Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 195

2021-12-12 18:30:07 Ҳайкал учун ажратилган маблағ бюджетга қайтарилди

Тошкент вилояти собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова ҳайкал мажмуасини қуриш учун 28,4 миллиард ҳамда замонавий кутубхона биносини қуриш учун 6 миллиард сўм маблағ ажратиш бўйича фармойиш чиқарган эди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ажратилган 34 миллиард сўмни бюджетга қайтариш тўғрисида ҳужжат имзолади. Маълумотларга кўра, маблағлар вилоят маҳаллий бюджетига тикланган.

Ушбу маблағ вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойини таъмирлаш учун вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига 1 650 000 000 (бир миллиард олти юз эллик миллион) сўм маблағ ажратилгани қайд этилмоқда.

@fayzboguz
17.0K viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash
2021-12-12 17:55:17
#билбўметта

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
17.7K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-12-12 17:45:20
Адлия вазирлиги аёллар ҳуқуқларини кучайтириш бўйича қатор жиддий таклифларни илгари сурди

Қизлар ва аёлларни таъқиб ва зўравонлик ҳолатларидан ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликка таклиф тайёрланмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликка “таъқиб этиш” (stalking), яъни қизларни, аёлларни орқасидан кузатиб юриш тушунчасини киритиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, аёлларнинг интим фото ва видеоларини тарқатишга жазо белгилаш орқали уларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш кўзда тутилган.

@fayzboguz
16.9K views14:45
Ochish/sharhlash
2021-12-12 15:00:05 Клептократия ва одил суд

Файзбоғ (дўстим Темурмалик Тожиддинзода) коррупция ҳақидаги постга муносабат билдириб, аввало бунинг учун мустақил суд шаклланиши лозим эканини ёзибди.

Албатта, одил суд бўлиши керак. Бўлмаса ручной суд шунчаки "юқоридаги" айрим кланлар қўлидаги қирғин қуроли бўлиб қолади. Ўзи аслида мустақил суд давлатчиликнинг пойдевори ҳисобланади. Мустақил суд йўқми? Демак у ерда клептократия, яъни давлат деган псевдодавлат тузишиб, ундан юқори раҳбарият шунчаки бойиш учун фойдаланиш ҳукмрон бўлади.

Клептократиянинг қуроллари монополия, лоббизм, коррупция. Унинг душманлари эса мустақил суд, эркин парламент, шаффоф тизим, инвестиция ва ҳо.

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff
5.5K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-12-12 14:57:20 Кўпинча коррупцияга қарши курашнинг самарали усули сифатида Хитой йўлини келтиришади. Дўстим Баҳодир Аҳмедов ҳам шу хусусда фикр билдиряпти. Блогер 2000 йилдан бери Хитойда 10 мингга яқин коррупционерлар отиб ташланганини мисол келтиряпти. Мен бошқача фикрдаман.…
16.8K views11:57
Ochish/sharhlash
2021-12-12 14:33:36 Кўпинча коррупцияга қарши курашнинг самарали усули сифатида Хитой йўлини келтиришади. Дўстим Баҳодир Аҳмедов ҳам шу хусусда фикр билдиряпти. Блогер 2000 йилдан бери Хитойда 10 мингга яқин коррупционерлар отиб ташланганини мисол келтиряпти.

Мен бошқача фикрдаман. Менимча, токи биз суд мустақиллигига эришмагунимизча бу ҳақда ҳатто оғиз очиш хавфли. Бугунги тизимдан хулоса қиладиган бўлсак, агар юртимизда айни дамда ўлим жазосига рухсат берилса, катта эҳтимол билан, энг биринчи навбатда барча фаоллар "йирик коррупционер" бўлиб чиқади. Системага қарши чиқувчи ҳар қандай фаол бир пасда фоҳишага, ақлдан озганга, динсиз ёки "к нуқта т"га айлантирилаётган бугунги замонда коррупционер тамғаси билан отилиб кетиш "шессекунд"ли иш.

Бизнинг шароитда коррупцияга қарши курашиш фақатгина уйғоқ жамоатчиликнинг ёрдами ва қонун устуворлиги билан эришиш мумкин. Бу ҳақда ўз фикрларимни «Bugun.uz» сайтида ҳам батафсил баён этганман. Айни дамда биринчи томоннинг кучи нисбатан мавжуд бўлса-да, уни қўллашда нариги томоннинг фаоллиги деярли кўринмаяпти. Коррупцияга қарши курашишга на Қонун, на сиёсий ирода қўшилмас экан, барча ҳаракатларимиз муляж сингари бир чеккада қолиб кетаверади.

@fayzboguz
16.5K views11:33
Ochish/sharhlash
2021-12-12 11:51:52
Йўлни тўсиб норозилик билдирган фуқаролар жазога тортилди

9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Қўйлиқ бозори кўчишидан норози тадбиркорлар катта йўлни тўсиб қўйгани акс этган видеолавҳалар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан беш нафар фуқаро МЖТКнинг 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ҳамда 201-моддасида (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қонунда 195-моддага биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 20 баробаригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

201-модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жаримага тортилишлари ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишлари мумкин.

@fayzboguz
16.3K views08:51
Ochish/sharhlash
2021-12-12 06:31:08 Бугунги кунда олигарх-чиновниклар учун олиб борилаётган мислсиз ислоҳотларни битта жумла билан ифодалаш мумкин: «Любая бизнес хороша!»

Бу жумлани бемалол Янги Ўзбекистон шиори сифатида тақдим этса бўлади. Дўстлар учун — "любая бизнес хороша", халқ учун — қонун!

@fayzboguz
17.0K views03:31
Ochish/sharhlash
2021-12-12 06:14:03
Қўйлиқда тадбиркорларга бозорни бўшатиб қўйиш бўйича “огоҳлантириш хати”га имзо қўйдирилмоқда:

“Мен... “Қўйлиқ деҳқон бозори”АЖ ҳудудида савдо фаолияти билан шуғулланаман. Савдо фаолиятимни 2021 йил 31 декабр кунида тугатиб, 2022 йил 1 январ кунидан “Food city”да фаолиятимни давом эттираман. Агарда юқоридаги қонуний талабга амал қилмасам, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-, 194– ва Жиноят кодексининг  277-, 229-моддалари асосида жавобгарликка тортилишим тўғрисида огоҳлантирилдим”, дейилади хатда.

“Қўйлиқ” бозоридаги тадбиркорлар 31 декабргача бозордаги фаолиятини тугатиши, 1 январдан “Food City” бозорига кўчиши, агар бу талаблар бажарилмаса, гўёки маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирилмоқда.

Манба

@fayzboguz
17.1K views03:14
Ochish/sharhlash
2021-12-12 04:37:09
Жиззахда Қишлоқ хўжалиги ходимлари байрами учун 2 млрд сўм ажратилди

Жиззах вилояти ҳокими вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамини юқори савияда нишонлаш учун 1 894 814.0 (бир миллиард саккиз юз тўқсон тўрт миллион саккиз юз ўн тўрт) минг сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан мамлакатимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанба куни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонлаш белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлаш бўйича жорий йилнинг 27 ноябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Вазирлар Маҳкамасида “Ҳосил байрами”га тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказилганидан сўнг, тегишли қарорга асосан маблағ ажратилган.

@fayzboguz
17.5K views01:37
Ochish/sharhlash