Get Mystery Box with random crypto!

Зиённи ундириш Ассалому алайкум! Биз дехқончилик билан шуғулла | Ислом молияси | Islom moliyasi

Зиённи ундириш
Ассалому алайкум! Биз дехқончилик билан шуғулланамиз. Бизни ғўза экилган майдонларимизга кўплаб хамқишлоқларимиз чорва хайвонларини қўйиб юборишади. Кўп огохлантирганмиз, илтимос қиламиз барибир қўйиб юборишади. Яқинда ИИБга ариза ёзиб бердим. ИИБ менга олти кишидан келтирилган зарарни қоплаш учун деб икки млн сўм атрофида пул ундириб бермоқчи. Шу пуллар менга халол бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улардан қанча зарар кўрган бўлсангиз ўшанчани олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Ислом молияси изоҳи: Юқоридаги савол-жавобдан кўриш мумкинки, кўрилган зиённи ўзини, уни устига қўшимчалар қўшмасдан қоплатиш мумкин экан. Кўрилган зарар деганда, шу зарарни ундириш учун қилинган бевосита харажатлар ҳам назарда тутилади. Хусусан, ҳуқуқшунос / адвокатлардан пуллик маслаҳатлар олиш (агар зиён етказган тараф ихтиёрий равишда зарарни қоплашдан бўйин товласа), давлат божини тўлаш каби харажатлар шулар жумласидандир. Шунингдек, ўша пайхон бўлган экинларни қайта экиш ёки уларни тиклаш учун дори-дармон ишлатиш учун қилинган харажатлар ҳам киради.