Get Mystery Box with random crypto!

Биз аввал ҳам бу йўлдан ўтганмиз, яна ўтамизми? Инфляцияни па | bakiroo

Биз аввал ҳам бу йўлдан ўтганмиз, яна ўтамизми?

Инфляцияни паст кўрсатишга уриниш Ўзбекистон учун янгилик эмас.

Чунки инфляция қанчалик паст кўрсатилса, гўёки аҳолининг реал даромадлари шунча баландроқ ўсгандек кўринади.

21- асрдаги тарихимизда энг паст инфляция 2004 йилда чизилган. Атига 3,7%.

Охирги 10 йилликда эса энг паст инфляция 2015 йилда, олдинги эпоха ўзининг платосига етганда чизилган: 5,6%.

Маълумот учун ўша йили долларнинг қора бозордаги курси 2800 сўмдан 5900 сўмгача кўтарилган. Истеъмолининг ярми импортга тўғри келадиган мамлакат учун бу нархларда қандай акс этган бўлиши мумкинлигини ўзингизга тасаввур этаверинг.

Бутун 2021 йил давомида нархларнинг ошиши, ошгандаям шиддат билан ошиши кенг халқ оммасининг энг асосий ташвишларидан бўлди. Лекин недирки расмийларга кўра, 2021 йил нархлар ошиши борасида энг барқарор йил бўлиб қолди.

Балки биз, расмийлар ва оддий халқ турлича мамлакатларда ва турлича ўлчовларда яшаётгандирмиз?

@the_bakiroo