Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.44K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 254

2022-01-10 21:30:30 "Лукашенко огоҳлантиришлари ҳақида икки оғиз"

Абдулла Абдуқодиров ёзаяпти:

Қўшни Қозоғистонда бўлаётган воқеалар Ўзбекистон давлатчилиги ва Ўзбекистон халқи учун бир қатор қисқа, ўрта ва узоқ муддатли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва тарихий аҳамиятга эга.
Қисқа муддатли иқтисодий оқибатлар ҳақида кўп гапирилди. Мадоми-ки, сиёсий таъсир ҳақида гапирсак, бу қисман қуйидагилардан иборат:
- воқеаларнинг бундай кескин тус олиши Ўзбекистон учун дарс бўлиб, Россиянинг абсолют таъсирида бўлган КХШТ (ОДКБ), ЕОИҲ (ЕАЭС) каби ташкилотлардан умуман узоқ юриш кераклиги ўз тасдиғини топди. ОДКБ нима учун тузилгани ва қайси мамлакатнинг импералистик манфаатларига хизмат қилиши, бунинг учун қандай раҳбарларни ўз ҳимоясига олишга, қандай мудҳиш жиноятлар қилишга тайёр экани мутлақо аён бўлди;
- ОДКБ нинг “тинчлик йўлидаги урунишлари” жуда танловчан экани ҳам кўринди. Ёдингизда бўлса Арманистон билан Озарбайжон урушганда, Арманистон шунча илтимос қилганда ҳам, ОДКБ “бу сизларнинг ўзаро ишларингиз, Озарбайжон Арманистонга четдан таҳдид солмаяпти”, - деган қабилда иш тутиб, аралашмаганди. Бу ҳолат Озарбайжон Республикасига бўлган ҳурмат туфайли эмас, балки у ерда аралашган қуролли кучлар жуда катта талофотга юз келиши муқаррарлиги туфайли юз берган эди. Ҳозир эса, Қозоғистоннинг соф ички ишига аралашиб, ОДКБ қўшинлари киритилди ва 4 кун давомида юзлаб (балки минглаб) кишилар ўлдирилди, 8000 га яқин тинч аҳоли биронта асоссиз қамоқларда.
Ўрта ва узоқ муддатли ҳавфлар ҳақида гапирсак, энг муҳими шу-ки, Россиянинг импералистик ғоялари жарчилари бўлган К.Ф.Затулин, В.В.Жириновский, О.А.Матвейчев, Л.И.Калашников каби Кремль атрофидаги сиёсатчиларнинг гапларидан кўриниб турибди-ки, Россия лочинларининг Қозоғистоннинг нафақат шимолий ҳудудлари балки умуман мамлакатни истило қилиш истаклари Россиянинг асосий элитасининг умумлашган консенсусини (нарратив ғоясини) ташкил этади. Бу таҳдид нафақат Қозоғистон учун, балки барча собиқ СССР сафида бўлган Ўрта Осиё мамлакатлари учун эксистенционал таҳдид шаклига айланган.

Бу борада Россия ҳар доим қилган ишини, яъни элиталар мойиллигини сотиб олиш, иқтисодий мантиққа эга бўлмаган ва ҳеч қачон ўзини оқламайдиган лойиҳаларга катта-катта кредитлар ажратиб, мамлакатни иқтисодий тобеъликда тутиш; турли иқтисодий найранглар ва инвестициялар билан мамлакат иқтисодиётидаги энг муҳим тармоқларни назорат қилиш (айниқса, ёқилғи-энергетика ва коммуникациялар), 5-колонна ва компродорларни кучини ишга солиб, пропаганда домига тортиб, маҳаллий аҳолини доимо маънавий босимда ушлаш ва ҳоказо турли гибрид уруш методларини қўллайди.
Булар ҳам таъсир қилмаганда – охирги аргумент - қуролни ишга солади.
Агар Россия Қозоғистонга қўшин киритишдан ўз олдига қўйган асосий мақсадларига эришса ва қўшинлар доимий равишда қолса, Хитойнинг “Бир бел – бир йўл” стратегик дастури ўз кучини умуман йўқотади, чунки Ўрта Осиё давлатлари билан бевосита ишлаш имконияти барча учун узил-кесил ёпилади. Биринчи навбатда, Хитойдан Ўрта Осиёга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон автомобил йўллари орқали ўтадиган транспорт коридорлари (Хоргос, Алашанкой, Бахты, Иркештам, Таругарт, Тогуз Торо ва ҳоказолар) бутунлай Россия томонидан қўлга олинади ва назорат қилинади. Бу амаллар қанчалик тез бажарилади – воқеалар ривожи кўрсатади (олти ойдан, уч йилгача). Натижада Ўрта Осиё мамлакатларининг ХХР билан ташқи алоқаси бошқа йўллар орқали амалга оширилиб, хажмлари кескин тушиб, бора-бора умуман ўз аҳамиятини йўқотади. Бекорга ХХР Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Қозоғистоннинг ҳудудий бирлиги ва суверенитетини кескин қўллашини алоҳида таъкидлагани йўқ.
Иккинчи навбатда, барча Ўрта Осиё мамлакатларининг суверенитетини формал равишда сақлаган ҳолда, уларни барчасини КХШТ (ОДКБ), ЕОИҲ (ЕАЭС) каби ташкилотлар ичига киритиб, бу мамлакатларнинг сиёсий кучларини, элитасини тўла назорат қилиб, стратегик ресурсларини талай бошлайди (аслида, бу процесс аллақачон бошланган. Шунчаки, кучлироқ ва ашаддийроқ бўлади).
5.8K viewsedited  18:30
Ochish/sharhlash
2022-01-10 17:31:47 Лукашенкога "раҳмат"

