Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2023-05-19 16:55:11
Кимгадир қарз берганда айрим масалаларга жуда эътиборли бўлиш керак. Ушбу видеода шу ҳақда тушунтириш берамиз. Қарз бўйича айнан шундай масалаларга оид суд ишларида ҳам қатнашдик. Амалиётда ишлайдиган жойини айтдик.

Видеонинг давоми



Айтмоқчи бу менинг YOUTUBE каналим. Аъзо бўлиб, қўнғироқчани ёқиб қўйинглар. Видеотушунтиришлар бериб борамиз. Комментлардаям фаол бўлинглар!
5.7K views13:55
Ochish/sharhlash
2023-05-13 11:09:05
"Миллий тикланиш" партияси президент сайловида Мирзиёевни қўллаб-қувватлайди

"Миллий тикланиш" партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда президент сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

"Партия ўтган парламент ва президентлик сайловида олдига дастурий мақсад сифатида белгилаган 237 та мақсаддан 143 таси амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг саьйи ҳаракатлари натижасида амалга ошган.

Партиямизнинг барча фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда, муддатидан илгари Президентлик сайловида ЎзЛиДеП билан биргаликда амалдаги Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини қўллаб қувватлаш таклифини бермоқчиман", —
деб таъкидлади партия раиси Алишер Қодиров.

@fayzboguz
5.0K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-05-13 07:45:12 Туркиянинг президентлик сайловларидан олдин бўлаётган қизғин баҳслар ва интригаларни кўриб одамнинг ҳаваси келяпти. Бир номзод Россияга Туркия сайловларига аралашмасликни айтиб чиқди, яна бирининг гўёки порно видеоси тарқалди, биттаси эса жонли теле-чиқишида тоби қочиб қолди. Демократия билан бироз чайилган автократия бўлса-да, Туркияда ҳақиқий сайловолди рақобат сезиляпти.

Ўзбекистондаги номзодлар ҳам жараённи сал қизитишса, яхши бўларди. Эротик видео бўлса ҳам майли.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
14.6K views04:45
Ochish/sharhlash
2023-05-12 16:59:02
Термизнинг «Сурхон» жамоаси стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда

Термиздаги "Сурхон Арена" стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда. У қуриб битказилгандан сўнг ФКА (Футбол клублари ассоциацияси) лицензиялаш стандартларига жавоб берадиган ҳолга келтирилади. 

Текширувдан сўнг стадионни замонавийлаштириш, томошабинлар ўриндиқларини, инфратузилмани, шу жумладан майсазор сифатини ва бошқа масалаларни такомиллаштириш бўйича режа тузилиб чиқилди.

Қайд этилишича, иш жараёнида стадионнинг махсус ёритилиши FIFAнинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланади.

Маълумот учун, бу йилги мавсумда “Сурхон” ПФК футболчилари Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришдилар. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда.

Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб Академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

@fayzboguz
14.0K views13:59
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:46:34
Рус ҳарбийлари Бахмутдан чекинмоқда. Украина олдинга силжиганини эълон қилди

Украина Мудофаа вазирлиги биринчи марта мамлакат Қуролли кучлари Бахмут йўналишида икки километр олдинга силжиганини тасдиқлади. Хабар беришларича, рус ҳарбийлари Бахмутдан орқага чекинмоқда. Ижтимоий тармоқларда ерга ташлаб кетилган қурол тасвирлари эълон қилинди.

Шунингдек, Вагнер раҳбари пригожин Бахмут қанотларидаги вазият руслар учун энг ёмон сценарий бўйича ривожланаётганини таъкидлади.

"Бир неча ойлар давомида қуролли сафдошларимиз қони ва ҳаёти билан тортиб олинган, ҳар куни ўнлаб ёки юзлаб метрларни босиб ўтган ўша ҳудудлар бугун, деярли жангсиз, бизнинг қанотларимизни ушлаб туриши керак бўлганлар сабабли қўлдан чиқмоқда", — дейди у.

Аввалроқ Пригожин қанотларни ушлаб туриш учун Россия Мудофаа вазирлиги масъул эканини маълум қилганди.

