Get Mystery Box with random crypto!

​​Икки кундан бери озод ва обод Грузиядамиз. Бу давлат ва унин | Файзбоғ (ТемурМалик)

​​Икки кундан бери озод ва обод Грузиядамиз. Бу давлат ва унинг эрксевар халқига анчадан бери симпатиям бор эди, ва ниҳоят, уни ўз кўзларим билан кўришга қарор қилдим.

Кеча дўстлар билан Тбилисидаги The Ten номли ресторанда ўтирдик. Биз ўтирган столни ёнгинасида Грузия Президенти Саломе Зурабишвили бор эди. Расмда қизил кийимдагиси шу. Охранасидан сўраволиб расмга тушириб олдик. Ресторанда киришда, чап томонда у ва яна икки суҳбатдоши гаплашиб ўтирибди, сал нарироғига бориб биз жойлашиб олдик. Тасаввур қиляпсизми, президент ўтирган ресторанга одамлар бемалол кириб, бўш столдан жой олишяпти. Кўчаларда ҳеч қандай кортеж йўқ. Йўллар ҳам ёпилмаган.

Янаям қизиғи, шу ресторанни тўғрисида "Putin Killer", "F#ck Russia" деган ёзувлар турган эди. Украина байроғи ҳам осилиб қўйилган. Афтидан, одамлар президентни ресторанга келишига астойдил тайёргарлик кўришган)

Халқига эркинлик берган сиёсатчи ўзи ҳам шаҳар бўйлаб бемалол эркин юра олади. Буни Грузия ўз мисолида исботлаб бермоқда.

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

@fayzboguz