Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2023-06-03 15:14:38 Овқатни исроф қилганга — жарима

Президент Қарорига асосан овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш учун «Оқилона истеъмол» дастури ишлаб чиқиляпти экан.

Унда мана бунақа парадоксал пунктлар бор:

аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш;
исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўллаш ва назорат механизмларини ўнатиш.

Эслатиб ўтамиз, 24−26 март кунлари бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумини ташкил этиш учун камида 15 млрд сўм маблағ сарфланган.

Форум овқатланиш дастурхонига тортилган таомлардан айримларининг нархи қуйидагича ҳисобланган:
• 1 дона сомса – 70 минг сўм;
• 1 порция ош 80 мингдан 130 минг сўмгача;
• 1 порция норин 130 минг сўм;
• 1 порция мастава 50 минг сўм.
• бир порция малина 200 минг сўм (ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 230 минг сўм, умумий 100 порсия – 23 млн сўм);
• 1 порция қора икра 6 млн 320 минг сўм;
• 0,33 мл “Чортоқ” минерал сувининг бир донаси 36 800 сўм.

Кузатамиз, эндига шу каби тадбирларнинг дастурхони қанчалик камтарин бўларкан)

@fayzboguz
18.5K viewsedited  12:14
Ochish/sharhlash
2023-06-03 12:05:46
Бермуд учбурчагидан навбатдаги қурбон

22 май куни ИИБга олиб кетилиб, ҳалок бўлган йигитнинг отаси Kun.uz'га интервью берибди. Йигит ёнидан гиёҳванд модда топилиб Чилонзор ИИБга олиб кетилган. Сўнг у ҳалок бўлди ва расмий версияда "Ўзини 4-қаватдан ташлади" деб баёнот беришди.

«Доктор ҳам оёқ-қўли синмаган, ҳеч нарса бўлмаган, деди. Шунга шубҳам бор, ўғлим бақувват ва ёш эди, қамоқдан қўрқадиган бола эмасди. Менинг биттагина ўғлимни уриб ўлдиришган деб ўйлайман… ИИБ биноси ойналарида панжаралар бўлади, у сиғмайди-ку. Агар ташлаган бўлса, камералар бўлади – ташлаганини кўрсатишсин ёки бармоқ изларини кўрсатишсин. Тошкент шаҳар прокуратурасига бориб ариза ёздим, видеони тергов сири, дея кўрсата олмаслигини айтишди», — деяпти йигитнинг отаси Kun.uz'га.

Ушбу йигитнинг ўлими Бермуд учбурчагидан чиққан навбатдаги жасад бўлди. Аввал ҳам олиб кетилган 14 ёшли боланинг ИИБдан жасади чиққан эди. Буларнинг барчаси Ички ишлар вазирлиги тизими ислоҳотга муҳтожлигини билдиради. Нормал жамиятларда бундай воқеалардан сўнг вазирлик истеъфо берган бўларди.

Президент сайлови яқин. Айнан мана шу Ички ишлар тизимининг чидаб бўлмас даражага етгани, ислоҳ қилиш тизими номзодларнинг сайловолди дастуридан ўрин олиши учун ҳозир айни вақти.

@fayzboguz
21.1K viewsedited  09:05
Ochish/sharhlash
2023-06-02 20:38:06
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен: «Кремль доим дунёда иккинчи рақамли армияга эга эканлигини даъво қилади ва аксар кишилар бунга ишонарди. Бугун эса Россия армияси Украина ҳудудида иккинчи рақамли армия бўлиб турибди».

@fayzboguz
17.2K viewsedited  17:38
Ochish/sharhlash
2023-06-02 19:27:12 Ўғрини қароқчилар урмадими?

Бундан деярли бир йил аввал жамоатчилик фаоллари томонидан Гулнора Каримовадан жабрланганларнинг зарарлари қоплаб берилмаётгани масаласига эътибор берилган эди. Қайд этилишича, ҳали ҳам 1 300 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига ундирилиши керак бўлган маблағлардан 7.866.471.519,43 сўм қайтарилмаган.

Адвокат Қосимов'нинг ёзишича, 2020 йилда суд ҳукми билан 1 300 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига Г.Каримова ва бошқалардан 27.424.332.558,33 сўм ундириш белгиланган. 2020 йил прокуратура депозитида сақланаётган пуллар ҳисобидан зарарнинг 19.557.861.038,90 сўми жабрланувчиларга тўлаб берилган. Қолган 7.866.471.519,43 сўм зарар Г.Каримова ва бошқалардан солидар тарзда ундирилиши белгиланган.

Шундан кейин, деярли уч йил мобайнида қолган суммани ундириш учун барча органларга мурожаат қилинганига қарамай, қолган сумма қайтарилмаган.

