Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2023-07-24 19:58:46
Шу кунларда Тошкент ВГИКда илонлар юргани ҳақидаги видео телеграм каналларда пайдо бўлди ва бу университет ҳақида қачон эшитганимни эсладим. Адашмасам, бу Тошкент халқаро кинофестивалида Гран-прини ютган университет эди. Улар фестивал учун кино ишлаб ютган эди, энди "Анаконда" ҳақида тижорий киноларни ҳам ишлай бошлаган кўринади, айнан мана шунақа "ужастиклар" етишмаётганди-да бизга)

Умуман олганда, бу ўзимиздаги ягона сифатли киномактаб ҳисобланади ва уларга қабул ҳали ҳам давом этмоқда экан. Кино соҳасига қизиқишингиз юқори бўлса, келажакда Спилберг ёки Кэмерон бўлишни истасангиз, топширинг сиз ҳам.

@fayzboguz
12.6K views16:58
Ochish/sharhlash
2023-07-24 19:05:12 Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҚК Бош штаби хабарини ўрганмоқда

«Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади», — дейилади элчихона хабарида.

@fayzboguz
13.3K views16:05
Ochish/sharhlash
2023-07-24 16:13:02 Алишер Қодиров vs Дониёр Ғаниев: баттл давом этади

Яқинда икки депутат — Миллий Тикланиш партия раиси Алишер Қодиров ҳамда Ўзлидеп партия аъзоси Дониёр Ғаниев ўртасида кичик тортишув бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Баттл шу нуқтада тўхтаб қолгани йўқ, ҳар икки депутат бугун ўзининг телеграм саҳифасида мавзуни давом эттириб қўйишди.

Адишер Қодировнинг фикрича, ўзбек халқини тенг ва бир хил обод ҳаёт таъминоти ҳақидаги баландпарвоз ва ёлғон ваъдалар билан бошини қотириб, якунда ўзи ҳам, ғояси ҳам йўқ бўлиб кетган совет социализми хулосалар учун етарли бўлиши керак.

«Такрор айтаман, инсон яхши яшашига халақит берадиган муаммоларни енгиб ўтиши керак. Истаса, давлатни, истаса, ота-онасини, истаса, бутун дунёни айбдор деб билсин: бой берилган ҳаёт уникидир! Инсон қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, ҳаракати, билими ва ҳунари билангина мақсадига эришади. Ижтимоий кўмакка муҳтож қатлам бутун дунёда давлатнинг қарамоғида бўлиши муҳокама мавзуси эмас. Мен Ўзбекистонни ўзбек халқининг инсонпарвар қадриятларига садоқатли бойлари кўп, ижтимоий давлат сифатида тасаввур қиламан», — дея ёзади Алишер Қодиров.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев 24 июль куни Telegram каналида баҳсли мавзуга оид пост қолдирди. Унинг ёзишича, камбағалларга нисбатан дискриминация эмас, ҳамдардлик ва қўллов керак.

«Бир пайтлар хориждаги мигрантларимиз "дангаса, ношукр" деб аталиб, улардан жирканиш сиёсати тарғиб қилинганига ҳам гувоҳ бўлганмиз. Шукурки, ҳозирда давлат позицияси бу борада 180 градус ўзгарган. Бугун ҳатто давлат раҳбари ҳам мигрантларни дангаса деб эмас, балки замонамиз қаҳрамонлари сифатида эътироф этмоқдалар. Лекин, афсуски, баъзи фикр эгалари (ўзлари билиб-билмайми?) ҳалиям ўтган эпохадаги каби иқтисодий ночор қатламларни камситувчи, уларга нисбатан нотўғри қарашларни шакллантирувчи апорофобик сиёсат тарафдори эканини кўриш ачинарли», — дейди депутат.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакат аҳолисининг 14 фоизини (5 млн фуқаро) ёппасига ҳаракатсизлик, масъулиятсизликда айблаб, уларни ўз шароитларига лойиқ, деб ҳисоблаш апорофобик (қашшоқлик ёки камбағал одамларга нисбатан кучли антипатия ёки нафрат) дискриминациянинг энг классик кўриниши ҳисобланади.

