Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2023-07-22 10:55:11 Ўзбекистонлик ишчилар билан боғлиқ муаммоларни олдинлари Бангладеш, Шри Ланка, Филиппин фуқароларидан эшитардик — иш берувчи уларнинг паспортини олиб қўйиб, де факто қамалда ишлатади. Сербиядан бугун менга ёзишларича, суриштирувларимдан кейин серб директор аёл барча ўзбеклардан “паспортимни ўз ҳохишим билан бердим” дея тилхатлар ёздириб олибди. Серблар ҳам ўзимизга ўхшаш-да, ота-бобоси коммунист бўлган. Бу фирма ҳатто полицияга “ишчиларни қўлга олиб депорт учун сақлаш ва депорт қилиш харажатларини қоплаймиз” дея ўзи ҳам тилхат берган. Ўзини Европа дейдиган давлатда хусусий фирма ва полиция ўртасидаги бундай келишувнинг ўзи ноқонуний.

Хуллас, катта мардикор бозорга айланиб бўлдик. Коррупция, непотизм, кулгули иш ҳақлари ватандошларни четдан нажот излашга мажбурлаяпти. Уч еврога ишлашга бораётганлар ишлагиси келмай қочиб кетаётганини ҳам қоралаш қийин, у ҳам уйимга 2-3 сўм орттириб борай дейди. Менга четда алданган ватандошлардан мурожаатлар жуда кўп бўлади. Ванганинг айтишича, бу яна кўпаяверади.

Охирги суриштирувим:



Ибрат Сафо

@fayzboguz
15.8K views07:55
Ochish/sharhlash
2023-07-21 20:50:34 Москвада масжидларга қилинган рейдлар туфайли мусулмонлар оммавий намойишга чиқди

Москвада куч ишлатар тизим вакиллари билан мусулмонлар ўртасида катта резонанс юзага келди. Июл ойи бошида жума намози вақтида ОМОН зобитлари оёқ кийимини ечмай Дзержинский шоссесидаги кўп қаватли уйда ташкил қилинган ибодат уйига бостириб кирган. Бунга жавобан Россиянинг мусулмон аҳолиси оммавий равишда ўз эътирозларини билдирган.

Бугун Москвада мусулмонлар кучишлатар тузилмаларнинг ҳаракатларидан норозилик сифатида тинч намойиш ўтказди. Юзлаб кишилар Москва тарихий масжидидан чиқиб, Большая Татарская кўчаси бўйлаб ҳаракатланган. Полиция ва Росгвардия ходимлари уларга халақит қилмаган, қўлга олинганлар ҳақида хабар йўқ.

Можаронинг бошланиши

«Коммерсант» нашрининг ёзишича, ибодат уйини текшириш ташаббуси «Русская община» ташкилоти вакилларидан чиққан. Бу ташкилотнинг «Русская община ZOV» номли Telegram-каналида 7 июл куни шундай пост қўйилган: «Ҳозиргина полиция «Русская община» сўрови билан турар жой биноларида жойлашган иккита ноқонуний масжид фаолиятини текширди. У ерда 70 киши қўлга олинган, улар депортация қилинишини кутамиз», дейилади постда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича президент кенгаши вакили Кирилл Кабановнинг сўзларига кўра, турар жой биносида диний ташкилот бўлмаслиги керак. Можаро айнан мана шу сабаб юзага келган. Унинг сўзларига кўра, мусулмонлар турар жой биносида жойлашган ибодат уйида намоз ўқиши у ерда яшайдиганларни безовта қилади, жума кунлари эса одам кўпайгани сабаб ўтадиган жой қолмайди.

Москва области диний бошқармаси Котелникидаги мусулмон жамоаси Россия Адлия вазирлиги томонидан диний ташкилот сифатида расман рўйхатга олинганини қайд этган. Ҳудудда мусулмонлар кўп бўлгани боис учта мусулмон жамоаси рўйхатга олинган.

Маҳаллий аҳолининг эътирози

Котелиники фуқаролари аввал ҳам Путинга мурожаат қилиб, шаҳардаги мигрантлар оқимидан нолишган. Хусусан, май ойидаги мурожаатда Жанубий микрорайондаги 8-уйда яшовчилар кўп қаватли уйда масжид ташкил қилинганидан норози бўлишган. Улар маданий марказ сифатида рўйхатга олинган 160 метр квадрат жойда 600-1000 нафар одам намоз ўқишидан нолиган. Маҳаллий аҳолининг иддао қилишича, улар болаларини ёлғиз қўйиб юборишга қўрқишади, чунки мигрантлар уларга зўравонлик қилиши, қизларига тегажоғлик қилишидан қўрқишади. Мурожаатчилар «микрорайонда қолган кам сонли рус миллати вакиллари» номидан гапиришаётганини таъкидлаган.

