Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 252

2022-01-01 21:09:14 "9,98 % дегани бу 10,0 % дегани эмас"

Давлат статистика қўмитаси қўшимча изоҳлар тақдим этмоқда.

Расмий инфляция ҳақида:

"9,98 % дегани бу 10,0 % дегани эмас. Мазкур ҳолатда, арифметик қоидаларга кўра 9,95 % дан юқорисини ва 10,4 % дан пастини 10,0 % атрофида деб юритилади".

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш ҳақида:

"Тўғри, ўртача ойлик иш ҳақи кичик корхоналар, микрофирмалар ва фермер хўжаликларини қўшган ҳолда ҳисобланганида нисбатан камроқ, чунки фермер хўжаликларида ишчи ходимларга иш ҳақи сўмда эмас балки кўпинча натура шаклида ёки экин экиш учун ер ажратиш орқали тўланиши кузатилади".

Чораклар орасида ҳисобот топширмайдиган фермерларсиз ва кичик бизнессиз ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблайдиган Статқўмимиз шахсий истеъмолдаги даромадларни қандай ҳисоблаши мумкинлигига аниқлик киритмаган. Чунки шахсий истеъмолдаги даромадлар бўйича ҳам ҳисоботлар топширилмайди.

P.S. Дарвоқе, 2020 йил якунлари бўйича эълон қилинган статистикада ҳам ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кичик бизнес субъектлари инобатга олинмаган. Яъни, ўртача ойлик иш ҳақининг реал кўрсаткичи бугун биринчи марта эълон қилинди ва у расман эълон қилиб келинган кўрсаткичдан қарийб 20%га кам.
5.2K viewsedited  18:09
Ochish/sharhlash
2022-01-01 15:21:56 Шулерлар билан мулоқотда бўлган фақат ютқазади

Статқўмимиз унинг рақамларига ишониш лозимлигини таъкидлашдан чарчаётгани йўқ ва ҳатто мулоқотга чақирмоқда.

Расмий статистикамиз айтмоқдаки, инфляция бўйича ўзгармас вазнлар Жаҳон Банки, Халқаро валюта жамғармаси ва МДҲ Статистика қўмитаси тавсиялари асосидаги қўлланилмоқда.

Бўлиши мумкин. Истисно этмайман. Чунки статистикамиз шунақа бир ҳилқатки, қайси бир услуб рақамларни бўяб-бежаб, ошириб, шишириб кўрсатишга ёрдам берса, ўша услубдан иккиланмасдан фойдаланилаверади. Ўзлариям айтиб турипти, ўзгарувчан вазнлар тарихий эврилиш юз берган 2016 йилда "чиройлироқ" рақам кўрсатган. Ва айнан ўша чиройлироқ рақам расмий статистикага қўшилган. Хунукроғи, ёқимсизроғи эмас.

Мен эмас, ўтган замонда бош вазир ўлароқ 13 йил лавозимда бўлган, бугунги давлат раҳбари олдинги эпохада қайд этилган саккиз фоизлик ўсишлар масаласида жуда кўп эътирозлар билдирган. Ҳатто бу рақамларни бадиий асар дея атаган.

Муаммо шунда. Статистика мамлакатдаги биринчи раҳбарларнинг хоҳиш ва истакларини эмас, реалликни акс эттириши керак. Чунки статистика кейинги қарорларни қабул қилишга асос бўлади. Нотўғри статистикага таяниб фақат нотўғри қарорлар қабул қилинади.

Статқўмимиз фақат ўзига қулай келган, рақамларни чиройли кўрсатишга ёрдам берадиган услуб ва критерийлардан фойдаланишга яна бир мисол.

Бу йилдан бошлаб, "халқаро тажрибадан келиб чиқиб" миллий даромадларда шахсий истеъмолдаги даромадлар улуши кескин оширилди. Яъни, масалан агар фуқаро ўз шахсий уйида яшаса ва бунинг учун ижара ҳақи тўламаса, шартли даромадлар миллий даромадлар ҳисобига қўшила бошланди. Табиийки, жон бошига миллий даромадлар статистикаси жудаям чиройли кўриниш олди. Хусусан, шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадлар улуши бирданига 3 баробар ошди. Келинг, бунга хўп деб, рози бўлиб турайлик.

Айни бир пайтда статқўмимиз республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни очиқлашда кичик тадбиркорлик субъектлари ва қишлоқ хўжалиги соҳасини инобатга олмаслиги бўйича ҳеч қачон изоҳ бермаган.

