Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2023-05-21 10:45:01 ​​“Тинчлантириш мақсадида қатъий ҳаракат қилган” ИИБ ходимига жиноий иш очилди

Музработ туманида мастлиги айтилган эркакни уриб, унга куч ишлатган ИИБ ходими «мансаб ваколатидан четга чиққан» деб топилди ва ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговнинг боришини прокуратура назоратга олган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, терговга қадар текширув якунланиб, 2023 йил 19 май куни ЖК 206-моддаси  (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)1-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" банди  билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ ИИВ расмий изоҳида жабрланувчи маст ҳолатда бегона аёлнинг тинчини бузгани, чақирувга асосан борган ходимга қаршилик қилгани, шунингдек, ходимни қўпол сўзлар билан ҳақоратлагани билдирилганди.

@fayzboguz
4.4K views07:45
Ochish/sharhlash
2023-05-21 09:38:15
Орамиздаги қаҳрамонлар

Шундай касблар борки, биз уларнинг эгалари меҳнатини доим ҳам кўравермаймиз, заҳматини ҳис этмаймиз. Уларнинг меҳнати натижасига ўрганиб қолганимиздан улар ишласа одатий ҳолдек, лекин ишламаса ҳамма ер изидан чиқади.

19 май куни Tashkent City боғида “Орамиздаги қаҳрамонлар” номли очик осмон остидаги ноёб фотокўргазманинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Эрнест Куртвелиев муаллифлигидаги фотолойиҳа жамият ҳаётида меҳнаткаш инсоннинг тутган ўрни ва аҳамиятини намоён қилишни мақсад қилиб олган. Кўргазмадан 40 дан ортиқ фотосуратлар жой олган бўлиб, улар оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, чидамлилик, сабр-тоқат ва қатъиятлиликни талаб қиладиган касблар мутахассисларининг ишини тасвирлаб беради.

Бу каби лойиҳалар кишини ҳаётнинг аввал эътибордан четда қолдирган жиҳатларини ўйлашга, янги фикр мулоҳазалар қилишга ундайди. Шундай экан, бир қарашда кўринмас, лекин муҳим ва машаққатли меҳнат қилаётган юртдошларимиз тасвирланган кўргазмага барчани таклиф қиламиз.

@fayzboguz
6.9K views06:38
Ochish/sharhlash
2023-05-21 07:38:38
Грузияда Россия ТИВ С.Лавровнинг қизи қариндошларининг тўйига келишига қарши намойишлар бўлиб ўтди

Грузия фаоллари Кахети вилоятидаги "Kvareli" меҳмонхона мажмуаси ёнида митинг ўтказди. Бунга ОАВда Россия ташқи ишлар вазири С.Лавровнинг қизи Екатерина Винокурованинг ушбу меҳмонхонада қолгани ҳақидаги маълумот сабаб бўлган.

Хабарларга кўра, Винокурова турмуш ўртоғининг укасининг тўйига келган. Намойишчилар Лавровнинг қизи зудлик билан мамлакатни тарк этишини талаб қилган.

Кейинроқ Грузия президенти Саломе Зурабишвили мамлакат ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган Россия ТИВ Сергей Лавровнинг қариндошларининг тўйи бекор қилинганини маълум қилди.

"Бугунги воқеа юзасидан ички ишлар вазиридан хабар олдим. Тўй ўтказмоқчи бўлган оила мамлакатдан чиқиб кетди, бугун тўй бўлмайди. Бу жамият учун ўзига хос ғалаба, лекин бу алоҳида ҳолат ва шунинг учун муаммо ҳал этилмади. Мен ҳокимиятга мурожаат қилмоқчиман: ўз халқингиз билан бундай ўйин қилманг", — дейди фавқулодда брифингда Грузия Президенти.

@fayzboguz
10.2K viewsedited  04:38
Ochish/sharhlash
2023-05-20 18:47:53
АҚШ ва Россия бир-бирига қарши янги чекловлар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. «Қора» рўйхатда 100 дан ортиқ компания, ўнлаб жисмоний шахслар, шунингдек, экспорт эмбаргоси остида бўлган 1000 дан ортиқ турли товарлар киритилган. Бундан ташқари, 46 нафар шахс, жумладан, бош вазир ўринбосари Виктория Абрамченко, таълим вазири Сергей Кравцов, омбудсман Татьяна Москалькова, Россия президенти ёрдамчиси Игор Левитин ва россиялик миллиардер Игор Кесаев ҳам шу рўйхатдан ўрин олган.

