Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 10

2023-05-11 12:49:50
Аномал иссиқдан сизни фақат саёҳат қутқара олади

Июнь ойида Тошкентдан Батумига саёҳат қилиш учун чегирма эълон қилинибди. Тошкент-Батуми-Тошкент йўналишидаги самолётда бориб келиш чипталари, меҳмонхона, нонушта, аэропрортдан трансфер ва тиббий суғурта — буларнинг барчаси 585$ ни ташкил қилмоқда.

Саёҳат режа қилганларга ёзнинг иссиқ кунларини Қора денгиз бўйида ҳамёнбоп нархда дам олиб ўтказишни тавсия қиламан. Бир йиллик меҳнатдан олинган стрессларни чиқариш учун инсонга саёҳат қўл келади. Янги жойлар, янги инсонлар кишига янги фикр ва ғоялар беради. Ишингиз унуми, самарадорлигингиз ошиши ҳисобига ўзингиз сезмаган ҳолда саёҳат пулини чиқариб оласиз. Шундай экан, имкон топилди дегунча саёҳат қилинг. Оёқнинг чигалини ёзиб ҳам туриш керак-да)

+998787777377
@Locastourbot
@locas_tour

Реклама
14.2K views09:49
Ochish/sharhlash
2023-05-11 10:23:14 Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни маъмурий жавобгарликка тортишга урингани ҳақида хабар тарқалган эди.

Шундан сўнг Бош прокуратура аралашуви билан байроқ рангидаги тасма таққан қамашилик йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор бекор қилингани, мазкур қарорнинг ноқонуний экани маълум қилингани ҳақида ёзгандик.

Янги тафсилотларга кўра, воқеа юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

@fayzboguz
14.4K views07:23
Ochish/sharhlash
2023-05-11 09:51:23
Қурилиш форуми 2023

Агар сиз қурилиш соҳасида фаолият юритаётган бўлсангиз 16 май куни Технониколь, Fakro ва Robert Bosch компаниялари томонидан ўтказилаётган қурилиш форумига Сизни таклиф этамиз.

Форум дастурида:
- Технониколь ишлаб чиқарувчиси маҳсулотлари кўргазмаси ва Shinglas юпқа черепицаси, Hauberk сувга бардошли ташқи плиткалар тизими, битумли айлана шаклидаги маҳсулотлари монтаж тажрибаси;
- Профессионал электр ускуналар кўргазмаси, ўлчов техникалари ва том ёпиш ҳамда ташқи ишлар учун BOSCH Professional ускуналари;
- FAKRO мансард ойналарини тайёр томга ўрнатиш ва синовдан ўтказиш;
- Қатнашчиларга ўқув маркази сертификатлари .

Шунингдек, тушликка сизни мазали ўзбек миллий таомлари кутмоқда.

Манзил: Тошкент шаҳар, Муқимий кўчаси 88, «Guten Pub» (веранда).
Вақти: 09:30

Ташкилотчилар билан боғланиш учун:
+99890-329-90-89

Рўйхатдан ўтинг ва қурилиш соҳасининг олди технологиялари билан танишинг!

ТЕХНОНИКОЛЬ — бу қурилиш маҳсулотлари ва тизимларини, асосан юпқа ва композитли черепицаларни, ташқи плиткаларни, сайдингни, сувга бардошли тизимларни, иссиқ-, гидро-, изоляцияларни, пиломаҳсулотларни ишлаб чиқарувчи халқаро компания ҳисобланади. Ўзбекистондаги қурилиш соҳасидаги фаол иштирокчилардан бири.

Реклама
14.5K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-05-10 22:04:35
Нега айнан Ўзбекистон? Юртимизда инвестициялар миқдорининг ошиши Euronews нигоҳида

Euronews халқаро телеканалида намойиш этилган Focus кўрсатувида Ўзбекистон ҳақида 5 дақиқалик лавҳа эфирга узатилиб, мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлиги ошиб бораётганига урғу берилди.