Масалан, статқўм маълумотларига кўра , 2021 йил 1 июль ҳолатига ўртача ойлик иш ҳақи 2 971,1 минг сўмни ташкил этади. Бу ҳисобда ойлик маошлар ўта паст бўлган кичик бизнес ва қишлоқ хўжалигининг ўрни йўқ. Чунки улар бўйича маълумотлар қўшилса, ўртача иш ҳақи 2 миллион сўмга ҳам бормаслиги мумкин. Ҳожибой Тожибоев айтгандай, "невыгодно".

Кўраяпсизки, расмий статистикамиз қачон рақамлар чиройли чиқишига хизмат кўрсатадиган услублар бўлса, жони билан ундан фойдаланади, тескариси бўлса эса, юзини буриб туради.

Энди ўзингиз ўйланг, статқўмимиз билан баҳсга киришиб ютиб бўладими?

@the_bakiroo
9.1K views12:21
Ochish/sharhlash
2022-01-01 13:52:12 Янги бешйиллик режалари: Макроэкономика

Келаси 5 йил учун режалар қисқа қилиб лойиҳа бўйича "Тараққиёт стратегияси" деб аталмоқда. Аввалги бешйилликдаги режалар "Ҳаракатлар стратегияси" дея номланганди.

Аввалги бешйилликдан фарқли ўлароқ янги бешйилликда аниқ мақсадли кўрсаткичлар қўйилмоқда. Уларнинг энг асосийлари:

Аҳоли жон бошига ЯИМни келгуси бешйилликда 1,6 баробарга ошириш, бу 3 минг доллардан зиёдроқ бўлади (2021 йил якуни бўйича 1,9 минг доллар атрофида).

Давлат бюджети тақчиллигини 2023 йилдан ЯИМга нисбатан тақчилликгини 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш (ҳозир 6% атрофида).

Йиллик инфляция даражасини 2023 йилдан 5 фоизгача пасайтириш (ҳозир 9,98%).

Янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 миллиард доллардан ошиб кетмаслигини таъминлаш (бу ерда фақат давлат қарзи назарда тутилмоқда, давлат ва давлат назорати остидаги корпорациялранинг қарзига чегаралар қўйилмаган).

2026 йилда экспорт ҳажмларини 30 миллиард долларга етказиш (ҳозир 16 млрд.доллар атрофида).

2026 йил якунига қадар ишсизлик даражасини камида 2 баравар қисқартириш (ҳозир 9,5% атрофида).

2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 бараварга қисқартириш (ҳозир 15% атрофида).

Солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 25 фоизи даражасига камайтириш (ҳозир 30% атрофида).

2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини 110 млрд киловат соатга етказиш (ҳозир 70 млрд.киловатт.соат атрофида).

Газ қазиб олиш ҳажми бўйича ориентирлар белгиланмаган (2021 йил якунлари бўйича 56 млрд.куб атрофида).
9.8K viewsedited  10:52
Ochish/sharhlash
2021-12-31 22:00:02 Янги 2022 йил муборак, миллат!
4.3K views19:00
Ochish/sharhlash
2021-12-31 21:00:17 Давлатга бўлган ишончнинг бошланиши статистикадан бошланади, ишончнинг тугаши ҳам статистикадан

Статқўмимиз янги йилга 2 соат қолганда ҳам бефарқ бўлмай муносабат билдираётгани албатта қувонарли.

Лекин кўринаяптики, биз турлича тилда гаплашаётгандекмиз.

Ўзгармас вазнлар жуда қулай инфляцияни паст кўрсатиш учун. Гап шу ҳақда.

Масалан, ноябрдан мартгача озиқ-овқат истеъмоли ортади, айни шу даврда уларнинг нархи юқорироқ ошади. Лекин нисбатан паст вазн қўлланилилиши, табиийки, пастроқ инфляция чиқишини таъминлайди.

Ёзда (апрелдан октябргача) эса аксинча, озиқ овқат нархлари пастроқ суръатда ўсади ва ҳатто пасаяди, истеъмоли ҳам. Лекин вазни юқорироқ қўлланилгани учун ҳатто дефляция чизиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон шароитида, бутун йил давомида, айниқса озиқ овқатларга нисбатан бир хил вазн ишлатилиши, бу инфляцион манипуляция яратади.

