Get Mystery Box with random crypto!

Иттифоқинггаям, таможнянггаям, президентинггаям деди, қўрқмади | Файзбоғ (ТемурМалик)

Иттифоқинггаям, таможнянггаям, президентинггаям деди, қўрқмади...

Тожикистон Евросиё Иқтисодий иттифоқига қўшилиш нияти йўқлигини айтди. Афтидан Тожикистон ҳафа - ўтган ҳафталарда Россияда мигрантларни қаттиқ хўрлашяпти, омончилар дубинкалар билан уриб, қанчасини қийнади. Ўзбекистон бир нима деганини кўрмадим, лекин тожиклар ўз фуқароларига ҳурматни талаб қилиб норозилик нотасига ўхшаган мурожаат юборишибди.

"Тожик тарафи миграцион жараёнларни тартиблаштириш бўйича Россия давлат идоралари олиб бораётган тадбирларда Россия ҳудудида бўлиб турган Тожикистон фуқароларининг базавий ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилиниши кераклигини урғулади. Бу аснода, давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари орқали Россия томонига расмий мурожаат йўлланган ва бизнинг фуқароларимизга бўлаётган бундай муносабатнинг қанчалар қонуний ва маъқул эканини текшириш сўралган", - деди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

Ибрат Сафо

@fayzboguz