@fayzboguz
15.2K views09:46
Ochish/sharhlash
2023-05-12 10:35:28 ​​“Тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган”. Сурхондарёда фуқарони оёқ-қўлларини боғлаб дўппослаган ИИБ ходими бўйича вилоят ИИБ ва прокуратураси баёнот берди

11 май куни тармоқларда ички ишлар формасидаги ходим хонада қўллари боғлиқ ҳолда ётган кишига куч ишлатаётгани акс этган видеолар тарқалди. Видеода ойналари панжарали хонада оёқ ва қўллари боғланган кишига ИИВ ходими бир неча марта куч ишлатганини кўриш мумкин. Ходим дастлаб шапалоқ ва мушт билан фуқаронинг бош қисмига урган, кейин бошини эзган ва оғзини латта билан боғлаб қўйган.

Ҳолат юзасидан дастлаб Сурхондарё вилояти ИИБ маълумот берди. Маълум бўлишича, воқеа 6 майдан 7 майга ўтар кечаси, тунги 1:10 ларда Сурхондарё вилояти Музработ туманида содир бўлган. Тумандаги Шаффоф маҳалласида яшовчи С. исмли аёл ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, уйига нотаниш шахс келиб кўп марта эшигини тепиб жанжал қилаётганини айтган.

ИИБга кўра, чақирув бўйича борган ИИВ ходими М.А. кучли мастлик ҳолатида бўлган фуқаро У.П.ни ходимнинг қонуний талабини бажармагани учун Музработ тумани тиббиёт марказида ташкил этилган алкоголь мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктига олиб борган.

“Тиббиёт бирлашмасида ҳам даволанаётган беморларнинг тинчлигини бузиб, қонуний талабларга бўйсунмасдан, қўпол сўзлар билан ҳақоратлашда давом этган У.П.ни тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Сурхондарё вилоят ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қиламиз”, — дейилади вилоят ИИБ баёнотида.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳам баёнот берди.

Прокуратура баёнотида ИИВ баёнотига қўшимча равишда фуқаронинг тинчлигини бузаётган шахс профилактика инспектори борган вақтда воқеа жойидан қочиб кетгани айтилган.

“Сўнгра, профилактика инспектори уни топиб, туман тиббиёт бирлашмасидаги вақтинчалик мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб бориб жойлаштирган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади прокуратура баёнотида.

Ҳар иккала орган баёнотларида ИИБ ходимининг зўравонлигини оқлаш учун максимал фойдаланилганини кўриш мумкин. Баёнотдан кўзланган асосий мақсад одамларнинг онгини манипуляция қилиш, калтакланган одамни учига чиққан безори жиноятчига чиқариб, ИИБ ходимининг хатти-ҳаракатларини оқлашдан иборат. Бу, биринчи навбатда нопрофессионалликдан дарак, иккинчидан эса, қонун ҳимоячилари томонидан "кўча тушунчаларини" қонундан устун қўйишга ҳаракат қилиняпти. Ҳеч қачон, ҳеч қандай ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг зўравонлигига сабаб бўла олмаслиги керак. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Сурхондарё вилоят ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётган экан, унинг якуний жавобларини сабрсизлик билан кутамиз.

@fayzboguz
14.8K viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2023-05-12 07:55:32
Abituriyentlar diqqatiga!

Samarqand xalqaro texnologiya universiteti hujjatlar qabulini boshladi.

Batafsil ma'lumotlar va hujjatlarni quyidagi havola orqali topshirishingiz mumkin.

Siz o'rta ta'limni bitirganlik haqidagi hujjatlarni olguningizga qadar o'zingiz tahsil olayotgan muassasaning (maktab, kollej yoki litsey) bitiruvchisi ekanligingizni tasdiqlovchi ma'lumotnomani tizimga yuklashingiz mumkin.

MUHANDISLIK:
⁃ "Geologiya va geomuhandislik";
⁃ "Konchilik ishi";
⁃ "Kimyo muhandisligi";
⁃ “Neft va gaz muhandisligi";
⁃ "Axborot texnologiyalari".

TADBIRKORLIK:
⁃ “Tadbirkorlik va menejment";
⁃ “Xalqaro logistika".