Телеканалда сўнгги 6 йил ичидаги Ўзбекистонга киритилган инвестициялар ҳажми 10 баробардан ошгани, Ўзбекистон иқтисодиётининг глобаллашувини ҳисобга олган ҳолда 2017 йилда бошланган кенг кўламли ислоҳотлар ушбу мамлакатга хорижий капитални жалб қилиш рағбатлантирилаётгани таъкидлаб ўтилди.

“Сўнгги 5 йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларини қамраб олган 100 та лойиҳани амалга ошириш учун 3 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Ҳар бир кейинги йилда инвестициялар ҳажми аввалгисидан ортиб бормоқда. Ўзбекистон охирги уч йилда инвестиция оқимини янада оширишни кўзлаган ҳолда Марказий Осиёда молиялаштириш ҳажми бўйича етакчи мамлакатга айланди”, — дейилади лавҳада.

Мақола билан батафсил бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

@fayzboguz
12.9K views19:04
Ochish/sharhlash
2023-05-10 11:05:09 Қизил майдондаги тантанали тадбирлар бугунги Россиянинг шовинистик ва империалистик сиёсати билан узвий боғлиқдир. Путиннинг қарашлари ҳам, унинг сиёсати ва ўзи ҳам эскириб бўлди, бугунги замонга бошқача ёндашувлар керак. Путин ҳукмронлиги тугаши билан, ҳар йили Қизил майдонда ўзининг ясама қўғирчоқлари билан мақтанувчи Россияга ҳам барҳам берилади. Россия адекватлашади — тараққиётга эришиш, бошқа халқ ва давлатларни ортидан эргаштиришнинг сири қуролларда эмас, балки эркин ва озод ҳаёт, чиройли дипломатия ва иқтисодиётда эканини тушуниб етади.

Йилдан-йилга "Оқ пошшо"нинг обрўси тушиб бориши фонида ушбу байрамга бўлган қизиқиш ҳам пасайиб бормоқда. Бу йил парадда фақат Марказий Осиё ва Арманистон раҳбарлари иштирок этишгани (шулар ҳам охирги лаҳзаларга келибгина розилик беришган) шундан дарак беради. Кейинги йили нима бўлиши номаълум.

Кечаги кун тарихий аҳамиятга эга эди, уни албатта эслаб қолиш керак: катта эҳтимол билан, кеча Кремлда тантанали равишда нишонланган сўнгги 9 май бўлди.

@fayzboguz
16.9K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2023-05-10 07:16:33
«Украинага нисбатан дўстона бўлмаган қадам» — Украина ТИВ Москвадаги парадда иштирок этган Марказий Осиё етакчиларига расмий баёнот йўллади

Украина ТИВ Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган Ғалаба парадидаги иштироки юзасидан баёнот берди.

Украина ТИВ қайд этишича, «ҳарбий жиноятларда айбланиб қидирувга берилган» Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўз нутқида «украинларнинг ўлдирилиши, украин шаҳар ва қишлоқлари вайрон қилиниши, украин болаларининг ўғирланиши ҳамда Украинанинг босиб олинган ҳудудлари аҳолисига қарши қатағонларни оқлади».

«Маросимдан бир кун олдин РФ украин заминига янада кўпроқ ўлим ва кўпроқ вайронгарчиликлар келтириш учун Украина бўйлаб 25 та қанотли ракета, жумладан 15 тасини Киевга қарата учирди», – дейилган баёнотда.

Баёнотда ушбу мамлакатлар раҳбарларининг иштироки «Украинага нисбатан дўстона бўлмаган қадам» сифатида баҳоланган. «Биз ушбу хорижий мамлакатлар раҳбарларининг Европада Иккинчи жаҳон уруши давридан буён мисли кўрилмаган урушни бошлагани билан мақтанаётган ҳарбий жиноятчи ёнида туриб оммавий тадбирда иштирок этишини Украинага нисбатан ахлоқсиз ва дўстона бўлмаган қадам, ўз ҳаёти ва озодлиги учун курашаётган украин халқига нисбатан илтифотсизлик кўриниши сифатида қараймиз», – дейилган баёнотда.

