2022-01-18 23:47:55
2020-йилдаги кўрсатгичлар ҳозиргача ўсмоқда.
Статистика қўмитаси мамлакатимизнинг иқтисодий ижтимий ривожланиши бўйича баъзи кўрсатгичларни эълон қилибди. Хусусан, ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи бўйича ҳам маълумотлар келтирилган. Маълумотлар орасида менга қизиқ туюлган жиҳат, 2020-йил учун ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи бўлди.
Берилган маълумотга кўра 2020-йилда ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи 1.9% ни ташкил этган экан.
Лекин статистика қўмитасининг 2021-йилда эълон қилган ҳисоботларида,
ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи 2020-йил учун 1.6% бўлганлиги келтириб ўтилган.
Халқаро ташкилотлардан, Жаҳон Банки берган маълумотларда 2020-йилда мамлакатимизнинг ўсиш кўрсатгичи 1.7% ни, Халқаро Валюта Жамғармаси берган маълумотларда эса 1.6% ни ташкил этган.
Тўғри, ЯИМ биринчи ҳисобланганда илк кўрсатгичлар бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан кўрсатгичларда кейинчалик кичик ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Лекин
биринчидан, нима учун ўзгариш , халқаро ташкилотларга маълумотлар тақдим қилишдан олдин эмас балки айнан бир йилдан кейин номоён бўлмоқда.
Иккинчидан, нима учун бизда доимо қайта ҳисоблаш натижаси фақат ўсишга сабаб бўлади. Яъни агар ўтган йили февралда эълон қилинган кўрсатгичлар дастлабки кўрсатгичлар бўлса, кейинги ҳисоб китобларда кўрсатгичлар пасайиши ҳам мумкин эдику, лекин бизда бундай тенденция негадир умуман кузатилмайди.
2021-йил учун ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи биринчи марта эълон қилинганда ўсиш кўрсатгичи 7% деб эълон қилинган эди. Лекин орадан 15 кун ўтиб эълон қилинган маълумотларда ва бугунги маълумотларда ЯИМнинг ўсиши 7.4% ни ташкил этганлиги кўрсатилган(
балки бир йилдан кейин 8% бўлар).
Балки, обуначиларга 0.3 ёки 0.4% лик фарқлар жуда кичик туюлиши мумкин лекин аслида ундай эмас, масалан, 2020 йил учун хатолик даражасида бўлиб кўринаётган фарқ, илк кўрсатгичлардан 19% га кўпроқ.
Агар вақт ўтиши билан (ёки икки ҳафтада) берилган кўрсатгичларда сезиларли фарқлар кузатилинаверса, статистикага бўлган ишонч ҳеч қачон ошмайди.
@Mirkonomika
2.0K views20:47