«Ҳаммамиз тушуниб етишимиз керакки, ортиқ бундай яшаб бўлмайди. Биз Франция ёки Косово эмасмиз. Бизнинг уйимизда тартиб бўлиши керак. Мамлакатимизга кириб келаётган мигрантлар оқимини тезда тўхтатиш керак. Акс ҳолда ижтимоий портлаш содир бўлади», деган мурожаатчилардан бири.

Масжиддаги текширувни қўллаган русларнинг мурожаатини «Царьград» телеканали асосчиси тадбиркор Константин Малофеев ҳам қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, «асл котелникиликларнинг» «меҳмонлар бўйича талаби» тўғри ва чиндан ҳукумат тартиб ўрнатиши керак. Унинг сўзларига кўра, руслар ҳеч қачон одам ажратмаган, аммо Россияга келадиган меҳмонлар русча маданиятни ҳурмат қилиши керак.

«Оммавий депортациялар ва муҳожирларни талон-торож қилиш, шунингдек, ватанларига сиёсий босим ўтказиш мақсад қилинган»

Мигрантларга бепул ҳуқуқий ёрдам бериб келаётган фаол Валентина Чупик Kun.uz мухбири билан суҳбатда қуйидагиларни айтган.

«Россия полицияси муҳожирларга ва умуман славян бўлмаган одамларга қарши оммавий провокациялар тайёрлаётганига ишончим комил – бу масжидлардаги провокациялар билан бевосита боғлиқ. Гап шундаки, масжидлар яқинида, мигрантлар гуруҳларида оммавий митингга чақирувлар кўпайди. Ҳозирча чақирувлар рус тилида, кейинроқ мигрантлар тилларида пайдо бўлиши мумкин.

Эҳтимол, энди улар масжидлардаги бу провокациялардан мигрантлар митингларини сохталаштириш учун фойдаланмоқчи, бунинг асосида оммавий депортациялар ва муҳожирларни талон-торож қилиш, шунингдек, ватанларига сиёсий босим ўтказиш учун фойдаланишмоқчи»,
– деган Валентина Чупик.

@fayzboguz
14.6K views17:50
Ochish/sharhlash
2023-07-21 18:16:17
Японияда ўзбекистонликлар намойиш ўтказди

Бирга ишлайдиган бир япон танишим "қара, Ўзбекистонликлар", деб мана бу видеони юборибди.

Токиода ўзимизнинг ўзбекистонлик қоракўзлар намойиш ўтказишибди. Маълум бўлишича, Demaecan деган овқат етказиш компанияси ишлатиб, ишлатиб ойликларини тўлашмаган.

Аслида у "Demaecan" деган компания бировни алдамайди. Бизникилар қонуний, тўғри ҳужжатлар билан у ишга кира олишмагандан кейин, ўртада бир япон кафил бўлиб кичкина компания тузиб, бошқаларни ишлатади. Тушунишимча, ўша ўртадаги япон буларни "кийдирган". Энг алам қиладиган томони, ўша японлар кўпинча ўзбекистонлик дўсти ёки таниши билан шерик бўлиб ишлашади. Ўша ўзбек ўзбекистонликларни ишга жалб қилади.

Японлар жуда билиб олишган, ҳужжати жойида бўлмаганларни хоҳлаганча "кийдириш" мумкин деб, хоҳлаганини қилишяпти. ИЛТИМОС, СИЗЛАРДАН АЗИЗ ВАТАНДОШИМ, НОҚОНУНИЙ ИШГА КИРМАНГ! ИШОНЧСИЗ ЖОЙГА ИШГА КИРМАНГ!

Ҳозирча мандаги маълумотлар шу. Нима бўлганда ҳам, бу йигитлар бир неча ой пешона териси билан топган пулларини қандай бўлмасин ундириш керак. Япониядаги элчихонамиз қандайдир ёрдам масалаларини кўриб чиқса яхши бўларди.