"Барча мурожаатлар айланиб-айланиб МИБ га боради. МИБ ҳам бир хилда жавоб беради: “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 80-моддасида белгиланган навбат асосида тўлаб берилиши маълум қилинади. Шундан бошқа жавоб йўқ", — деб ёзади Адвокат Қосимов.

Г.Каримовага тегишли пулларнинг бир қисми қайтарилиши ҳақида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида битим тузилган, бироқ ушбу битимда қайтарилаётган пуллар ҳисобидан Г.Каримовадан жабрланувчиларга етказилган зарарни қайтариш кўзда тутилмаган.

Қолган сумма қачон қайтарилади? Эски Ўзбекистонда чинакамига эзилганлар айнан мана шу бизнесменлар, шахсий пуллари очиқчасига таланган халқ ҳисобланади. Янги давр ислоҳотлари уларга барча пулларини ундиришга имконият берадими? Ўзи умуман, Гулнора Каримованинг мусодара қилинган мулклари, яъни халқнинг пуллари қаерга сарфланди, очиқ маълумотлар мавжудми, пуллар амалдор-у мансабдорлар қўлида қолиб кетмаяптими? Саволлар кўп.

@fayzboguz
16.3K viewsedited  16:27
Ochish/sharhlash
2023-06-02 17:17:53 Японияда таҳсил олган бир ёш африкалик Facebook’даги саҳифасида шундай деб ёзганди:

"Мен Япониядаги беш юлдузли отелларни бирида меҳмон бўлгандим. Яшаётган меҳмонхонанинг ҳовузига чўмилиш учун борганимда, бассейнда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Сувда қистаб қолганди, шартта сувга чоптирвордим.

Бирдан... сув пушти рангга айланиб кетди ва сигнал чалинди. Дарҳол меҳмонхона ишчилари етиб келишиб, мени бассейндан чиқариб олишди.

Кейин улар сувни бўшатиб, ҳовузни тозалашларини ва мен меҳмонхонанинг муҳим ҳудудидаги тартибни бузганлигимни айтишди  (ичимдан дарз кетиш бўлди).

Шундан сўнг улар менинг хонамга қўнғироқ қилишди. Меҳмонхона котибаси менга паспортимни қайтариб берар экан, меҳмонхонани тарк этишимни сўради.

Бу меҳмонхонадан чиқиб, бошқа бир шунга ўхшаш, бассейни бор бўлган муқобилини излар эканман, ҳар сафар бирор меҳмонхонага кирганимда қабулхона ходими паспортимга қараб: “Кечирасиз, бу сизмисиз.... Эҳ...,” дея узр сўрашар ва мени қабул қилолмаслигини айтишарди. Аҳвол шундай давом этарди.

Оҳири менга ҳеч қандай меҳмонхонада қолишга рухсат беришмаётгани учун элчихонамга мурожаат қилдим.

Элчихонадагилар менга бассейни бўлмаган меҳмонхонага боришни маслаҳат беришди...

Япониядан чиқиб кетаётганимда паспортимга муҳр босар экан, паспорт нозири: “Умид қиламанки, сен яхшигина сабоқ олдинг", деди.

Бассейнга сийганимни бутун Япония билди. Бу ерда — уйимда эса, ҳукуматимиз давлатнинг хазинасидан миллиардлаб долларларни ким ўғирлаётганлигини ҳали ҳам билмайди."

Фейсбукдан олинди

@fayzboguz
32.4K views14:17
Ochish/sharhlash
2023-06-02 11:07:21
Украина муваффақиятли қарши ҳужумга тайёр — Столтенберг

"Ишончим комилки, Украина Қуролли кучлари энди янада кўпроқ ишғол қилинган ҳудудларни озод қилиш учун зарур салоҳиятга эга", — деб таъкидлади НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Ослодаги альянс мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида.

"Биз Украинани НАТОга яқинлаштиришга эътибор қаратмоқдамиз. Унинг ўрни альянсда", — дея қўшимча қилди у.

@fayzboguz
15.2K viewsedited  08:07
Ochish/sharhlash
2023-06-01 19:23:04
"Пранк"чилар 5 сутка қамоқ жазосига тортилди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар тиктокернинг метрода қиз болага шилқимлик қилгани тасвирланиб, "пранк" деб жойланган видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг уларнинг иши суд органларига юборилган эди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, туман суди қарори билан айбланувчилар — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Шунингдек, талабаларнинг ҳаракати МЖтК 32-моддаси – маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат, деб баҳоланган ҳамда уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аёлларга нисбатан бундай муносабат ва уни кимлардир нормал қабул қилиб тармоққа ёйиши ачинарли ҳолат. Бундай қилғилиқларга жазонинг муқаррарлиги мияси ҳар хил треш қарашлар билан тўлиб юрадиганларни ҳам ўйлаб ҳаракат қилишга ундайди. Юқорида қайд этилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) айнан мана шу жазо муқаррарлигини таъминлаш учун киритилган эди. Ушбу жавобгарликка тортиш ҳолати эса модданинг ишлай бошлаганига биринчи реал кейс бўлди.

