Get Mystery Box with random crypto!

Янги бешйиллик режалари: Макроэкономика Келаси 5 йил учун реж | bakiroo

Янги бешйиллик режалари: Макроэкономика

Келаси 5 йил учун режалар қисқа қилиб лойиҳа бўйича "Тараққиёт стратегияси" деб аталмоқда. Аввалги бешйилликдаги режалар "Ҳаракатлар стратегияси" дея номланганди.

Аввалги бешйилликдан фарқли ўлароқ янги бешйилликда аниқ мақсадли кўрсаткичлар қўйилмоқда. Уларнинг энг асосийлари:

Аҳоли жон бошига ЯИМни келгуси бешйилликда 1,6 баробарга ошириш, бу 3 минг доллардан зиёдроқ бўлади (2021 йил якуни бўйича 1,9 минг доллар атрофида).

Давлат бюджети тақчиллигини 2023 йилдан ЯИМга нисбатан тақчилликгини 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш (ҳозир 6% атрофида).

Йиллик инфляция даражасини 2023 йилдан 5 фоизгача пасайтириш (ҳозир 9,98%).

Янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 миллиард доллардан ошиб кетмаслигини таъминлаш (бу ерда фақат давлат қарзи назарда тутилмоқда, давлат ва давлат назорати остидаги корпорациялранинг қарзига чегаралар қўйилмаган).

2026 йилда экспорт ҳажмларини 30 миллиард долларга етказиш (ҳозир 16 млрд.доллар атрофида).

2026 йил якунига қадар ишсизлик даражасини камида 2 баравар қисқартириш (ҳозир 9,5% атрофида).

2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 бараварга қисқартириш (ҳозир 15% атрофида).

Солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 25 фоизи даражасига камайтириш (ҳозир 30% атрофида).

2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини 110 млрд киловат соатга етказиш (ҳозир 70 млрд.киловатт.соат атрофида).

Газ қазиб олиш ҳажми бўйича ориентирлар белгиланмаган (2021 йил якунлари бўйича 56 млрд.куб атрофида).