Лукашенко бир жиҳатдан ўзи билмай тўғри гапни айтди. Уйғонмаганларни, бефарқларни, ғафлатдагиларни ҳам уйғотди. Биз ростанам Қозоғистонда кечаётган воқеалардан хулоса олишимиз керак. Фақат у айтган, ўйлаган, режалаган тарзда эмас.

Биз тушундик, стратегик ва ўта юқори рентабелли соҳаларга кимларни яқинлаштириб бўлмаслигини. Сотқинлар, юртсотарлар фақат ичкаридан чиқишини.

Ички ва ташқи олигархияни маҳаллий ҳокимият органлари билан, кучишлатар тизимлари билан мулоқотлари ва яқинлашувига абсолют вето бўлиши даркорлигини, уларни қарор қабул қилишдан узоқлаштириш зарурлигини ҳам англадик.

Ислом Каримов раҳматлининг даврида миллий хавфсизлик учун норасмий исталмаган шахслар ёки юқори рискли инвесторлар тушунчаси бўларди. 10 йилдан кейин бизни кутажак истиқболни кўрарди у. Огоҳлантирувчи тизим янги замон чақириқлари нуқтаи назаридан қайта шаклланиши кераклигини тушундик биз.

Ташқи сиёсатда шу пайтгача, бу у ўтган даврми, ё янги даврми, фақат миллий манфаатларга асосланган мустақил сиесатимиз тўғри эканини, сиесатимизни фақат ўз кучимизга таянган ҳолда бетарафлик ва қўшилмаслик принципларида давом эттиришимиз кераклигини яна ҳис этдик биз.

Эртага, худо кўрсатмасин, қалтис дамларга рўпара бўлиб қолсак, биз ё фарзандларимиз, армиямиз, кучишлатарларимиз мустақиллигимиз ва давлатчилигимиз ҳимоясига отланса-ю, улар оккупантлар томонидан "террорист", деб эълон қилиниши ва отилиши мумкинлиги эҳтимоли илдизларини ҳозирданоқ қирқиш кераклиги ҳақида ўйлай бошладик.

Биз давлатчилигимиз, мустақиллигимизнинг беқиёс қийматини бугун яна қайтадан баҳоладик. Кеч бўлмасидан туриб ўлчовларимизни ўзгартириш кераклиги ҳақида хушёр тортдик.

Шу маънода Лукашенкога "раҳмат".

@the_bakiroo
12.9K views14:31
Ochish/sharhlash
2022-01-10 16:51:29 Мен Ўзбекистон фуқаросиман, ватаним деб Ўзбекистонни биламан, қанақадир СССР ёки бирор бошқа давлатни эмас. Мен ватанпарвар сифатида шу юрт тинч, осойишта бўлишини, ривожланишдан тўхтамаслигини, аста-секин дунёнинг замонавий давлатлар сафига киришини хоҳлайман.
Умримнинг охиригача шу юртда яшамоқчиман. Келажакда Ўзбекистонни кучли иқтисодиётга эга, экологик томондан хавфсиз, мустақил ва дунёвий мамлакат сифатида кўришни орзу қиламан.

Қозоғистон воқеаларидан сўнг Россия ОАВси ва бошқа бир қатор Лукашенкога ўхшаган коммунаст советпарастлар чиқишлари мени хавотирга солмоқда. Ўйлайманки, ҳозир ҳукуматга ҳам ҳар доимгидан қийин. Энди, йилдан-йилга Россияда умумий сиёсий йўналиш ўзгармагунча босим ошиб борадиган кўринади. ЕОИИ ва ОДКБ га бизни қўшиш учун ҳамма карталар ишга солинади.