Маълумот учун, аввалига парадда Путиннинг ёнида фақат Қирғизистон президенти Садир Жапаров бўлиши кутилаётганди, аммо сўнгги лаҳзаларда Россия дипломатияси МДҲнинг бошқа мамлакатлари етакчиларини ҳам Москвага сафар қилишга кўндиргани маълум бўлди.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллиги билан ташкиллаштирилган парадда 8 минг атрофида ҳарбий хизматчи, жумладан Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар қатнашчилари ҳозир бўлишди. Парадда хавфсизлик нуқтайи назаридан авиация ҳаракатланмади, шунингдек Қизил майдондаги ҳарбий техникалар ҳам олдинги йиллардагидан анча камроқ эди, майдондан ўтган ягона танк Т-34 бўлди.

@fayzboguz
16.5K views04:16
Ochish/sharhlash
2023-05-10 04:51:02 Ҳозир бутун ўзбекистонликлар телефонларини текшириш қарори чиқиб, барчаси экспертизадан ўтказилса, ишонаманки, интернетдан фойдаланаётганлар орасида 60-70 фоизи "жиноятчи" бўлиб чиқади. Чунки сиз тақиқланган материалларни (диний радикализм, сепаратизм, одамлар орасида ваҳима уйғотиш, қайсидир давлатнинг конституцион тузумига таҳдид солиш, оммавий намойишларга тарғиб, порно видеолар ва ҳк) қачонлардир, қаердандир, қандайдир йўллар билан, ва албатта, ўзингиз билмаган ҳолда телефонингизга сақлаб қўйган бўлишингиз мумкин. Масалан, телеграмда, видеоларни очиб кўрмаган бўлсангиз ҳам, барчасини илованинг кэшида сақлаб қўйиш функцияси бор. Ёки Вацапни олайлик, сизга юборилган видео ва фотоларни, уларни сиз очиб кўрмаган тақдирингизда ҳам, автоматик равишда телефонингизга сақлаб қўяди. Демак, кимдир сизни йўқ қивориши учун телеграм ёки вацап орқали тақиқланган материал юбориши кифоя.

Бундай мисоллар бошқа иловаларда ҳам тиқилиб ётибди. Бу одамни жисмонан йўқ қилишнинг энг примитив, сийқаси чиққан, халқ орасида турли шубҳа ва норозиликлар уйғотувчи услуб ҳисобланади. Сиёсий фаолларни ҳам аввал 15 суткага олиб кириб, телефонини титкилашгандан кейин исталган жазони қўллашлари мумкинлигини бир неча маротаба реал кейслар билан кўрдик. Бу тизим қўлидаги қуролга айланмаслиги керак.

Одамни телефонидан қандайдир тақиқланган материлларни топиб, қаматиб ташлаш даври тугади. Бу эски тизим найранглари эди, бир вақтлар президент Мирзиёев ҳам бу ҳолатларни қаттиқ танқид остига олган. Демак, янги сиёсат бундай қаттиққўлликдан воз кечиши лозим. Мадомики биз чиндан ҳам бошқарувнинг “Инсон-жамият-давлат” тизимига ўтишни мақсад қилган эканмиз, энг биринчи навбатда ишни алмисоқдан қолган мана шундай навбатчи жиноят кодексларидан воз кечишдан бошлашга тўғри келади.

Одам телефонидан тақиқланган материал чиқиб қолиши биланоқ у автоматик жиноятчи бўлиб қолмайди, унга нисбатан адолатли қарор чиқаришдан олдин яхшилаб текшириб чиқиш керак: ростан шу нарсаларга мойиллиги борми ёки қачонлардир адашиб қўли тегиб қолганми... Шундан кейингина якуний хулоса чиқарса бўлади. Мана шундай реал натижа берадиган тизимни яратиш ва ЖКдаги ушбу моддаларни қайта кўриб чиқиш бўйича депутат ва сенаторлардан ташаббуслар чиқади, деган умиддаман.

