Get Mystery Box with random crypto!

Бижир-бижирлар ҳақида Бу ҳақда аввал ҳам бир қанча постлар ёз | Zafarbek Solijonov

Бижир-бижирлар ҳақида

Бу ҳақда аввал ҳам бир қанча постлар ёзгандим. Azon.uz'да эълон қилинган материал, ҳижобини ҳимоя қилган Луизанинг судда ютказиши (процессларида ўзим юргандим) ёзишимга ундаганди. Хусусий телеканалларда соқол, залда ўтирган қизларнинг рўмолини бижир-бижир қилиниши ўша воқеаларни яна эслатди.

Туркия биздаги босқични аввалроқ босиб ўтган. 80 йиллар ҳарбийлар ҳукуматга келгач, Туркиянинг Миллий хавфсизлик кенгаши тузган Вазирлар ҳайъати эълон қилган "Жамоат жойларида ва идораларда ишловчиларнинг ташқи кўриниши ҳақида"ги фармоннинг 5-моддасида жамоат жойларида аёлларнинг бошлари доим очиқ бўлиши керак деб белгилаб қўйилди. Халқ таълими вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги ҳам шунга ўхшаш буйруқ чиқарди.

Ўша йилларда диндорлар бу қарорга тинмай норозилигини ифода этиб турди. 1999 йили "Фазилат" партиясидан рўмолли депутат Марва Қовоқчи сайланди. Унинг парламентга келиши рўмол масаласини яна ўртага ташлади. Бош вазир унга қарши чиқди ва у Туркия фуқаролигидан чиқариб юборилди.

2007 йилга келибгина Олий таълим вазирининг оғзаки топшириғи асосида рўмолга бўлган чеклов олиб ташланди. Эрдоғаннинг 2013 йил 1 октябрь куни эълон қилган "Демократлашишга қадам" фармони билан рўмолга тўлиқ руҳсат берилди. Ўша вақти ҳижоб ҳимоясига отланган имомлар, фаоллар, депутат Марва ҳозир қаҳрамон. Улар ҳақида мақолалар ҳам ёзилган. Ҳурмат қилишади. Қарши бўлганларчи? Уларга ҳавас қилмаган бўлардим.

Биздаги ҳолатлар ҳам ўтиб кетади. Жамият излаганига интилишда давом этади. Давлат демократиянинг ҳимояси учун ҳам куни келиб бу ишларини тўхтатади. Инсонлар ҳам юбка кийиш бу унинг шахсий танлови эканини тушунади. "Охиратга тайёрланишда ўзимдан ортмаяпман" дея ўзини ислоҳ қилишга кўпроқ вақтини сарфлайди.

Айни вақтда ўзини ҳурмат қилган имомлар, диний воизлар камида сукут сақлаяпти. Айримлари иложсизликдан "соқол қўйди дегани, тақводор деганимас" кабилар билан кифояланяпти. Кўпроқ бошқа илмларни тарқатай, баъзан шу кабиларни гапириб туриб бўлса ҳам деяётган бўлса не ажаб!? Осон тутмаяпман уларга. Бироқ бир тоифанинг (Аброр Мухтор Алий кабилар) ҳаракати мени фақат ва фақат кулгуга ундайди.

Улар тўғридан-тўғри ва фақат хусусий телеканалларга "тош отяпти". У ердаги ижодкорларни саводсизликда айблаяпти. Ҳуддики, бу ишларга телеканалдагилар айбдор. Ташаббус кўпроқ даромад кўзлайдиган телеканалларникидек. Қизиғи, бу ишлар "акалар"ининг оёғи остидан чиқишини ҳам билади. Уларга ғинг деёлмайди. Ҳамкорлиги учундир балки.

Ундан ҳам кулгулиси ўзлари ўша каналлардаги лойиҳаларга бориб, даврада савлат тўкиб ўтиради. Уларга бижир-бижир қўйилмайди. Миссияси аниқда. Яна ҳам кулгули тарафи бор, аксар давлат каналлари эса бижир-бижир қилиб ётмайди. Қўлингизга бритва тутқазади ёки рўмолингизни ечинг дейди. Улар ҳақида эса булар умуман гапирмайди. У ҳуҳудлар тўла назоратдада а? Бир нарса аниқ, Туркияда бўлганидек уммат бунақаларни ҳам унутмайди. Ишонаверинг.

@Zafarbek_Solijonov