XITOY ENERGETIKA INSTITUTI:
⁃ "Issiqlik energetikasi"(Xitoy oliy ta’lim dasturlari asosida).

KOREYA TEXNOLOGIYASI VA MADANIYATI KOLLEJI:

⁃ “Yashil texnologiyalar" (qayta tiklanadigan energiya manbalari)";
⁃ "Dizayn";
⁃ "Raqamli iqtisodiyot".

Ta'lim ingliz tilida olib boriladi.

+99855 705-50-05,+99897 575-48-29

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt

Реклама
14.5K viewsedited  04:55
Ochish/sharhlash
2023-05-11 21:33:10 Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланди. Украина армияси Бахмут йўналишида Россия қўшинларини ўраб олиш операциясига старт берди

Рус ҳарбий таҳлилчилари ўз манбаларига таяниб, Украина Қуролли Кучларининг Берховка ва Ягодное йўналиши бўйича ютуғи ҳақида хабар бермоқда, у ерда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ўз позицияларидан чекинишган. Украина Қуролли Кучларининг маҳаллий муваффақиятлари Клешеевка ҳудудида ҳам қайд этилган.

Бундан ташқари, Соледар ҳудудида Украина Қуролли Кучлари ҳар бирида 2-3 тадан танкга эга бўлган зирҳли гуруҳлар кўмагида ютуқни ташкил этишга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, Украина Қуролли кучларининг ҳарбий техника колонналари кун бўйи Белгород вилояти чегараси ва Купянское йўналиши томон ҳаракатланган.

Шунингдек, Херсон вилоятидан Днепрнинг ўнг қирғоғида кичик катерлар тўплангани ҳақида маълумотлар олинмоқда. "Афтидан, Украина Қуролли кучлари десант операциясига тайёргарлик кўрмоқда", — дея ёзади RT нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, Бериславда десант кемаларининг тўпланиши кузатиляпти.

@fayzboguz
5.5K views18:33
Ochish/sharhlash
2023-05-11 16:19:30
Россияда мигрантларни урушга жўнатиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда 

Россия Коммунистик партиясидан Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев Россия фуқаролигига эга мигрантларни Украинадаги уруш ҳудудига юборишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқаётганини айтди. У ҳужжатни Давлат Думасига тақдим этиш муддатига аниқлик киритмади.

Ҳозирги вақтда Россия қонунчилигига кўра, икки фуқароликка эга бўлганлар муддатли ҳарбий хизматга чақирилмайди, фақат шартнома имзолаш орқали Қуролли кучлар сафига кўнгилли сифатида қўшилиши мумкин. Матвеев фикрига кўра, бу нотўғри ва янги қонун буни бартараф қилишга қаратилган. Шу билан бирга Россия фуқаролигини олган мигрантлар худди россияликлар каби мажбуриятларга эга бўлиши лозим. 

«Нега энди уларга Россиянинг бошқа халқларидан фарқли равишда имтиёзлар берилиши керак?», деб ёзади депутат.

Аввалроқ Михаил Матвеев тожиклардан иборат махсус батальон тузиш таклифини берган эди. Унинг фикрича, иккинчи фуқаролик учун югуриб келаётган тожиклар Россия келажаги учун ҳаракат қилишлари керак. Бу сафар эса, Коммунистик партияси депутати урушга нафақат тожикларни, балки барча мигрантларни, хусусан Марказий Осиё ва Кавказ фуқароларини жалб қилиш кераклигини айтиб ўтмоқда.

@fayzboguz
12.3K views13:19
Ochish/sharhlash
2023-05-11 14:54:56
Туркиядаги сайлов натижаларини башорат қилувчи социологик тадқиқот компанияларидан бири KONDA ўзининг сўров натижаларини эълон қилди:

Қиличдарўғли - 49,3%
Эрдўғон – 43,7%
Оған - 4,8%
Инже - 2,2%.

Аввалроқ Муҳаррем Инже, сайловга уч кун қолганда, ўз номзодини олиб ташлаганини маълум қилган эди.

@fayzboguz
13.2K viewsedited  11:54
Ochish/sharhlash