биз Рамазон ойида келиб чиқиши Саудиялик бўлган Муҳаммад Абдуллоҳ Фарис – интернетда миллиондан ортиқ издошларига эга, профессионаллар, турли жамоалар ва оддий инсонларга иймон-эътиқодга асосланган самарадорликни ўргатишга ихтисослашган The Productive Muslim Company асосчисининг “Самарали мусулмон: иймон ва самарадорлик учрашганда” номли машҳур китобидан «РАМАЗОН ВА САМАРАДОРЛИК» деб аталган фаслини таржима қилиб, телеграм саҳифамиз ва сайтимизда берган эдик.

Бугун ушбу китобнинг яна бир қисмини – ҲAЛОЛДАН ТОПИШ ВA ҲАЛОЛДАН ЕЙИШга бағишланган қисмини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.


батафсил: ҲAЛОЛ ТОПИШ ВA ҲАЛОЛ ЕЙИШ


@IslomMoliyasi канали
2.2K views17:46
Ochish/sharhlash
2023-06-01 17:46:15
#тафсир

Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 7-оят

«Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор. У оз бўлсин, кўп бўлсин–фарз қилинган насибадир».


тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/niso-7/

@IslomMoliyasi канали
2.1K viewsedited  14:46
Ochish/sharhlash
2023-06-01 12:27:03 ​​#мақола

Ассалому алайкум.

Кеча, 2023 йил 31 май куни Тошкент давлат юридик университети томонидан ташкил этилган “Ислом инвестиция маҳсулотлари: хусусиятлари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда маҳаллий ва халқаро доирада илмий фаолият олиб бораётган ислом молияси мутахассислари ҳамда бу соҳада энди илмий фаолият бошлаган тадқиқотчилар ўзбек ва инглиз тилидаги маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этишди. Конференцияда ўндан ортиқ маъруза тингланди. Қилинган маъруза ва тақдимотлар ичида баъзилари бизнинг телеграм саҳифамиз ва сайтимиз аъзолари учун ҳам фойдали бўлади деган умиддамиз ва уларни тез орада сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишга ҳаракат қиламиз.

Ушбу илмий анжуманда биз ҳам “Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ этишнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳамияти” номли маърузамиз билан иштирок этдик, шунингдек анжуман иштирокчилари бўлган ёш тадқиқотчилар билан ўз илмий ва амалий тажрибамизни бўлишдик.

Бугундан бошлаб сизларнинг эътиборингизга ушбу илмий анжуманда қилинган маърузаларнинг баъзиларини (муаллифларининг розилиги билан, албатта) ҳавола қиламиз.

Қуйида бизнинг маърузамиз билан танишишингиз мумкин

Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ этишнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳамияти

@IslomMoliyasi канали
2.2K viewsedited  09:27
Ochish/sharhlash
2023-05-31 16:42:38 #мақола

Машҳур фатво ташкилотлари ва халқаро фиқҳий академиялар ҳақида нималарни биламиз?

Фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар ҳамда ўзларига турли хил фиқҳий масалалар бўйича савол йўлланадиган аҳли илмлар мўътабар фиқҳий китоблар, усулул фиқҳ фанига оид асарлар ҳамда замонавий фиқҳий масалаларга доир асарларни давомли равишда мутолаа қилиш билан бир қаторда машҳур фатво ташкилотлари ва нуфузли фиқҳий академиялар томонидан нашр қилинувчи мақолалар билан ҳам танишиб боришлари жуда ҳам фойдали ва мақсадга мувофиқдир.

Фиқҳий академияларнинг қуйидагилари энг машҳурларидир:

Фиқҳий Тадқиқотлар Академияси (Aл-Азҳар университети)
Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси
Ислом Олами Робитаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси
Ҳиндистон Исломий Фиқҳ Академияси


давоми...

@IslomMoliyasi канали
2.4K viewsedited  13:42
Ochish/sharhlash
2023-05-30 09:40:11 Савол: Музориб иш юритишда хатога йўл қўйса, зарарни ким қоплайди? Музорибми ёки дастмоя берган (сармоядор)ми?

Жавоб: Музориб мутлоқ музорабада бўлса ҳам, яъни бирор жой ёки соҳа билан чекланмаган музорабада бўлса ҳам иш юритиш мобайнида молни ўта қимматга сотиб олса ёки ўта арзонга сотса, зарар музорибнинг зиммасига бўлади, яъни зарар кўрилган суратда сармояни тўлаши лозим бўлади.
“Гарчи музорибга ўзинг билганингча иш юритавер деб ҳуқуқ берилган бўлсада, одатда одамлар у маблағ эвазига сотиб олмайдиган бирор нарсани сотиб олса, музориб келишувга хилоф иш тутган бўлади (ва зиён унинг зиммасига бўлади).”

Манба: fiqh.uz
2.8K views06:40
Ochish/sharhlash
2023-05-29 20:29:45 “Ҳавала” (ҳавола) – қарзни бошқага ўтказиш / Ислом молияси
https://islommoliyasi.uz/uz/havala-qarzni-boshqaga-otkazish/
2.9K views17:29
Ochish/sharhlash
2023-05-29 09:36:42
Ислом банк-молия муносабатлари таърифи

Ислом банк-молия тизими ислом иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми бўлиб, энг аввало молия муассасалари ва мижоз ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, ислом иқтисодиёти йўналишида амалга оширган диссертация (PhD) ишимизда ислом банк-молия муносабатларига қуйидагича таъриф бердик:

Ислом банк-молия муносабатлари – савдо ёки ҳамкорликка асосланган ва бизнес фаолиятнинг ажралмас қисми бўлган хатарларни томонлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимланиши таъминланган муносабатлар мажмуидир.

Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

@IslomMoliyasi канали
2.9K viewsedited  06:36
Ochish/sharhlash
2023-05-28 13:13:20 ҲАРОМДАН ПУЛ ТОПГАН КИШИ БИЛАН ШЕРИК БЎЛИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам гуноҳ бўлиб ёзиладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади.

Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлсаю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмасада, макруҳ бўлиши таъкидланган. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар:

معاملة من أكثر ماله حرام ولم يتحقق المأخوذ من ماله عين الحرام فلا تحرم مبايعته؛ لإمكان الحلال وعدم التحريم، ولكن يكره خوفًا من الوقوع في الحرام، كذا في "فتح القدير"

яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет)

Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида:

إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ، وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ

“Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап” деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar
2.9K views10:13
Ochish/sharhlash
2023-05-13 07:44:10 ТАЛАБАЛАР УЧУН ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА БИР КУНЛИК ТРЕНИНГ ДАСТУРИ Тадбирда сиз ислом молияси асослари, ислом молиясидаги асосий воситалар (муробаха, музораба ва мушорака), ислом банклари ва анъанавий банкларнинг бир биридан фарқли томонлари, халол тадбиркорликда…
1.2K views04:44
Ochish/sharhlash
2023-05-12 19:44:54
#янгилик

Ассалому алайкум!
Жорий йилнинг 10 май куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг навбатдаги йиллик анжумани ўз ишини бошлади. Ўзбекистондан ҳам тижорат банклари ва бошқа молиявий ташкилотлар вакиллари ушбу тадбирда иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, бизнинг тижорат банклар ҳам ушбу тадбирда иштирок этиш давомида (ўз мижозлари талабларига кўра деб ўйлаймиз) Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ташкилотлардан маблағ жалб қилиш бўйича шартномалар имзолашмоқда.

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/6562-2/

@IslomMoliyasi канали
2.1K views16:44
Ochish/sharhlash