Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2023-06-06 12:28:31 Украина Россияда агентлар тармоғини яратган ва ҳужум уюштириш учун уларни дронлар билан таъминлаётган бўлиши мумкин. CNN бу ҳақида таъкидлаяпти.

Украина томон бундай иддаоларга «фақат тўлиқ ғалаба қозонилганидан кейин» изоҳ беришини билдирди.

Хабарга кўра, АҚШ расмийлари таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, Россия ҳудудидан уюштирилгани айтилаётган Кремлга дрон ҳужуми ортида айнан шу агентлар турибди. CNN суҳбатдошлари дронларни етказиб беришнинг аниқ йўналишларини билмайди, бироқ улар Киевда дронлар ёки уларнинг таркибий қисмларини Россия ҳудудига ўтказишда фойдаланиш мумкин бўлган самарали контрабанда йўллари борлигини айтишмоқда.

Европа разведкаси вакили Россия-Украина чегараси жуда узун эканини қайд этди, бу эса назоратни қийинлаштиради ва юк контрабандаси учун қулай шароит яратади.

Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) расмийси CNN телеканалига Россия ичидаги «сирли портлашлар ва дрон ҳужумлари» давом этишини айтди. «Биз бу «портлашлар»ни фақат ғалаба қозонганимиздан кейин изоҳлаймиз», дейди агентлик вакили.

@fayzboguz
5.4K views09:28
Ochish/sharhlash
2023-06-05 19:28:00 Июнь келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

23,5° бурчак остида - дунё бўйлаб содир бўлаётган воқеа ҳамда янгиликларни тезкор ва аниқ, пропагандадан холи етказиб берувчи канал. Энг сара статистик маълумотлар, тарихий шахс ва воқеалар, тушуниш қийин бўлган атамалар изоҳи, дунё воқеаларига экспертларнинг фикрлари жамланган мақолаларни ҳам фақат шу каналдан топасиз.

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.

Rockistan - ўзбек тилида рок ҳақида ёзадиган ягона канал. Нега ягона? Негаки бу каналда фақат рок жанридаги мусиқа тавсия қилинмайди, балки унинг тарихи ҳикоя қилинади, таҳлиллар берилади. Хуллас, рок олами ҳақида тўла тасаввурга эга бўласиз.
21.7K views16:28
Ochish/sharhlash
2023-06-05 18:23:22
«Ҳақиқат йўқлигини кўзим билан кўрдим. Фаолиятни давом эттиришим учун ҳимоя йўқ эканини кўрдим. Шу ишлар кўзимни очди» — уч нафар қашқадарёлик блогер ва интернет нашри фаолиятини тўхтатди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи блогерлар Умид Каримов (Nasafnews.uz раҳбари), Отабек Артиков ва Мақсуд Музаффаров, шунингдек Nasafnews.uz нашри ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Аввалроқ Мақсуд Музаффаров ва Умид Каримовга ИИО ходимлари билан бўлган тортишув оқибатида 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгиланган эди.

«Фаолиятимни якунлашимда бўлиб ўтган воқеаларнинг алоқаси бор. Бир нарсага ачиндим, суд залига кирганимдан кейин судьядан бодикамерани кўришларини жуда кўп илтимос қилдим. Лекин у буни инобатга олмади. Судьяга ходимни урмаганим, сўкмаганим, ҳақорат қилмаганимни айтдим. Суд залида телевизор бор, бодикамерадаги видеоёзувларни қўйиб беришларини сўрадим, бироқ инобатга олишмади. Бизни қонун ҳимоя қилади, деб ўйлаган эканмиз…», — деган Умид Каримов.

Автоблогер Мақсуд Музаффаров фаолиятини «ҳимоя йўқ»лиги сабаб давом эттирмаслигини таъкидлаган. «Ҳақиқат йўқлигини кўзим билан кўрдим. Фаолиятни давом эттиришим учун ҳимоя йўқ эканини кўрдим. Шу ишлар кўзимни очди», — деди у.

Отабек Артиков ҳам фаолиятини тўхтатишига блогерлар билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлганини, бундан буён ҳадиксирамай оддий одамлардек яшашни исташини айтган.

@fayzboguz
15.5K viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash
2023-06-05 18:06:41 Одамни оддий нарсалар ҳам асабийлаштира олади: автосалондаги сигарет ҳиди, йўлда тўхтаб, носвойни туфлаш, ҳайдовчининг “сен”лаб мурожаат қилиши, нақд бўлмаган тўлов турини ўзгартиришга уриниши... рўйхатни тонггача давом эттириш мумкин.

Ўзимиздаги такси хизматларидаги асосий камчиликлардан бири шу. Ўзингизни комфорт, хавфдан буткул йироқ эканлигингизга ишонч ҳосил қилиб манзилга етиб олиш — мана бу бошқа гап!

Бу борада МyTaxi’да яхши силжишлар кузатилмоқда: мавжуд нуқсонларини таҳлилга солиб, ўзини-ўзи тафтиш қиляпти.