Бу мақсадда Россия пропагандаси ҳам кучли ишлайди. Шу учун ҳам ҳаммани ҳис-ҳаяжонга берилмасликка, совуққонликка чақираман. Рус ОАВси, айниқса телевидениеси томонидан бўладиган ҳар қандай пропагандага ишонмаслигимиз, ҳар бир маълумотни қайта-қайта текширишимиз жуда муҳим.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин, тинчлигимизга кўз тегмасин.

@allaevuzb
9.0K views13:51
Ochish/sharhlash
2022-01-10 16:30:01 Пул бозоридаги ҳароратни Марказий банк белгиламоқда

2021 йил давомида пул бозорида жами 100,4 трлн. сўмлик, яъни 2020 йилдагидан қарийб 2 баробар кўп операциялар амалга оширилган.

Мавсумий сабаблар, сайлов кампанияси бошланиши ва бу билан боғлиқ равишда ҳукумат харажатларининг тез суръатда ошиши фонида 2021 йилнинг 2- чорагидан бошлаб ликвидлик ҳажми кўрсаткичлари юқори даражада шаклланган.

Эффектив ликвидлик позицияси кўрсаткичи йил давомида 11,0 трлн.сўмдан йил якунида 28,8 трлн.сўмгача ошган.

"Пулнинг ҳаддан зиёд кўплиги" тижорат банкларининг бозордаги фаоллигини кескин пасайтирган. Банклараро депозитларнинг Марказий банк пул-кредит операциялари ўртача қолдиғига нисбати йил бошидаги 175%дан 30%гача пасайган. Бошқача айтганда тижорат банклари бозорда ўзаро эмас, асосан регулятор билан битимларга киришмоқда.

Пул бозорида депозит жалб этувчи банклар сони ойлик ўртача 14-15 тани ва депозит жойлаштирувчи банклар сони ўртача 20-22 тани ташкил этган.

Регуляторга кўра, тижорат банклари пул бозорида фаол қатнашаётгани ва ўз ликвидлигини самарали бошқараётгани йўқ.

Шунингдек, пул бозорида талаб томонидан, ҳам таклиф томонидан табақалашув даражаси ўта юқори. Жалб этувчи учтагина банкнинг пул бозоридаги улуши, масалан август ойида 80 фоизга етган.

Депозит жойлаштирувчи банкларда ҳам шу аҳвол. Энг кўп депозит жойлаштирувчи 3та банкнинг бозордаги улуши 50% атрофида.
11.4K viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2022-01-10 11:00:32 Озиқ-овқат нархлари 2022 йилда ҳам ошишда давом этади

Бутун 2021 йил озиқ-овқат нархларининг тинимсиз ўсиши билан боғлиқ чақириқ ва муаммоларни яратди.

Прогнозларга кўра, озиқ-овқатлар нархи билан боғлиқ муаммолар 2022 йилда ҳам сақланиб қолади.

Олимларнинг фикрича, глобал иқлим ўзгаришлари туфайли бундай муаммоли вазият нормага айланади.

Пандемия ва постпандемия муҳитида нафақат об-ҳаво ўзгаришлари, балки логистика занжирларининг узилиши, истеъмолчиларнинг озиқ-овқатга талабидаги ўзгаришларни ҳам яратди.

2021 йилда нархи ошмаган озиқ-овқатнинг ўзи қолгани йўқ. Бу шакар, буғдой, гўшт, картошка, маккажўҳори ва ҳатто кофегача. Саналганларнинг аксарияти бўйича ҳосилдорлик қурғоқчилик ёки ортиқча ёғингарчилик оқибатида кескин пасайди.

Энг ёмони, иқлим ўзгаришлари, логистика муаммолари ва талабнинг ўзгариши муаммолари ёнига давлатларнинг эгоистик сиёсати ҳам қўшилди.

Аксар ҳукуматлар вазият фақат оғирлашиб боришини назарда тутиб керагидан ортиқ захиралар яратишни бошлади, бошқа тоифа ҳукуматлар эса озиқ-овқат экспорти бўйича савдо чекловларини тобора кўпайтириб боришмоқда (Қозоғистон, Россия ва ҳатто Ўзбекистон мисолида ҳам кўриш мумкин). Бу ўзи шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.
13.1K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-01-10 06:00:06 Халқ томон юриш: Субсидиялаш ўрнига монетизациялаш

Ўзбекистонда яратилаётган даромадларни тақсимлашда қўлланиладиган энг ёмон ва зарарли усуллардан бири бу субсидиялар.