@fayzboguz
15.7K viewsedited  01:51
Ochish/sharhlash
2023-05-09 15:37:35 Сиёсий жараёнлар ниҳоятда интенсивлашиб кетяпти. Президентлик сайловлари кутилаётганини билардик. Лекин октябр ойларида бўлишини тахмин қилардим. Йўқ, икки ой ичида бўлади экан. Лекин, умуман, президентлик сайловларининг бўлиши – янгилик бўлмади. Бу борада ўтган йили қарор қабул қилинганлигини бир журналист акамиз айтганди. Ўтган йили, референдумдан сўнг президентлик сайловлари ўтказилиши режаланган экан. Фақат, “икки ой ичида” деган фикр шу йил пайдо бўлди, назаримда.

Президентнинг Москвага бориши – янгилик бўлди. Бир ҳафта олдин эълон қилинган маълумотларга кўра, фақат Жапаров бориши айтилганди. Қолган Президентлар бормаслигини расман эълон қилишмасада, норасмий шаклда билдирилган эди. Афтидан, Москва телефон орқали жуда жиддий босим қилган шекилли, Тожикистон, Қозоғистон давлат раҳбарларидан кейин, Ўзбекистон Президенти ҳам Кремлда.

Россияда Қозоғистонга қарши жуда кучли информацион ҳужумлар бўляпти. Сабаб – Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтиш борасида айланма схемалардан бош тортган. Унгача эса, яқинда БМТ Бош ассамблеясида Қозоғистон “Россия – тажовузкор давлат” деган мазмундаги позицияга ҳам “ҳа” деб овоз берганди. Тўқаев вазиятни юмшатиш учун Москвага боришни лозим топган. Тожикистон ва Ўзбекистон эса, Путинни асабини чиқариб, йўқ жойдан муаммо яратишни истамайди.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
16.6K viewsedited  12:37
Ochish/sharhlash
2023-05-09 12:34:41
Европа Иттифоқи бир қатор давлатлар, хусусан Ўзбекистонга санкциялар жорий қилиши мумкин

Европа Иттифоқи “Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлаётган” бир қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистонга нисбатан ҳам санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди. 

Маълум қилинишича, Иттифоқ илк бора Россия урушда фойдаланиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларни етказиб беришда гумон қилинган Хитой фирмаларига нисбатан чораларни ишлаб чиқади. Бундан ташқари, Иттифоқ ижроия қўмитаси аъзо давлатлардан санкциялар рўйхатига 35 га яқин субъект, жумладан, Гонконг, Арманистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларини ҳам қўшишни сўраган. 

Европа Комиссиясига кўра, юқоридаги субъектлар “Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши босқинчилик урушида бевосита қўллаб-қувватламоқда”. Ҳужжатлардан бирида айтилишича, “икки мақсадли товарлар ва технологиялар, шунингдек, Россиянинг мудофаа ва хавфсизлик секторини технологик яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга нисбатан қатъий экспорт чекловларини” талаб қилади.

@fayzboguz
16.1K viewsedited  09:34
Ochish/sharhlash
2023-05-09 09:51:14
Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан уруш мавзусида янги "Ўзбек қизи" филми ишланди. Шу муносабат билан кеча киноюлдузлари Киночилар уйида йиғилган. Филмнинг илк катта премьераси ўтказилган.

Ушбу фильмни томоша қилишни хоҳловчилар диққатига: бугун маҳаллий телеканалларда унинг умуммиллий премьераси бўлиб ўтади.

Телепремьера вақтлари:

“Ўзбекистон” телеканали соат 18.50да

“Ёшлар” телеканали соат 19.30да

“Тошкент”, "Маданият ва маърифат", "Дунё бўйлаб", “Маҳалла”, "Ўзбекистон тарихи", “Кинотеатр”, "Ренессанс" телеканалларида соат 19.00да

"Дастурхон" ва "БизТВ" телеканалларида соат 20.00да

"Зўр" ТВ соат 22.00да
"Севимли" ТВ соат 22.30да
"MY5" ТВ соат 22.45да

@fayzboguz
18.6K views06:51
Ochish/sharhlash