Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2023-06-10 18:57:13
5 йил олдин диний постга босилган “класс” учун 3 йилга озодликдан чеклаш қўлланилди

2018 йилда Туркияда бўлиб турган пайтида “Odnoklassniki.ru” саҳифасида диний маърузага “класс” босган аёлга нисбатан тергов ва суд “класс” босишни ЖКнинг 244-1-моддасига мос кўрган. 31 май куни ЖИБ Нурота туман судида Хатирчи туманида яшовчи 57 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди (Олий суднинг онлайн платформасига жойланган).

Ўзбекзабон шахснинг “бенамозлик” ҳақидаги 5 дақиқалик видеомаърузасига “класс” белгисини босган аёл уйига қайтганидан 4 йил вақт ўтиб, 2023 йил 15 феврал куни ИИБ ходимлари уни Хатирчи тумани ИИБга қарашли милиция таянч пунктига чақирган. Суд ҳужжатларида аёлнинг мобил қурилмаси ва ижтимоий тармоқлардаги профили “тегишли санкция орқали” кўздан кечирилгани ёзилган.

Тергов органи аёл мазкур постга “класс” муносабат белгисини босиб, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўзининг 130 нафар виртуал дўстларига тарқатган, дея квалификация қилган.

Аёл судда ўзи “класс” босган постлари виртуал дўстларига тарқалишини билмаганлиги, қачон ва нима сабабдан босганлигини ҳам эслай олмаслигини ҳамда ишидан пушаймонлигини айтган.

Суд енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, айбланувчини “жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкинлиги” ҳақидаги хулосага келган ҳамда 244-1-модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо – 3 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.

@fayzboguz
14.8K views15:57
Ochish/sharhlash
2023-06-10 18:40:05 Электр тармоқлардаги узилишлар, ҳайвонлар ўлими, жиддий хавф остида қолган дарё... Хитой жазирама туфайли оғир вазиятда қолди

Хитой бўйлаб жазирама ҳаво ҳарорати чорва молларини нобуд қилмоқда ва электр тармоқларида узилишларга сабаб бўлмоқда. Шанхай ўтган ҳафтада май ойидаги энг юқори ҳарорат бўйича 150 йиллик рекордни янгилади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Жазирама об-ҳаво айниқса ҳайвонлар учун хавфли ўтяпти. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Гуанхида сув ҳароратининг кўтарилиши натижасида юзлаб етиштириладиган балиқлар нобуд бўлган. Шунингдек, маълумотларга кўра, Сичуанда жазирама қуёнлар ўлимига ҳам сабаб бўлган. Ёзнинг бошидан кузатилаётган ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво ҳарорати одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам бунга мослашмаганлиги сабабли оғир кечмоқда.

Хитойда қишлоқ хўжалиги ва саноат фаолияти учун муҳим саналган Янгтзе дарёси ҳавзаси жиддий хавф остида қоляпти. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида қурғоқчилик гидроэнергетика ишлаб чиқаришига таъсир қилгани учун саноат фаолияти аллақачон бир неча ойлардан буён тўхтатилган.

Етказиб бериш гиганти Meitaun ўтган ҳафтада музқаймоқ савдоси аввалги ойгига нисбатан 44 фоизга ошганини хабар қилди. China Securities News хабарига кўра, кондиционерлар савдоси ўтган йилга нисбатан 95 фоизга ошган.

@fayzboguz
11.8K views15:40
Ochish/sharhlash
2023-06-10 13:09:10 Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлатчилик қуришдаги энг катта муаммо нима? Муаммо сиёсий тизим ичида, олий ҳокимият тармоғи доирасидаги либерал қатламнинг йўқлигида, заифлигида, маргиналлигида. Ҳокимиятдагиларнинг мутлақ аксарияти – авторитар консерваторлар. Яъни улар авторитаризмни мутлақ тўғри деб билишади ва уни миясига жойлаб, онгида бошқа қараш эшикларини ёпиб олишган. Шунинг учун ҳам улар авторитар консерваторлар.

Ҳокимиятдаги кўпчилик авторитар консерваторлар бўлар экан, давлат, истаса-истамаса, авторитаризмдан чиқиб кета олмайди, бир-икки қадам узоқлашиб, яна қайтаверади. Натижада давлат ҳуқуқий-демократик майдонга кира олмайди, қўрқади, иккиланади... Ҳар сафар ҳокимият алмашганда давлат “бу сафар ўзгараман” дейди, лекин йиллар ўтиб яна авторитар қаттиққўллик томон оғишаверади...