Бирники мингга, мингники кўпга, деганларидек, уринишнинг ўзи катта гап!

@fayzboguz
14.0K viewsedited  15:06
Ochish/sharhlash
2023-06-05 16:54:59 4 июнь куни Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ходимлари бир йигитни (лўли миллатига мансублиги айтилмоқда) ўғирликда гумон қилиб, терговга жалб қилгани ва тергов вақтида уни уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқади.

ИИВ ахборот хизматига кўра, Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудида содир этилган қатор ўғирликларда гумонланиб, Юқоричирчиқ туманида яшовчи 36 ёшли У.С. ҳимоячиси иштирокида Бўка тумани ИИБ тергов хонасида видеоёзувга тўлиқ ёзиб олинган ҳолда сўроқ қилинган.

Гумонланувчи У.С. соат 19:00да Бўка тумани ИИБдаги вақтинча ҳибсхонага жойлаштирилган. Шу куни соат 23:30ларда гумонланувчи У.С.нинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли тез-тиббий ёрдам хизмати чақиртирилиб, шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан касалхонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан ИИВ масъулларининг олиб борган ўрганишларда аниқланишича, 3 июнь куни соат тахминан 22:00ларда гумонланувчи У.С. Бўка тумани Жиноят қидирув бўлимининг тезкор ходимлари томонидан процессуал тартиб бузилган тарзда махсус сўров хонасига эмас, балки хизмат хонасига олиб чиқилиб, у билан бошқа жиноятга алоқадорлиги бўйича суриштирув ўтказилган. Жараёнда фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, кейинчалик ўлими юз берган. Тайинланган бирламчи суд-тиббий экспертизасининг ташхисига кўра У.С.нинг танасида тан жароҳатлари борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 235-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходимлар Ж.Д. ва Ғ.Ш.лар ҳибсга олинган. Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бабаханов, унинг биринчи ўринбосари В.Худайқулов, жиноят қидирув бўлими раҳбари Ж.Субанов, тергов бўлими бошлиғи Ж.Ачилов, шунингдек, навбатчилик қисми масъули Ш.Ибрагимовлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ биносидан ҳам 21 ёшли сурхондарёлик йигит оғир аҳволда олиб чиқилгани ва бир ҳафтадан сўнг вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

@fayzboguz
15.1K views13:54
Ochish/sharhlash
2023-06-05 14:34:43
"Маза қочирувчи"нинг мазаси қочди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида аҳоли мурожаатини ўрганаётган МY5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаев кўп қаватли уйда ноқонуний қурилиш қилаётгани айтилаётган шахс билан бахслашаётгани акс этган видеотасвирлар айланаётган эди.

Бугун очиқ суд мажлисида М. Я. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган)га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди ва у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига муносиб кўрилди.

@fayzboguz
15.2K views11:34
Ochish/sharhlash
2023-06-05 14:15:44
Ўзбекистоннинг энг катта кучи, бебаҳо бойлиги, келажаги бўлган ёшларнинг қайноқ ва унутилмас ёшлар ойлиги ўзига хос юқори кайфиятда 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида старт олди.

Ёшлар ойлиги бир ой давомида катта тайёргарлик ва юқори савияда Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади:

Хоразм вилояти 5 июнь, Бухоро вилояти 8 июнь, Навоий вилояти 10 июнь, Сурхондарё вилояти 12 июнь, Қашқадарё вилояти 14 июнь, Самарқанд вилояти 16 июнь, Наманган вилояти 18 июнь, Сирдарё вилояти 20 июнь, Андижон вилояти 22 июнь, Фарғона вилояти 24 июнь, Тошкент вилояти 25 июнь, Тошкент шаҳри 30 июнь.

@fayzboguz
15.0K views11:15
Ochish/sharhlash
2023-06-04 15:46:16 ​​Россия босқини муваффақиятсизликка учрагани тан олинмоқда. Руслар ўз ҳудудини ҳимоя қила оладими?

Россия «Махсус ҳарбий операция»си муваффақиятсизликка учрагани кун сайин ойдинлашиб бормоқда. Унинг илк мақсадлари Украинани нацистлардан озод қилиш, қуролсизлантириш, нейтрал статусга қайтариш, шунингдек, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР» аҳолисини «ҳимоя» қилиш эканлиги эълон қилинган эди. Аммо айни дамда Россия ўз мақсадларига эришиш тугул, ҳатто ўз ҳудудини ҳам турли ҳарбий ҳужумлардан ҳимоя қила олмай қоляпти.