Баҳодир Искандаров, Фейсбукдан олинди

@fayzboguz
16.1K views15:16
Ochish/sharhlash
2023-07-21 17:45:38 “Қора олтинни излаб” – махсус фильм олинди

Ҳозирги кунда нефть энг муҳим қазилма. Қайта ишлаш жараёнида инсоният нефтдан 2 мингдан ортиқ турли хил маҳсулотларни олади. Булар: бензин, газ, кийим-кечак, уйга керакли кимевий воситалар, целофан, шам материаллари, китоблар учун бўёқ ва бошқалар.

Теxnoplov жамоаси “Қора олтинни излаб” махсус филмини ишлабди. Мазкур фильмда ернинг қалинлигида кашф этилган пайтдан бошлаб якуний маҳсулотгача бўлган нефт йўли ҳақида ишланган.

Видео

15.1K views14:45
Ochish/sharhlash
2023-07-21 15:34:09 Сиёсатдаги зиддият шундан иборатки, кўпчилик ўзини ўнг деб кўришни ва кўрсатишни истайди, лекин кўпроқ сўлроқ давлатда муқим яшашга интилади. Мисол учун, 2015-16 йилларда тахминан бир миллиондан ортиқ сурияликлар ва ироқликлар Европага йўл олди. Бу худди одамлардан иборат дарёни эслатарди. Ўша сурияликлар ва ироқликлар Саудияга эмас, Европага йўл олган эди. Туркияда ҳам қолишни истамади. Италияда ёки Францияда ҳам қолишни унчалик хоҳламади. Улар Англияга интилди, кейин Германияга, сўнгра Швеция ва Норвегияга...

Инсон ҳар доим ўзининг қадр-қимматини имкон қадар юқори баҳолашга ҳаракат қилади. Давлатларда ўнглар ва сўллар ўртасида кучли рақобат ва мувозанат бўлиши керак. АҚШ ҳокимияти шундай ташкил қилинганки, Республикачилар ва Демократлар ҳеч қачон сурункасига уч марта президент бўла олмайди. Доим алмашиб туради. Германияда Меркел опа ўнгроқ эди, бугун Шольц ака – сўл. Скандинавия давлатларида кўпроқ сўллар. Шунинг учун бу давлатлар энг фаровон. Англия ҳокимиятида консерваторлар кўп ўтиради, лекин бу консерватизмни ичида либерализм яшайди.

Ўзбекистонда ўнглар ва сўллар йўқ. Чунки, бизда фақат давлат бор, ҳукумат бор, унинг куч ишлатар болға ва болталари бор. Партиялар йўқ. Давлат берса – одамлар олади. Бермаса, чидаб яшайверади. Ўзбекистон дунё қандай ривожланаётганини яхши билади. Лекин бу ривожланиш учун халққа эркинлик беришга келганда, ўйланади, хавотирланади, қўрқади, ва натижада – қўрқитади.

Ўзбекистон ҳам ривожланиш учун эркинлик беришни ўйлайди, ният қилади. Лекин, фақат бугун эмас. Бугун кеч бўлиб қолди, эртага ўйлаб кўрармиз, ёки индингами...

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
15.2K views12:34
Ochish/sharhlash
2023-07-21 13:11:37
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 200 нафардан ошиқ тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказибди. Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишган, шунингдек, улар томонидан қатор масалалар ўртага ташланган.

Тадбиркорни ҳимоя қилишимиз керак, деган сўзлар жуда кўп ишлатиляпти. Кимдан ҳимоя қилишимиз керак? Тушунса бўлади, тадбиркор касодга учрашидан, қайсидир рақобатга чидолмай қолишидан ёки монополиядан ҳимоя қилишимиз мумкин. Лекин охирги пайт солиқ ва прокуратурадан ҳимоя қиляпмиз.

Хоҳлаган пайт хоҳлаганча текширув ўтказиляпти. Бу ҳақда кўп гапирилди.

Солиқ органи ҳуқуқбузарлик содир этилишидан манфаатдор томон бўлиб қолади. Шунинг ҳисобига тўхтовсиз текширувлар бўлади
”, – дея таъкидлади солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳамеджанов.

Учрашувда масъуллар бизнес вакилларининг турли йўналишдаги саволларига жавоб қайтаришган. Албатта, томоша қилинг.