Гарчи олий ҳокимият қаттиққўл авторитаризм томон оғишишни истамасада, бундан тўсиб турадиган куч бўлмаганидан кейин, давлат фақат ўша томон силжиб бораверади. Қаттиқ авторитаризм гравитациясидан қочиб қутилиш учун жуда катта куч ва уриниш керак. Ундан тўсувчи сиёсий синф керак. Чунки қаттиқ авторитаризмнинг гравитацияси миллионлаб инсонларнинг миясига жойлашган.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
12.5K viewsedited  10:09
Ochish/sharhlash
2023-06-09 14:41:53
Euronews Silk Road Samarkand ҳақида видеолавҳа тақдим этди

Самарқандда жойлашган Silk Road туристик маркази Euronews телеканали эътиборига тушди. Телеканал мухбири ушбу жойни шахсан айланиб чиқиб, барча ижобий ва салбий жиҳатларини санаб ўтган.

@fayzboguz
14.5K views11:41
Ochish/sharhlash
2023-06-09 13:21:54 «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати «ички ишлар идоралари айрим ходимларининг ғайриқонуний ҳаракатлари, жумладан, қийноққа солиш ҳолатлари кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлаётгани»ни таъкидлади.

Ҳаракат расмийлари қийноқларга барҳам бериш мақсадида та таклиф ишлаб чиққанини эълон қиляпти.

«Учраётган қийноқ ҳолатлари, Ўзбекистоннинг бугунги миллий ва халқаро имижига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Ушбу ҳолатлар давлатимиз раҳбари олиб бораётган инсонпарварлик ва инсон қадри устуворлиги тамойилларига зид эканлигини таъкидлаймиз», дейилади «Юксалиш» хабарида.

Қайд этиш керак, сўнгги вақтларда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва унинг раиси Бобур Бекмуродов сиёсий жараёнларда анча фаол. Агар бу депутатимизни ҳам Президент Администрациясига ишга олиб, овозини ўчириб қўйишмаса, унинг ишлари келажакда жамият учун анча манфаат келтира олади.

@fayzboguz
13.8K views10:21
Ochish/sharhlash
2023-06-09 11:38:13
Қаерда бўлишимиздан қатъи назар, Ватан доим қалбимизда)

Улуғимсан! Ҳар қандай ўзбекистонлик бу қўшиқни билади ва юрагига яқин олади. Балки, коммунистлар давридан қолиб кетган плагиат мадҳиямизни мана шу қўшиққа алмаштириш вақти келгандир?!

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks
13.9K views08:38
Ochish/sharhlash
2023-06-08 15:53:52 Иттифоқинггаям, таможнянггаям, президентинггаям деди, қўрқмади...

Тожикистон Евросиё Иқтисодий иттифоқига қўшилиш нияти йўқлигини айтди. Афтидан Тожикистон ҳафа - ўтган ҳафталарда Россияда мигрантларни қаттиқ хўрлашяпти, омончилар дубинкалар билан уриб, қанчасини қийнади. Ўзбекистон бир нима деганини кўрмадим, лекин тожиклар ўз фуқароларига ҳурматни талаб қилиб норозилик нотасига ўхшаган мурожаат юборишибди.

"Тожик тарафи миграцион жараёнларни тартиблаштириш бўйича Россия давлат идоралари олиб бораётган тадбирларда Россия ҳудудида бўлиб турган Тожикистон фуқароларининг базавий ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилиниши кераклигини урғулади. Бу аснода, давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари орқали Россия томонига расмий мурожаат йўлланган ва бизнинг фуқароларимизга бўлаётган бундай муносабатнинг қанчалар қонуний ва маъқул эканини текшириш сўралган", - деди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
15.4K views12:53
Ochish/sharhlash
2023-06-08 08:45:05 ​​Икки кундан бери озод ва обод Грузиядамиз. Бу давлат ва унинг эрксевар халқига анчадан бери симпатиям бор эди, ва ниҳоят, уни ўз кўзларим билан кўришга қарор қилдим.

Кеча дўстлар билан Тбилисидаги The Ten номли ресторанда ўтирдик. Биз ўтирган столни ёнгинасида Грузия Президенти Саломе Зурабишвили бор эди. Расмда қизил кийимдагиси шу. Охранасидан сўраволиб расмга тушириб олдик. Ресторанда киришда, чап томонда у ва яна икки суҳбатдоши гаплашиб ўтирибди, сал нарироғига бориб биз жойлашиб олдик. Тасаввур қиляпсизми, президент ўтирган ресторанга одамлар бемалол кириб, бўш столдан жой олишяпти. Кўчаларда ҳеч қандай кортеж йўқ. Йўллар ҳам ёпилмаган.