Россия эса бунга жавобан 500 АҚШ фуқаросининг Россияга киришини тақиқлади. Рўйхатга собиқ президент Барак Обама, шунингдек, «русофобик қарашлар ва фейкларни тарқатишга» алоқадор таҳлил марказлари ходимлари ҳам мавжуд. Комиклар Стивен Колбер ва Жимми Киммел, ижро ҳокимиятининг турли даражадаги амалдаги ва собиқ раҳбарлари, Конгресс аъзолари, ҳарбий компаниялар раҳбарлари, Америка ташкилотлари таҳлилчилари ва тадқиқотчиларига ҳам Россияга кириш тақиқланди.

@fayzboguz
12.6K views15:47
Ochish/sharhlash
2023-05-20 16:42:14
19 май куни Президентнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида "BYD Uzbekistan Factory" муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбалари асосида автомобиллар ишлаб чиқариш заводи қурилишига старт берилибди.

Хабарда айтилишича, завод ишлаб чиқариш қувватлари BYD "Chazor" ва "Song Plus" моделларининг биринчи босқичда йиллик 50 мингдан ортиқ “NEV” автомобилларини ишлаб чиқариш, шунингдек, тўлиқ цикл бўйича автомобиллар ишлаб чиқариш базасини яратиш учун жиҳозланаркан.

50 мингта машинани таъминлайдиган энергия манбаси қаерда экан, шуниям аниқроқ айтворишса яхши бўларди)

@fayzboguz
13.4K viewsedited  13:42
Ochish/sharhlash
2023-05-20 11:52:40
Си Жинпинг Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича улкан режаларни эълон қилди — Reuters

Хитой раҳбари Си Жинпинг Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича инфратузилмани барпо этишдан тортиб, савдо-сотиқни кучайтиришгача бўлган улкан режани эълон қилди, деб ёзмоқда Reuters.

Қайд этилишича, Хитой Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан ривожланиш стратегияларини мувофиқлаштиришга ва барчасини модернизация қилишга кўмаклашишга тайёр. Бу ҳақда Жинпинг Хитой шимоли-ғарбида бўлиб ўтган «Хитой-Марказий Осиё» саммитидаги нутқида таъкидлаб ўтган. «Бу билан Хитой анъанавий тарзда Россия таъсири остида бўлиб келган ҳудудда янги раҳбарлик ролини қўлга олди», деб қайд этган Reuters. 

«Ушбу саммит олти давлатнинг ривожланиши ва жонланишига янги туртки бўлди ҳамда минтақавий тинчлик ва барқарорликка кучли ижобий энергия киритди», — деди Си Жинпинг Марказий осиёлик ҳамкасблари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.‌‌

@fayzboguz
15.7K views08:52
Ochish/sharhlash
2023-05-20 10:34:52
Андижонда мансабдор бўлиши мумкин бўлмаган шахс ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланди

Андижонда мансабни суиистеъмол қилиш айблови билан судланиб, мансабдор бўлиши тақиқланган шахс Қўрғонтепа тумани ҳокимига ўринбосар этиб тайинланибди.

"Дарё" суриштирувига кўра, Баҳромжон Турсунов Қўрғонтепа тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши ноқонуний бўлиши мумкин. Боиси у жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2022 йилнинг 17 майдаги қарори билан Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда) банди ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) билан айбдор деб топилган.

Суд томонидан собиқ мансабдорга нисбатан 1 йил муддатга маҳаллий ҳокимият органларида мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо 2022 йилнинг 2 июлидан бошлаб кучга кирган.

Суд ҳукмига кўра, Турсунов 2023 йилнинг 2 июлига қадар маҳаллий ҳокимият органларида ҳеч қандай мансабдорлик лавозимларини эгаллаши мумкин эмас ва бу қонунга зид ҳисобланади. Лекин туман ҳокими 5 апрел куни Турсуновни ўзининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Кейинчалик, туман ҳокимининг шахсан ўзи судга Баҳромжон Турсуновга нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги илтимоснома киритган. Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди (ҳокимдан қанчалик мустақил, саволли масала) 27 апрель куни ҳокимнинг илтимосномасини қаноатлантирган.