@fayzboguz
16.3K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-06-01 11:49:53
Ўзбекистонга 4 ойда 2 544 та электромобил импорт қилинган, деяпти статистика қўмитаси. Ўзим Тошкентда бўлганимда 1-2 донагинасига кўзим тушганди. Электромобилларни олиб киришда растаможка тўланмайди, фақат ҚҚС (12%) тўлаш керак.

Ўзбекистондаги кўрсаткич Қозоғистондагидан анча кўп - у ерда 2022 йилда атиги 815та электромобил борлиги қайд қилинган. Бу йил 1500га чиқса керак. У ерда ҳам растаможка йўқ, ҚҚС бизники билан бир хил. Ўтган йили қозоқлар жисмоний шахслар биттадан электромобил олиб кириши учун 10 000 машинага квота эълон қилганди, лекин ўндан бири ҳам тўлмади.

Ўзбекистонликлар электромобилларга кўпроқ қизиққани яхши, катта шаҳарларда иқлим сифати ўта ёмон, касалликлар кўп. Қувватлантириш инфратизилмасини ривожлантиришга эса давлат қаттиқ бел боғлаши керак - Европада ҳам, Америкада ҳам шундай, шохобчалар ва қувватлаш нуқталарини қуришда давлат асосий ролни ўйнаяпти.

Ўзбекистонда электромобил ҳайдаётган бўлсангиз, плюс ва минуслари билан ўртоқлашинг.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
16.1K viewsedited  08:49
Ochish/sharhlash
2023-05-31 13:52:28
2022 йил, 22 феврал: «3 кун ичида Киевни эгаллаймиз».

2023 йил, 31 май: «Украина бостириб келяпти, йўлларни бузамиз»

Рус ҳарбийлари Россия, Беларус ва Украина чегаралари туташган жойдаги “Уч опа-сингил” ёдгорлигини портлатиб юборди. ОАВда таъкидлашича, Чернигов вилояти билан чегарадаги йўл қисми “Украина ҳарбий бўлинмалари кириб келишининг олдини олиш учун” портлатилган. Ёдгорлик 1975 йилда беларус, рус ва украин халқларининг дўстлиги шарафига очилган эди.

Украина чегара хизмати вакили Андрей Демченко “Украинска правда” нашрига берган изоҳида 30 май куни тушдан кейин Чернигов-Брянск трассасида йўл портлаши содир бўлганини маълум қилди.

Кўриб турганингиздек, улар Украинанинг вилоят марказига қарши ҳужумга ўтишидан қўрқиб, уч кун ичида Киевдан борувчи йўлларни портлата бошладилар. Аммо Украина тажовузкор эмас. Олдин ҳам айтиб ўтганимиздек, бизнинг давлатимиз фақат ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун уруш олиб боради, бизга Брянск керак эмас. Бироқ, Украина бу урушни бошлаб берган қароргоҳ яксон бўлишини истайди, улар ўша марказни портлатишса яхшироқ бўларди", — дейди у.

@fayzboguz
17.7K views10:52
Ochish/sharhlash
2023-05-30 21:59:34 Эркинликлар таъминланмаган давлатларда интернет инсонга эркинлик хиссини беради. Баъзида ёлғон бўлса-да. Интернетни турли қонунлар билан жиловлайвериш ортида аслида кўп ҳолларда сиёсий сабаблар ётади. Шу сабаб президентликка ХДП номзоди, доноларнинг доноси Улуғбек Иноятовнинг таклифи шубҳа уйғотади. У Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортишни таклиф қилди.

Биринчидан, бундай қонун бир йил аввал аллақачон қабул қилинган. Депутат буни билиши керак. Ўтган йил мартида “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унда, хусусан, юридик шахслар билан бир қаторда ўзини ўзи банд қилган шахсларга электрон тижорат фаолияти билан шугулланиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган.

Иккинчидан, Иноятов қоғозда сўл қанот, яъни кам таъминланган ишчи синф тарафини олиши керак бўлган партия аъзоси. Унинг дастуридан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистонда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилиги мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлатни барпо этиш”. Ишсизлик юқори мамлакатда бир амаллаб интернетда ўз кунини кўраётганларни бўғиш унинг иши эмас.

Учинчидан, бу кетишда интернетни жиловлаш, хусусан Россия ва Қозоғистондаги каби интернет сайтлари хорижий агентлар деб эълон қилиниши билан тугаши мумкин. Бундай таклифни беришни ҳойнаҳой Миллий Тикланишга топширишса керак. Сўз эркинлиги Ўзбекистонда охирги пайтда сезиларли даражада ёмонлашгани ҳисобга олинса, тренд шунга қараб кетяпти дейиш мумкин.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
16.5K views18:59
Ochish/sharhlash