Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2023-07-05 18:00:20
Ярон Гойхман, Исроил давлати “Israeli medical center” асосчиси:

Кўпгина давлатларда беморлар ҳар бир тиббий кўрик учун пул тўлайди. Ўзбекистонда эса бепул тиббий хизмат кўрсатилади. Буни кўриб ҳайратим ошди.

Тошкентда давом этаётган ҳафталикда маданият, фан ва таълим, иқтисод, экология каби мавзуларда хорижлик спикерлар нуқтлари билан қатнашмоқда. Исроиллик меҳмоннинг фикрларини тўлдириб, "Тез ёрдам" хизмати ва оилавий поликлиникаларда бепул тиббий хизматдан фойдаланиш мумкинлигини эслатиб ўтмоқчиман.

@fayzboguz
12.5K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-07-05 13:15:32
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Григорий Лепснинг концерти ҳақидаги интервьюси бўйича баёнот берди. Дипломатик миссия бундай гастролларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон имижига таҳдид эканини таъкидлаб, қарши чиққан фаолларга миннатдорлик билдирди.

“Элчихона урушни қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги чиқишлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси обрўсига таҳдид соладиган урушни қўзғатишга қаратилган жиноий фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг сохта кўринишини яратиши мумкинлигига эътибор қаратади. Бундан ташқари, россиялик ижрочилар томонидан олинган маблағлар улар томонидан уруш, терроризм ва Украина халқининг геноцидини молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин”, — дея таъкидлади дипломатик миссия.

Элчихонанинг хабар беришича, «ушбу масала бўйича Ўзбекистон ваколатли органларига тегишли мурожаат» юборилган.

Бундан ташқари, Украинанинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси урушни қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг чиқишлари учун Ўзбекистондаги концерт майдонларидан фойдаланишга қарши чиққан ўзбек жамоатчилигига миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Григорий Лепс Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлайди, 3 июль куни у жанговар зонада Украинанинг Leopard танкини йўқ қилган россиялик аскарга 1 миллион рубль тўлаганини айтганди. Ўзбекистонда бир гуруҳ фаоллар Григорий Лепснинг Тошкентдаги чиқишини бекор қилишни талаб қилмоқда.

@fayzboguz
13.9K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-07-05 12:10:50
Ўтган йили "kunuz" сайти Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан интервью уюштирган эди.

Ўшанда украиналик амалдор нима деган? Видеони томоша қиламиз.

@fayzboguz
15.3K views09:10
Ochish/sharhlash
2023-07-04 18:19:43
Президентликка янги ва жиддий номзод пайдо бўляпти.

Фақат отахонга биттагина саволим бор-да: шунча пулни қаердан оламиз?

@fayzboguz
20.8K viewsedited  15:19
Ochish/sharhlash
2023-07-04 14:56:43
Ўзбекистон тарихида иккинчи ренессанс деб аталувчи даврнинг қаҳрамонлари бу Темур ва темурийлардир. Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигини Темурийлар уюшмаси асосчиси ва президенти Фредерик-Бопертюи Брессан хоним ҳам иштирок этяпти. У Амир Темур томонидан Самарқандда қурдирилган улкан Жомеъ масжидни ўз даврининг ислом оламида тенги йўқ архитектура намунаси деб атади:

Дарҳақиқат, Ислом дунёсида тенги йўқ архитектура намуналаридан бири Самарқанддаги улкан Жомеъ масжиддир. Уни халқ орасида Бибихоним масжиди ҳам дейишади. Темур ушбу масжидни ўзининг Ҳиндистондаги ғалабаси шарафига қурдирган. Айнан мана шу юриш давомида у Деҳлидаги йирик масжиддан илҳомланиб ушбу обидани қуришга буйруқ берган. Бобурнинг ёзишича, масжид пештоқидаги ёзув жуда маҳобатли бўлиб, бир неча чақиримда бемалол кўриниб турган.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳафталикда дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан ташриф буюриши кутилаётган юзлаб меҳмонларга миллий қадриятларимиз ҳақида маълумотлар тақдим этиб борилади.

@fayzboguz
15.5K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-07-04 13:18:31
Параллел олам: Баҳодир Аҳмедов урушни тарғиб қилган Григорий Лепс концертига қарши. Урушни тарғиб қилиш - жиноят (ЖК 150-модда)

Бизнинг каналлар
Telegram Instagram
7.0K views10:18
Ochish/sharhlash
2023-07-04 12:13:43
Россиялик хонанда (Ўзбекистонга келиши кутилаётган) Григорий Лепс Leopard танки вайрон этилгани муносабати билан ҳарбийларга миллион рубл тўлангани учун миннатдорчилик билдирилган видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирди

Видеода Веном чақирув белгиси билан ниқобли аскар бир даста пулни кўрсатиб, уни Лепсдан Украинадаги жанглар пайтида йўқ қилинган немис Leopard танки учун олганини айтган.

Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлаган қўшиқчи видеога “Мен ўз сўзларим учун жавоб бердим” дея шарҳ қолдирган.

Июнь ойида Лепс "Земляне" гуруҳи асосчиси Владимир Киселевнинг Украинадаги урушда "Leopard" танкларини йўқ қилгани учун пул мукофотини таъсис этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганди.

Григорий Лепснинг Ўзбекистонга келишини ёқлаган ва кечагина ўзбекистонлик мухбирларга "Ўзбекистонда санъатга тўсқинлик йўқ", деган (негадир, фақат россиялик ижодкорларга келганда шу қоида ишлайди) Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовга шуни кўрсатинглар. Григорий Лепс Ўзбекистондан оладиган гонорар пулларини нимага ишлатишини ҳамма билиши керак.

@fayzboguz
16.0K viewsedited  09:13
Ochish/sharhlash
2023-07-03 17:10:57
Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартирмоқчи. Бу Қозоғистоннинг 2023−2029 йилларга мўлжалланган Сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасида кўзда тутилган.

Концепцияда 2029 йилгача иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича мавжуд вазият сақланиб қолган ҳолда сув танқислиги туфайли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларининг пасайиш хавфи мавжудлиги қайд этилган.

Шунингдек, Қозоғистон томони Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар туфайли дарёнинг экологик ҳолати бузилганини билдирди.

“Сувдан самарасиз фойдаланиш ва трансчегаравий қарамликдан ташқари, Сирдарёнинг экологик ҳолати бузилган. Сирдарёнинг транзит оқими билан Ўзбекистон ҳудудидан кўп миқдорда нефть маҳсулотлари, феноллар ва азотли бирикмалар каби ифлослантирувчи моддалар келади”, дейилади ҳужжатда.

Иқлимий прогнозларга кўра, Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига бўлган босим даражаси 2,8 баробар ортади. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев июнь ойи бошида Сирдарё ва Амударёдаги сув сатҳи 2050 йилга бориб қарийб 15 фоизга камайишини айтганди.

@fayzboguz
15.5K views14:10
Ochish/sharhlash
2023-07-03 15:50:30
NYT: Россия Федерал хавсизлик хизмати ва полицияси Telegram, Signal ва Whatsapp мессенжерлари фойдаланувчиларини кузатиб боради

Россия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган янги технологиялар разведка идораларига ким ким билан, қаерда ва қачон мулоқот қилгани ҳақида маълумот олиш имконини беради, бироқ уникал шифрлаш усули билан шифрланган хабарларни ҳалигача ўқиш имконсиздир, деб хабар бермоқда The New York Times.

Нашрнинг ёзишича, шундай хавфли ишланмалардан бири NetBeholder дастуридир. Унинг ёрдамида сиз ёзишмалар иштирокчиларини, хабарларни жўнатиш вақти ва жойини аниқлашингиз, шунингдек, маълум бир шахс нечта телефондан фойдаланишини билиб олишингиз мумкин.

Агар Россия махсус хизматлари телеграм фойдаланувчиларини кузатишни ўрганган бўлишса, демак, катта эҳтимол билан, бу тизим Марказий Осиёгача ҳам етиб келган. Эҳтиётингизни қилинг.

@fayzboguz
17.1K viewsedited  12:50
Ochish/sharhlash
2023-07-03 15:40:26
Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан маданий мерос ҳафталиги иш бошлади.

Ҳафталик тарих, маданият, санъат, қадриятлар билан боғлиқ воқеликларни ўз ичига олади. “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” маданий мерос ҳафталиги билан бирга “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ҳам ўтказиляпти.

Ҳафталик очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевлар сўз чиқиб, ўзбек маданияти ва санъати ўтмиши ва бугуни ҳақида гапиришган.

Бу ҳафталикда маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳақида гапириш билан бирга дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан ташриф буюриши кутилаётган юзлаб меҳмонларга миллий қадриятларимиз ҳақида маълумотлар тақдим этиб борилади.

@fayzboguz
7.8K views12:40
Ochish/sharhlash