Яна бир жиҳат, қонун бўйича ҳоким ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, ишдан олиш масалалари депутатлар билан кенгашилиши, бу масала туман кенгаши йиғилишида кўпчилик овоз билан маъқулланиши керак. Лекин Қўрғонтепа тумани ҳокими Элёрбек Набижонов Турсуновни ўзига ўринбосар этиб тайинлаш масаласини халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани кенгашининг сессиясида кун тартибига киритмаган.

@fayzboguz
15.4K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2023-05-19 19:25:18
Президент сайловини ўтказиш нархи эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар миқдорини эълон қилди. Маълум бўлишича, умумий харажатлар сметаси 174 млрд 130 млн сўмни ташкил қилади. Сиёсий партияларга жами 19 млрд 655 млн сўм, ҳар бир номзодга эса 4 млрд 914 млн сўмдан ажратилиши белгиланган.

2021 йилги президент сайлови харажатлар сметаси 300 млрд сўм этиб тасдиқланган эди. Унга кўра, сиёсий партияларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд сўмдан ажратилганди. Бундан ташқари аввалги сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфланган.

Қайд этилишича, бу йилги сайлов харажатлари ўтган сафаргидан 40% га кам.

@fayzboguz
16.2K viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash
2023-05-19 18:24:14
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра, мамлакат Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади. Бундай материалларни ижтимоий тармоқлар орқали билмаган ҳолда тарқатиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шундай экан, огоҳ бўлинг, тақиқланган материаллар рўйхати (2023 йил 17 май ҳолатига кўра) билан танишиб чиқишингиз мумкин.

@fayzboguz
27.7K views15:24
Ochish/sharhlash
2023-05-19 17:30:19
Марказий Осиё иккиламчи санкциялардан қочиб, Россия билан алоқаларини узадими? Россия томонининг баёнотлари

24 апрель куни АҚШ Қозоғистон ва Ўзбекистонни Россия Федерациясига ёрдам бергани учун республика компаниялари ва банкларига иккиламчи санкциялар қўллаш хавфи ҳақида огоҳлантирган эди. Шундан сўнг бу икки мамлакатнинг айрим компаниялари иккиламчи санкцияга тушгани ҳақида хабар берилган.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Марказий Осиёнинг айрим давлатлари таваккал қилишга тайёр эмасликлари ва Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилиши мумкинлигидан далолат бераётганини айтди.

«Марказий Осиёнинг бир қатор давлатлари тегишли таваккалчиликларни ўз зиммаларига олишни истамаяптилар, улар ғарбнинг чеклов чораларига амал қилишга тайёр эканликларини яққол кўрсатмоқдалар», — деди вазир ўринбосари.

Галузин, Россия ўзаро мажбуриятларга, жумладан, КХШТ, ЕОИИ ва МДҲ доирасидаги келишувларга қарамай, стратегик ҳамкорларига қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида буйруқ бермаслигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, у «Ишончимиз комилки, Марказий Осиё давлатлари Россия билан алоқаларни сунъий йўл билан йўқ қилиш иккиламчи санкциялардан кўра жиддийроқ зарар келтириши мумкинлигини яхши тушуняптилар», дея қўшимча қилди.

Россия ТИВнинг яна бир вакили Мария Захарова ҳам Россиядаги брифингда Галузиннинг сўзларини такрорлаб ўтди. У, МО давлатлари Россия билан алоқани узса, кўриладиган зарар Ғарб томонидан қопланмаслигига ҳам урғу берган.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб Россиянинг собиқ совет ҳудудидаги иттифоқчиларини Москва билан алоқалари туфайли "шарманда қилмоқчи" эканини айтган эди. Вазирнинг сўзларига кўра, бу давлатлар икки ўт ўртасида қолган, чунки уларнинг иқтисодий алоқаларининг асосий қисми Россия Федерацияси, Евросиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ билан боғлиқ.

15 май куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван Москва билан ҳамкорлик қилиш оқибатидаги Ғарб санкцияларидан қўрқишини ва ундан қочишга уринишини таъкидлаган эди. Бошқа постсовет ҳудудлари эса ҳозирча жим.

@fayzboguz
13.9K views14:30
Ochish/sharhlash