Get Mystery Box with random crypto!

5 йил олдин диний постга босилган “класс” учун 3 йилга озодлик | Файзбоғ (ТемурМалик)

5 йил олдин диний постга босилган “класс” учун 3 йилга озодликдан чеклаш қўлланилди

2018 йилда Туркияда бўлиб турган пайтида “Odnoklassniki.ru” саҳифасида диний маърузага “класс” босган аёлга нисбатан тергов ва суд “класс” босишни ЖКнинг 244-1-моддасига мос кўрган. 31 май куни ЖИБ Нурота туман судида Хатирчи туманида яшовчи 57 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди (Олий суднинг онлайн платформасига жойланган).

Ўзбекзабон шахснинг “бенамозлик” ҳақидаги 5 дақиқалик видеомаърузасига “класс” белгисини босган аёл уйига қайтганидан 4 йил вақт ўтиб, 2023 йил 15 феврал куни ИИБ ходимлари уни Хатирчи тумани ИИБга қарашли милиция таянч пунктига чақирган. Суд ҳужжатларида аёлнинг мобил қурилмаси ва ижтимоий тармоқлардаги профили “тегишли санкция орқали” кўздан кечирилгани ёзилган.

Тергов органи аёл мазкур постга “класс” муносабат белгисини босиб, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўзининг 130 нафар виртуал дўстларига тарқатган, дея квалификация қилган.

Аёл судда ўзи “класс” босган постлари виртуал дўстларига тарқалишини билмаганлиги, қачон ва нима сабабдан босганлигини ҳам эслай олмаслигини ҳамда ишидан пушаймонлигини айтган.

Суд енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, айбланувчини “жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкинлиги” ҳақидаги хулосага келган ҳамда 244-1-модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо – 3 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.

@fayzboguz