«Хавотирлиси шуки, жамиятда бу каби дискриминация, стереотипларнинг шаклланиши нафақат ижтимоий ва иқтисодий тенгсизликларни янада кучайтириши, балки камбағал аҳоли қатламининг «қашшоқлик тузоғи»дан чиқиб кетишини ҳам қийинлаштиради. Хайриятки, бу каби жамиятни бўлувчи сиёсий қарашдагилар ҳокимият тепасида эмас. Бугун камбағалликни қисқартириш, энг аввало, инклюзив ижтимоий сиёсатни илгари суриш, камбағал аҳолига сифатли ижтимоий хизматларда (таълим, тиббиёт) кенг фойдаланиш имкониятини яратиш орқали эришилишини ҳукумат яхши англаб етган», — деб ёзади у.

Дониёр Ғаниевнинг сўзларига кўра, иқтисодий жиҳатдан ночор фуқаролар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш, барчага ўз потенциалини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар яратиш давлат раҳбарининг сайлов дастурида энг асосий йўналишларидан бири сифатида акс этгани ҳам бежиз эмас.

«Шу билан бирга, камбағал фуқароларга нисбатан камситишларнинг олдини олишда давлат билан жамият ҳам бирдек масъул эканини унутмаслигимиз керак. Бунда камбағаллик билан боғлиқ стереотипларга қарши туриш, шунингдек, жамиятнинг бошқа вакиллари орасида камбағал шахсларга нисбатан ҳамдардлик ва тушуниш (эмпатия)ни ёйиш муҳим. Зеро, жамиятдаги турли иқтисодий қатламлар ўртасидаги ижтимоий ҳамжиҳатлик ва барқарорлик ҳаммамизнинг фаровонлигимиз учун керак», — дейди парламент депутати.

@fayzboguz
14.3K views13:13
Ochish/sharhlash
2023-07-24 15:42:53
Ўзбекистон ёшлари орасида кучли салоҳият ва билим эгалари талайгина. Кучли давлатни эса фақат кучли ёшлар барпо эта олади.

“Стратегик куч” ҳужжатли фильмида жамиятимизнинг фаол ва муҳим қатлами бўлган ёшлар учун яратилган имкониятлар ва ундан фойдалинишни уддалаётган йигит-қизлар ҳақида сўз боради.

Фильмни 24 июль куни соат 18:00да “Менинг юртим” телеканалида томоша қилинг.

@fayzboguz
14.2K views12:42
Ochish/sharhlash
2023-07-24 13:04:34
Бугун, 24 июл куни эрта тонгда дронлар ёрдамида Москвага янги ҳужум уюштирилди. Бу ҳақдаги пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилди. 

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам бу хабарни тасдиқлади.

"24 июл куни эрталаб Киевнинг Москвадаги объектларга иккита дрон ёрдамида ҳужум уюштиришга уриниши бартараф этилди. Икки Украина дрони радиоэлектрон воситалар билан йўқ қилинди", дейилади вазирлик баёнотида.

Бу Москвага дронлар ёрдамида қилинаётган биринчи ҳужум эмас. Жорий йилнинг 3 майга ўтар кечаси Кремлга икки учувчисиз самолёт ҳужум қилган. 30 май куни эса камида учта дрон пойтахтнинг жануби-ғарбидаги турар-жой биноларига зарар етказган, ўшанда учувчисиз самолётларнинг бир қисми Москва вилояти осмонида ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган эди.

Аввалроқ Украина расмийлари, токи Украинада уруш давом этаётган экан, Россия фуқаролари ҳам ўзларини хавфсиз деб ҳисобламасликлари кераклигини айтиб ўтган эди. Украина Қуролли кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужный эса, Украина Россия Федерацияси ҳудудини нишонга олишга ҳақли эканини таъкидлаган.

