Get Mystery Box with random crypto!

Бугун ёшлар форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз ҳам оил | Zafarbek Solijonov

Бугун ёшлар форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз ҳам оилавий бордик. Ёшлар лидери Алишер Саъдуллаев форумнинг шу вақтгача берган натижалари, айнан бир қанча таклифлар президентга етказилиши натижасида ўз самарасини берганини айтди.

Форум доирасида 8 мингга яқин ёшлар ўз таклифларини юборган. Форум ҳафтасида бир қанча кутилган ва кутилмаган лойиҳалар намойиш этилади. Ўзим ҳам бир-икки лойиҳалар тақдимотига боришни режа қилиб турибман. Ёшлар бўшашманглар. Форум дастури шу ерда.

@Zafarbek_Solijonov