Get Mystery Box with random crypto!

Мавлуда опанинг фикрларини ҳурмат қиламан. Бироқ қарши фикр бо | Zafarbek Solijonov

Мавлуда опанинг фикрларини ҳурмат қиламан. Бироқ қарши фикр бор. Бошқарувда маъмурий ислоҳот қилишдан асосий мақсад — коррупция, бюрократия кабиларга қарши курашиш бўлган. Бюджет пулини тежашам. Бошқарувда рақамлаштиришни жорий этиш мақсад қилинди. Бу ишлар учун миллиардлар сарфланди. Экспертлар жалб қилинди. Узоқ муддат муҳокама қилинди. Ривожланган давлатларда таълимга шароит яратиш учун битта вазирлик ҳам етиши исботланган. Мақсад бошқа бўлса, ўнта вазирлик, мингта ходимам етмайди.

Опа айтган, иш юкламаси, ходим етишмовчилигига келсак, энг яхши ечим ишни тўғри тақсимлаш, бошқарувни рақамлаштириш, айрим вазифаларни бажаришни сунъий интеллектга юклаш керак (шу соҳагаям бир кириб кўринглар, ресурс тежайди). Шундaям муаммо ҳал бўлмаса, вазирликка таклифларини беришсин. Ўзи мақсад нима? Иш юкламаси ортди баҳонаси билан яна алоҳида вазирлик қилишми, муаммо ҳал бўладими шунда ёки муаммони ҳал қилиб, маъмурий ислоҳотларни қўллашда давом этишми? Унча тушунмадим шу ерига.

@Zafarbek_Solijonov