Агар статқўм 2021 йилда қўллаётган ўзгармас вазнларни (0.42) ўзгартирсак, масалан, ёз ойларида озиқ овқат вазнини 0.42дан 0.35га туширсак, қиш ойларида эса 0.42дан 0.50га оширсак, йиллик инфляция 12 фоиздан кам бўлмайди.

Бу фақат озиқ-овқат билан боғлиқ масала.

Яна ёқилғи, кийим-кечак, қурилиш материаллари каби ўнлаб товарлар борки, уларда мавсумийлик билан боғлиқ истеъмолдаги вазн ўзгариши ҳаддан зиед.

Бир хил вазн юқори даражада тараққий этган, товарларнинг нархи ва истеъмоли қишин езин мавсумга қараб ўзгармайдиган мамлакатлар учун тўғри услуб бўлиши мумкин. Лекин Ўзбекистон учунмас.

Давлатга нисбатан ишончнинг йўқолиши статистикага ишончнинг йўқолишидан бошланади. Ёки аксинча. Шуни унутмаслик лозим.

@the_bakiroo
6.3K views18:00
Ochish/sharhlash
2021-12-31 17:29:23 Биз аввал ҳам бу йўлдан ўтганмиз, яна ўтамизми?

Инфляцияни паст кўрсатишга уриниш Ўзбекистон учун янгилик эмас.

Чунки инфляция қанчалик паст кўрсатилса, гўёки аҳолининг реал даромадлари шунча баландроқ ўсгандек кўринади.

21- асрдаги тарихимизда энг паст инфляция 2004 йилда чизилган. Атига 3,7%.

Охирги 10 йилликда эса энг паст инфляция 2015 йилда, олдинги эпоха ўзининг платосига етганда чизилган: 5,6%.

Маълумот учун ўша йили долларнинг қора бозордаги курси 2800 сўмдан 5900 сўмгача кўтарилган. Истеъмолининг ярми импортга тўғри келадиган мамлакат учун бу нархларда қандай акс этган бўлиши мумкинлигини ўзингизга тасаввур этаверинг.

Бутун 2021 йил давомида нархларнинг ошиши, ошгандаям шиддат билан ошиши кенг халқ оммасининг энг асосий ташвишларидан бўлди. Лекин недирки расмийларга кўра, 2021 йил нархлар ошиши борасида энг барқарор йил бўлиб қолди.

Балки биз, расмийлар ва оддий халқ турлича мамлакатларда ва турлича ўлчовларда яшаётгандирмиз?

@the_bakiroo
9.1K viewsedited  14:29
Ochish/sharhlash
2021-12-31 16:53:00 Ишонаверинг: Инфляция 9,98%

Совет даврида шунақа ибора бўларди:

Партия сказала: «Надо!» – комсомол ответил: «Есть!».

Шундай қилиб, 2021 йил якунларига кўра йиллик инфляция 9,98%ни ташкил этди. Партиянинг, йўғ-э, юқорининг топшириғи бажарилди.

Эътиборлиси, шу кунгача статқўм инфляция кўрсаткичларини юздан биргача эмас, ўндан биргача яхлитлаган ҳолда эълон қиларди. Масалан, 10,3% ё 1,3% каби.

Нега бу сафар ўндан биргача эмас, юздан биргача яхлитлашга ўтилди? Чунки агар масалан, декабрь ойи инфляцияси 1,26% эмас, 1,3% деб эълон қилинганида, йиллик инфляция кўрсаткичи 10%дан юқори бўлиб қоларди. Шунинг учун, назаримда юздан биргача ўлчовларда чизишдан бошқа илож қолмаган.

Айтгандай, Ўзбекистоннинг барча савдо ҳамкорларида 2021 йилда инфляция 2020 йилдан кўра ҳатто каррасига юқори бўлди, ҳатто АҚШда ҳам. Кўраяпсизки, бу борадаям Ўзбекистон истисно.

Статқўм ҳар ойда Палов индексини эълон қилиб боради (бу ҳам нархлар ўзгариши бўйича битта кўрсаткич). Эътибор беринг, йил давомида Палов нархи Тошкент шаҳрида 31,6%га ошган.

Келинглар, бундан буён шартли равишда жудаям чиройли расмий инфляция кўрсаткичини тепадаги катталар учун, палов нархи ўзгаришини эса оддий қора халқ учун инфляция деб оламиз.