3 кун ичида Киевни босиб олишни режалаштирган Кремл устида дронлар айланди (гарчи Украина томон расман тан олмаган бўлса-да, кўплаб экспертлар бу ҳаракат Украина томонидан амалга оширилганини таъкидлади). Москва шаҳри ва вилоятига дрон ҳужуми амалга оширилди. 22 май куни эса «Россия Озодлиги» легиони (Украина Қуролли Кучлари томонидан россиялик кўнгиллилардан тузилган ҳарбий қисм) ва Россия кўнгиллилар корпуси (Россияга қарши урушда Украина томонидан қатнашаётган руслар) Россиянинг Белгород вилоятига бостириб кирди. Шундан буён Белгородда жанглар кечмоқда. Янги маълумотларга кўра, айни дамда ушбу ҳарбий гуруҳларга Поляклар кўнгиллилар корпуси ҳам қўшилган. Россия ҳудуди ичида учта ҳарбий гуруҳ турли мақсадларда ҳарбий операция ўтказиб келмоқда. Бу "дунёдаги иккинчи рақамли армия" учун ўта кетган шармандаликдир.

Умумий олганда, Россия ҳудудларига 2 минг мартадан ортиқ ҳужум уюштирилган. 1 июнь куни Белгород областидаги 40 минг кишилик Шебекино шаҳри рекорд даражада ўққа тутилган эди. Ўтган йилнинг феврал ойидан буён Россия ҳудудида 52 киши ўққа учиб ҳалок бўлган, 242 киши яраланган. Бу ҳақда «Новая-Европа» нашри хабар бермоқда. Қайд этилишича, уларнинг тенг ярми Белгород области фуқаролари.

Россия босқинининг мақсадлари амалга ошмаганини РФ Давлат думаси қўмита раиси ўринбосари, «Единая Россия» партияси аъзоси Константин Затулин ҳам тан олди. У ўз фикрларини федерал телеканал эфирида айтиб ўтган. Депутат Россия Украинани нацистлардан халос қилиш, қуролсизлантириш, нейтрал статусга қайтариш, шунингдек, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР» аҳолисини «ҳимоя» қилишга киришганини расман эълон қилган эди, деб эслатган.

«Бу пунктларнинг қай бири бўйича натижага эришдик?! Бирортасига ҳам. Боз устига, мақсадлардан айримлари маънога эга бўлмай қолди. Масалан, Украинанинг нейтраллиги. Бу талабни илгари суриш ортиқ қандай маънога эга? Энди ҳеч қандай маънога эга эмас. Агар Украина мавжуд бўлиб қолаверса, у ҳеч қачон нейтрал бўлмайди», — дейди у.

Унинг фикрича, гарчи Россия раҳбарияти ушбу мавзу бўйича сўз очмаган бўлса-да, пайдо бўлган вазиятни жуда яхши англаб турганини «билдириб» қўймоқда.

Аввалроқ Белгород мэри Россия Мудофаа вазирлигига саволлари кўплигини айтган эди. «Вагнер» раҳбари Пригожин эса ўз норозилик ва шикоятлари билан ОАВнинг ҳафталик тартибидан ўрин олмоқда. Энди расмий депутат ҳам буни тан олгани эса, Россия тараф сир бой бермасликка уринса-да, асл ҳолатни барча тушуниб етганини англатади.

@fayzboguz
16.2K views12:46
Ochish/sharhlash
2023-06-04 10:54:33
Бош прокуратура 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан расмий баёнот эълон қилди

ИИБ га олиб кетилганидан сўнг вафот этган йигит иши юзасидан Бош прокуратура далилий видео ва фотоларни эълон қилиб, расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, «Бинонинг 4-қаватига суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун олиб чиқилган Х.Т. жавобгарликдан қочиш мақсадида шу қаватда жойлашган ҳожатхонага кириб, тезкор ходимни чалғиши натижасида ҳожатхонанинг деразасидан, пастда жойлашган ошхонанинг шифер билан қопланган том қисмига сакраган. Шифернинг четки қисми синиши оқибатида Х.Т. бош қисми билан ернинг бетон қопламасига қулаб тушган».

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

@fayzboguz
14.9K views07:54
Ochish/sharhlash
2023-06-03 18:02:37
Володимир Зеленский Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёрлигини маълум қилди

Украина президенти Володимир Зеленский The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида Украина қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёрлигини маълум қилди.

Тўғрисини айтсам, вазиятни ривожлантиришнинг бир нечта вариантлари мавжуд. Лекин биз қарши ҳужумни бошлаймиз, биз бунга тайёрмиз”, — деб таъкидлади Зеленский.

Президент Украина Қуролли кучлари муваффақиятига шубҳа қилмаслигини ҳам айтиб ўтди, бироқ, Зеленскийга кўра, Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун вақт керак. Унинг қўшимча қилишича, Украина ҳужум пайтида катта йўқотишларга дуч келиши мумкин, чунки Россия ҳаво устунлигини сақлаб турибди, Украина Қуролли кучларида эса ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари йўқ.

"Биз Ғарб қуролларига эга бўлишни хоҳлаймиз, айниқса Patriot тизимлари кўплаб одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим қурол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Аммо биз бир неча ойлар давомида кута олмаймиз", деган у.

@fayzboguz
16.2K views15:02
Ochish/sharhlash