Get Mystery Box with random crypto!

Mass-media фондига Жаҳонгир Азимов директор бўлди Жаҳонгир му | Zafarbek Solijonov

Mass-media фондига Жаҳонгир Азимов директор бўлди

Жаҳонгир мустақиллик фарзанди. Дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факултетини тамомлаган. Бирга таҳсил олганмиз. Талабалик йиллари жуда фаол, аъло баҳоларга ўқиган. Кейинроқ АҚШда ижодий журналистика бўйича магистр даражасини олди.

Ўзбекистонга келгач, бир қанча лойиҳаларда фаолият юритди. Охирги вақтлар Gazeta.uz сайтида таҳлилий мақолалар ёзиб юрди. Фейсбукда яхши таклифлар бўлса, қабул қилишга тайёрлигини айтганди. Фонд таъсисчилари ёш кадрнинг қадрига етибди.

Комил Алламжонов Жаҳонгирни янги лавозим билан табриклаган ва унинг фаолиятига омад тилаган. Шунингдек, Комил ака ОАВни янада эркин қилиш бўйича катта режалари борлигини очиқлаган. Кузатамиз

@Zafarbek_Solijonov