Яна расмий рақамларга қайтамиз. Статистларимизга кўра, декабрь ойида мол гўшти, қўй гўшти, тухум, лимон, мандарин, банан, лавлаги каби маҳсулотлар арзонлаган.

Инфляция кўрсаткичини пастроқ кўрсатиш учун, истеъмол нархлари индексидаги товар ва хизматларнинг вазни йил давомида ўзгартирилмай келинди, декабрда ҳам катта эҳтимол шундай қилинган.
9.4K viewsedited  13:53
Ochish/sharhlash
2021-12-31 13:51:42 Янги йилда ўз кучингизга кўпроқ ишонинг!

Барчангизни кириб келаётган янги 2022 йил билан муборакбод этаман.

Янги йилда давлатга, маҳаллага, бой танишларга, амалдорларнинг ваъдаларига, ғойибдан келадиган мўъжизаларга эмас, ўз кучингизга кўпроқ ишонишингизни сўрайман.

Топаётган даромадингизни ўзингиз ва айниқса, фарзандларингиз сифати учун сарфланг. Чунки фақат сифатли фуқаролар Ўзбекистонни эркин, фаровон ва очиқ жамиятга айлантира олишади.

Умидларни йўқотманг. Соғлиғингизни асранг.

Янги йил дард ва оғриқлардан ҳоли йил бўлсин.

@the_bakiroo
11.3K viewsedited  10:51
Ochish/sharhlash
2021-12-31 12:21:38 Яшириб қўйилган "Ташқи сиёсат концепцияси" янгиланади

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолиятининг янги концепцияси лойиҳаси муҳокамаси бошланган. Лойиҳани ҳатто халқ муҳокамасига ҳам қўйишмоқчи.

Маълумот учун 2012 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига кўра, Ўзбекистоннинг ҳарбий-сиёсий блокларга аъзолиги тақиқланган.

Амалдаги Концепция қонун даражасида қабул қилинганига қарамай, халқдан, жамоатчиликдан яшириб қўйилган.

На Олий мажлис Сенати, на Қонунчилик палатаси, на Конституцион суд ва на Ташқи ишлар вазирлиги нега Ташқи сиёсат концепцияси ўзини очиқ деб эълон қилган Янги Ўзбекистонда махфий ҳолда қолаётганига бирон марта изоҳ бермаган.

"Ташқи сиёсат концепцияси"ни яшириб келинаётганлиги ЕОИИнинг қўйнига кириб кетаётганимиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин, зеро концепция феълан сиёсий мақсадлардаги иттифоқларни тўғридан тўғри тақиқлайди.

Назаримизда, янги лойиҳа амалдаги концепциянинг энг асосий мазмуни бўлган Ўзбекистоннинг ҳарбий-сиёсий блокларга аъзолиги тақиқланиши талабларини ўз ичига олмайди. Чунки ҳаммаси шунга қараб кетмоқда.
9.1K viewsedited  09:21
Ochish/sharhlash
2021-12-31 08:42:11 Россия Ғарб билан алоқани бутунлай узиши мумкин

Кеча тунда Байден ва Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти, кутилганидек, Путиннинг янги дағдағалари учун ташкил этилгани маълум бўлди.

Декабрь ойи давомида Байден билан 2- марта мулоқотни талаб қилган Путин, агар Ғарб Россияга нисбатан "мисли кўрилмаган" санкцияларни қўллайдиган бўлса, Россия Ғарб билан алоқаларни тўлиқ узишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, "мисли кўрилмаган" санкциялар Россия Украинага ҳужум қилган тақдирдагина қўлланилиши ҳақида айтилган.

Ўз навбатида, Байден агар Россиянинг ҳужуми юз бергудек бўлса, Вашингтон кескин чоралар қўлланилиши тўғрисида яна бир бор огоҳлантирган.

Financial Times кутилмаларига кўра, Украинага ҳужум эсанкиратувчи ва мағлубиятни қисқа вақтда тан олишга мажбур қиладиган авиазарбалар тарзида ҳам амалга ошиши мумкин.

Нима бўлгандаям охирги мулоқотдан кейин уруш эҳтимоли ошган бўлса, ошдики, камайгани йўқ.

Уруш эҳтимоли ва дағдағалар шовқини йилнинг охирги кунида олтин нархини яна ошишига туртки бўлмоқда.
9.0K viewsedited  05:42
Ochish/sharhlash