Get Mystery Box with random crypto!

Охирги вақтлар жамиятимизда аксар эркаклар жим бўлаётгани, кўп | Zafarbek Solijonov

Охирги вақтлар жамиятимизда аксар эркаклар жим бўлаётгани, кўп ҳолларда қўрқитилгани ёки адолатсизликларга кўз юмаётгани, бефарқ бўлаётгани учун аёллар анчайин фаоллашганини кўриш мумкин.

Бироқ айни дамда, параллел равишда фаол аёлларга нисбатан бу тарздаги ҳаракатлар кўпаяётгани инсонни ҳавотирга солади. Бу кетишда миллиардлар сарфланган ислоҳотлар самараси йўққа чиқиши ҳам ҳеч гап эмас.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов даврида Сурхондарё фаоллар шу тарзда босимларга учрашда давом этаётган, гапираётганларнинг оғзи турли йўллар билан ёпишга уринилаётган биринчи рақамли вилоят бўлиб турибди, фикримча.

@Zafarbek_Solijonov