Янаям қизиғи, шу ресторанни тўғрисида "Putin Killer", "F#ck Russia" деган ёзувлар турган эди. Украина байроғи ҳам осилиб қўйилган. Афтидан, одамлар президентни ресторанга келишига астойдил тайёргарлик кўришган)

Халқига эркинлик берган сиёсатчи ўзи ҳам шаҳар бўйлаб бемалол эркин юра олади. Буни Грузия ўз мисолида исботлаб бермоқда.

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

@fayzboguz
22.8K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-06-07 18:54:36 «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов қўлга олинди

Аллақулов тарафдорлари 7 июнь куни соат 09:10 да Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номли санъат саройи ҳудудига партияни рўйхатга олиш учун имзоларни тўплаш мақсадида йиғилишган. Шу ердаги фуқаролар билан низоли ҳолат юзага келган. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ маълумот бермоқда.

Шунингдек, ИИО ФМБ биносининг ташқарисида Аллақулов фуқаро М.У. (1971 й.т.) билан ўзаро тушунмовчилик натижасида жанжаллашган, кейин эса «унинг имзо йиғиш жараёнига ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аралашув бўлаётганлигини асоссиз важ қилиб, шаҳар ИИО ФМБ ҳудудига қайтиб кириб, ички ишлар органлари ходимлари билан жанжал уюштирган».

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аллақулов тарафдорлари эса партиянинг имзо йиғиш вақтида уларга нисбатан провакация уюштирилганини айтишмоқда.

@fayzboguz
16.1K views15:54
Ochish/sharhlash
2023-06-06 19:16:28 Бу шунчаки “ИИБ ўлиги чиқди” сўзларини Google’да қидирувга берганда чиқиб келаётган баъзи исмлар. Ҳаммаси эмас. Ва фақат охирги уч йилда юз берганлари. Тафсилотларини ўқисангиз, бу шўрпешоналар оғир бир жиноят ҳам қилмагани аён бўлади – кимдир ичиб жанжал қилган, кимдир алимент тўламаган, яна кимдир мол ўғирлаган, бир ўсмир эса газли ичимлик сувини олиб пулини бермаган.

2020 йил, май – Алижон Абдукаримов, 44 ёш, Андижон шаҳри, Андижон вилояти;

2020 йил, июль – Орифжон Назаров, 34 ёш, Қўшработ тумани, Самарқанд вилояти;

2021 йил, июль – Ҳасан Хушматов, ёши номаълум, Денов тумани, Сурхондарё вилояти;

2021 йил, июль – Нурсоат Муҳаммадиев, 51 ёш, Нишон тумани, Қашқадарё вилояти;

2021 йил, август – Азиз Аҳмедов, 39 ёш, Каттақўрғон тумани, Самарқанд вилояти;

2022 йил, январь – И.Т. (исми ва ёши номаълум) Ғиждувон тумани, Бухоро вилояти;

2022 йил, февраль – Юсуф Султонов, 37 ёш, Миришкор тумани, Қашқадарё вилояти;

2022 йил октябрь – Равшанбек Абдусатторов, 15 ёш, Қўқон шаҳри, Фарғона вилояти;

2023 йил, июнь – Ҳафизуллоҳ Турғунбоев, 21 ёш, Чилонзор тумани, Тошкент шаҳри;

Бугун Бўка туманида терговга жалб қилинган 36 ёшли гумонланувчи шахс қийноқ оқибатида вафот этганини ИИБ хабар қилди. Исми У.С. деб берилди.

Бу ўлим ҳолатлари ҳали матбуотга сизиб чиққанлари ва фақат менга дуч келганлари, чунки бу борада статистика олиб бормайман. Аслида буни олиб борувчи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон ичида бўлиши керак. Халқаро ҳисоботларда буларнинг бари “death in custody”, яъни ҳибсдаги ўлим дея таснифланади - деразадан отворишса ҳам, ўзини ташласа ҳам. Майли, халқаро ҳисоботлар ўз йўлига, чунки катта халқаро сиёсатда бу ўлимлар катта роль ўйнамайди. Лекин, шу давлат фуқаролари нега ўз ҳимоячилари назорати остида ўлаётгани борасида кимдир халққа ҳисобот бериши ва буни тўхтатишга қаттиқ бел боғлаши керакмасми? Энг юқори раҳбарлар бу борада лом-мим демаслиги ва ИИБ, прокуратура матбуот хизматлари шунчаки хабарларни ланкадек тепиб қайтаришига қаралса, келажакда бу борада нимадир ўзгаришига умид қилиш қийин.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
18.5K views16:16
Ochish/sharhlash