Видео:

15.8K viewsedited  10:11
Ochish/sharhlash
2023-07-20 20:01:24
Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади. Улар орасида "кунуз" сайтини судга берган Ипакчилик қўмитаси раиси Баҳром Шарипов ҳам бор

Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор — Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой туманлари ҳокимлари, Антидопинг агентлиги, Ахборотлаштириш бош маркази ва Ипакчилик қўмитаси раҳбарлари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади.

Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига fгентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, юқоридаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz нашри Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шариповнинг рафиқаси ва қариндошлари орқали жун толалари, ипак ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ўнлаб корхоналарга боғлиқ экани тўғрисидаги суриштирувни эълон қилган эди. Шундан сўнг Баҳром Шарипов нашр ва унинг журналисти Шокир Шарипов устидан судга мурожаат қилди. Баҳром Шарипов мақоладаги маълумотларни асоссиз деб атади. Кейинроқ ўз аризасини қайтариб олди.

@fayzboguz
14.9K views17:01
Ochish/sharhlash
2023-07-20 11:31:20
“Толибон” Афғонистоннинг бир қанча ҳудудларида мусиқа асбобларининг катта уюмини йиғиб, ёқиб юборди.

Twitter платформасида Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги (вазирликни номини қаранг ) мусиқа асбоблари йўқ қилингани акс этган тасвирларни бўлишган ва мусиқа чолғу асбоблари жамиятда коррупцияни тарғиб қилиш учун ишлатилаяпти, дея твит қолдирган.

Афғонистон, биз унда рўй бераётган воқеаларни ўқиб бориб, Ўзбекистонда яшаётганимизга шукр қилишимиз учун яратилган давлат)

@fayzboguz
17.0K viewsedited  08:31
Ochish/sharhlash
2023-07-05 20:51:32
Бир пайтлар Миллий тикланиш партия раҳбари Алишер Қодиров ижтимоий тармоқ фаоллари (нафақат блогерлар, балки уларга шарҳ қўяётган обуначиларни ҳам) фикрларини халқ фикри деб ҳисобламаслигини, халқ — бу кўчаларда, бозорлар-у маҳаллаларда юрган одамлар эканини айтганди.

Мана ўша — депутат ҳақиқий халқ деб билган одамларнинг фикри. Оддий одамлар буларни кўчаларда кўриб қолганда, ёнидан танимай ўтиб кетса ҳам керак.

Аввалроқ бошқа бир одамнинг конституция ҳақидаги фикри кенг тарқалган эди.

Видео манбалари: Qalampir.uz, Gazeta.uz

@fayzboguz
11.2K views17:51
Ochish/sharhlash
2023-07-05 18:30:53 Сурхондарёда ота-бола жўжасини ўлдирган итни аёвсиз калтаклаб, сўнг сўйиб ташлади. Ушбу ҳолат тасвирланган видео “Меҳр ва Оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш жамияти Telegram-каналида эълон қилинди.

Манбага кўра, ҳодиса Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган. Унда 53 ёшли эркак ва унинг 33 ёшли ўғли ҳовлисидаги жўжани тишлаб ўлдириб қўйган кучукчани аёвсиз калтаклаб, сўнг сўйиб ташлаган.

Кучукни (ёки мушукни) жўжалар билан битта ҳовлида сақлаб бўлмаслигини ёш бола ҳам билади. Бу худди Ҳайит куни қассобни қўй билан бир хонадонда ёлғиз қолдиришдек гап. Натижаси қандай бўлиши юз фоиз аён. Одамзодга тафаккур ва ақл-заковат берилган, айримлар уни ҳеч бўлмаганда баъзи ҳолатларда ишлатиб турганда, онгсиз ҳайвонларни, уларни ўзи билмай қилиб қўйган иши учун айблаш соғлом ақлга тўғри келадиган иш эмаслигини тушунарди.

Маълумот учун, юқоридаги ҳолатда фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ва 189−1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш)га кўра айбдор ҳисобланади.

Мен Ҳомо сапиенс бўла олмаган ваҳший маймунларга нисбатан қаттиқроқ жазо тайинлаш тарафдориман. Улар шунчаки жарима тўлаш ёки 3-5 суткага қамалиш билан қутулмаслиги керак. Чунки, аввал ҳам кўп маротаба таъкидлаганимдек, уй ҳайвонларига нисбатан бундай шафқатсизликка йўл қўйган одамнинг психикасида муаммолар бўлади ва улар жамиятга ҳам етарлича хавф туғдириши мумкин.

@fayzboguz
12.4K viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash