Get Mystery Box with random crypto!

Электр тармоқлардаги узилишлар, ҳайвонлар ўлими, жиддий хавф о | Файзбоғ (ТемурМалик)

Электр тармоқлардаги узилишлар, ҳайвонлар ўлими, жиддий хавф остида қолган дарё... Хитой жазирама туфайли оғир вазиятда қолди

Хитой бўйлаб жазирама ҳаво ҳарорати чорва молларини нобуд қилмоқда ва электр тармоқларида узилишларга сабаб бўлмоқда. Шанхай ўтган ҳафтада май ойидаги энг юқори ҳарорат бўйича 150 йиллик рекордни янгилади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Жазирама об-ҳаво айниқса ҳайвонлар учун хавфли ўтяпти. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Гуанхида сув ҳароратининг кўтарилиши натижасида юзлаб етиштириладиган балиқлар нобуд бўлган. Шунингдек, маълумотларга кўра, Сичуанда жазирама қуёнлар ўлимига ҳам сабаб бўлган. Ёзнинг бошидан кузатилаётган ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво ҳарорати одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам бунга мослашмаганлиги сабабли оғир кечмоқда.

Хитойда қишлоқ хўжалиги ва саноат фаолияти учун муҳим саналган Янгтзе дарёси ҳавзаси жиддий хавф остида қоляпти. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида қурғоқчилик гидроэнергетика ишлаб чиқаришига таъсир қилгани учун саноат фаолияти аллақачон бир неча ойлардан буён тўхтатилган.

Етказиб бериш гиганти Meitaun ўтган ҳафтада музқаймоқ савдоси аввалги ойгига нисбатан 44 фоизга ошганини хабар қилди. China Securities News хабарига кўра, кондиционерлар савдоси ўтган йилга нисбатан 95 фоизга ошган.

@fayzboguz