Get Mystery Box with random crypto!

Ишонаверинг: Инфляция 9,98% Совет даврида шунақа ибора бўлард | bakiroo

Ишонаверинг: Инфляция 9,98%

Совет даврида шунақа ибора бўларди:

Партия сказала: «Надо!» – комсомол ответил: «Есть!».

Шундай қилиб, 2021 йил якунларига кўра йиллик инфляция 9,98%ни ташкил этди. Партиянинг, йўғ-э, юқорининг топшириғи бажарилди.

Эътиборлиси, шу кунгача статқўм инфляция кўрсаткичларини юздан биргача эмас, ўндан биргача яхлитлаган ҳолда эълон қиларди. Масалан, 10,3% ё 1,3% каби.

Нега бу сафар ўндан биргача эмас, юздан биргача яхлитлашга ўтилди? Чунки агар масалан, декабрь ойи инфляцияси 1,26% эмас, 1,3% деб эълон қилинганида, йиллик инфляция кўрсаткичи 10%дан юқори бўлиб қоларди. Шунинг учун, назаримда юздан биргача ўлчовларда чизишдан бошқа илож қолмаган.

Айтгандай, Ўзбекистоннинг барча савдо ҳамкорларида 2021 йилда инфляция 2020 йилдан кўра ҳатто каррасига юқори бўлди, ҳатто АҚШда ҳам. Кўраяпсизки, бу борадаям Ўзбекистон истисно.

Статқўм ҳар ойда Палов индексини эълон қилиб боради (бу ҳам нархлар ўзгариши бўйича битта кўрсаткич). Эътибор беринг, йил давомида Палов нархи Тошкент шаҳрида 31,6%га ошган.

Келинглар, бундан буён шартли равишда жудаям чиройли расмий инфляция кўрсаткичини тепадаги катталар учун, палов нархи ўзгаришини эса оддий қора халқ учун инфляция деб оламиз.

Яна расмий рақамларга қайтамиз. Статистларимизга кўра, декабрь ойида мол гўшти, қўй гўшти, тухум, лимон, мандарин, банан, лавлаги каби маҳсулотлар арзонлаган.

Инфляция кўрсаткичини пастроқ кўрсатиш учун, истеъмол нархлари индексидаги товар ва хизматларнинг вазни йил давомида ўзгартирилмай келинди, декабрда ҳам катта эҳтимол шундай қилинган.