@fayzboguz
15.0K views10:04
Ochish/sharhlash
2023-07-23 17:52:11
Россия армияси Мариуполдаги ўзбекистонлик қурувчиларни урушга сафарбар қилди — Украина қуролли кучлари

Украина Қуролли кучлар Бош штаби маълумотларига кўра, рус армияси босиб олинган Мариуполга қурувчи сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон фуқароларини қўшинлар сафига сафарбар қилган.

“Россия босқинчи қўшинларининг Донецк вилоятининг вақтинча босиб олинган Горловка шаҳрида жойлашган бўлинмаларида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқланди.

Бу шахслар Мариупол шаҳрига қурилиш ишларини олиб бориш учун келган. Етиб келгач, россияликлар уларнинг паспортларини олиб қўйиб, оккупантлар сафига сафарбар қилган”, - дейилади Украина Қуроли кучлар Бош штаби маълумотида.

@fayzboguz
16.8K viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash
2023-07-23 17:27:09
Шавкат Мирзиёев президент инаугурациясида Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти таъминланишини айтиб ўтган эди. Бу гаплар ўзбекистонлик фаолларнинг диққат марказида бўлди, аммо кўпчилик ушбу баёнотнинг моҳиятини тушунмади.

Конструктив мухолифат нима? У бизга керакми? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz сайти студиясида бу ҳақда батафсил маълумот ва фикрларини улашган.

@fayzboguz
15.4K views14:27
Ochish/sharhlash
2023-07-23 14:20:17
Ёшлар билан ишлаш комиссияси ва “Менинг юртим” телеканали маҳаллалардаги ёшларга яратилган шарт-шароитларни ҳамда ёшларга масъул раҳбарларнинг фаолиятини жиддий ўрганишни бошлабди.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг Фарғона тумани, “Обод” маҳалласида яшовчи Музроф Раҳимов ногирон бўлиб қолгани сабабли спортдан кетган, аммо ёшлар етакчисини ёрдами ва қўллаши билан ҳозирда яна спортга қайтган.

Шу ҳолатни кўриб, очиғи хурсанд бўлдик. Сабаби спортчиларни фақат чемпион бўлганида эмас, Худо кўрсатмасин, мана шундай оғир вазиятга тушиб қолганида ҳам қўллаб-қувватлаш ва кўмак бериш катта нарса, аслида.

Айтишларича, ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда. Тез орада бу бўйича махсус кўрсатувлар қилиб, тўлиқ ҳолда эфирга узатилар экан.

@fayzboguz
15.7K views11:20
Ochish/sharhlash
2023-07-22 16:26:42
Твиттерда Алишер Қодиров ва Дониёр Ғаниев ўртасида кичик батл бўлиб ўтди. Қодиров, доимгидек, халқнинг тарбияси билан банд, Дониёр Ғаниев эса ўз позициясини илмий ёндашувлар билан исботлашга ҳаракат қилмоқда.

Ким ҳақ, ким ноҳақ? Муҳокама қиламиз.

@fayzboguz
15.7K views13:26
Ochish/sharhlash
2023-07-22 13:29:35
Қримда Украина армиясининг келишига ҳозирлик кўрилмоқда

Россия томонидан босиб олинган Қримда танкларга қарши "Аждаҳо тишлари" қўйиб чиқилди. Буни ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар кўрсатмоқда.

Демак, Россия Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужумини тўғри баҳолашга киришган ва тез орада Украина Қуролли кучлари Қримда пайдо бўлиши мумкинлигини англаб етган.

Маълумот учун, айни кунларда Украина Қрим ҳудудида жойлашган ўқ-дорилар ҳамда нефт омборларини ишғол қилишда давом этмоқда. Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати ва ҳарбий-денгиз кучларининг операцияси натижасида Қрим кўпригида портлашлар содир бўлгани айтилганди.

@fayzboguz
15.3K views10:29
Ochish/sharhlash