Энг кўп ислоҳга муҳтож, энг самарасиз, энг қолоқ қайси соҳамиз борки, субсидиялаш билан молиялаштирилади.

Энергетика соҳасини субсидиялаш бўйича Ўзбекистон дунёда 2- ўринда туради. Биздан ёмонроқ фақат Венесуэла холос.

Ўзбекистон пенсионерларнинг, турли ижтимоий табақаларнинг метрода бепул юришини субсидиялайди. Субсидиялар йилдан йилга шишиб бормоқда.

Ўзбекистон иссиқлик таъминотини субсидиялайди. Иссиқлик тизими қора ўпқонга айланган. чунки тизим қанча кўп самарасиз ишласа, унга шунча кўп субсидия ажратилади.

Ўзбекистон транспортни, айниқса унинг мамлакатда энг расво бўлагига айланган ҳаво ва темир йўл транспортини субсидиялайди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини субсидиялайди. Шунинг учун ҳам бизнинг аграр соҳа энг кўп сув ва энергия сарф этувчи юҳога айланган .

Ўзбекистон ҳатто қарғиш теккан миллий автомобилсозликни ҳам субсидиялайди.

Рўйхатни яна узоқ давом этиш мумкин.

Саналган субсидияларнинг аксарияти гўёки ижтимоий мўътадилликни сақлаш учун йўналтирилади. Лекин асл моҳиятига кўра субсидия маблағлари ижтимоий нафақа ва пенсия олувчилар, камбағаллар ва умуман муҳтожларга манзилли етиб бормайди, мазахўрак чиновниклар ва самарасиз тизим чўнтаги орқали айланади ва ўзлаштирилади.

Шу маънода, қоғозда ижтимоий қатламга аталган неки субсидиялар бўлса, уларни тўлиқ қийматлаштириш, яъни пенсионер, нафақа олувчи, муҳтож аёллар, камбағалларга пул кўринишида етказиш, монетизациялаш вақти етди.

Оддий мисол, 2022 йилда пенсионерларни соат 10дан 16гача метрода бепул ташиш учун 117 миллиард сўм субсидия мўлжалланган. Келинг, шу пулларни пойтахтдаги 500 минг атрофидаги пенсионерга бир марталик монетизация қилиб пенсиясига қўшиб берайлик. Ҳар бир пенсионерга 234 минг сўмдан тушади. Пенсионер ўзи ҳал қилсин бу пулни қаерга ишлатишни. Истаса метрога тушсин, истаса озиқ-овқат олсин. Гап шундаки, субсиядияларнинг бекор қилиниши ва ва субсидияларга сарфланаётган маблағларни ижтимоий қатлам учун монетизациялаш истеъмол талабини ҳам оширади. Бу иқтисодий ўсишнинг муҳим шартларидан бири.

Мен ҳозир амлиётимизда бўлган энг кичик миқдордаги субсиядияларни мисол келтирдим холос. Жами кўлам эса жудаям катта.

Хусусан, Ўзбекистон ЯИМининг 6,6%и сарфланадиган энергетика соҳасига субсидиялар ҳақида алоҳида тўхтатишга тўғри келади.

Қисқача айтганда, субсидиялар ижтимоий мувозанат воситаси эмас, қайтанга тескариси, адолатсизлик ва самарасизликни яратадиган бузуқ тақсимот кўринишидир.

Халқ томон юриш ва унинг фаровонлигини яхшилашни субсидиялаш деб аталмиш бузуқ воситадан воз кечмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди.

@the_bakiroo
13.9K viewsedited  03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-09 17:40:38 UzAuto Motors автомобиллари уч фоизга арзонлашадими?

Бундан 2,5 йил аввал жуда бир эзгу ниятли Президент қарори чиққан эди. Унда автомобиль саноатини ривожлантириш билан боғлиқ қатор вазифалар қўйилган. Ҳозир гап бу вазифаларнинг аксари бажарилмаганида эмас.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3 фоизлик йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши белгиланган.

Айни шу қарор талабларидан келиб чиқиб, UzAuto Motors харид қилинган автомобиллар учун йиғим миқдорини автомобиль нархига қўшганди, яъни монополист ишлаб чиқарган автомобиллар 2019 йил 1 октябрдан кейин 3 фоизга қимматлаган эди.

2022 йил бюджетини тасдиқлашда мазкур 3 фоизлик йиғим бутунлай бекор қилинди.

Шу муносабат билан, агар иқтисодий мантиқ ва 3 фоизлик йиғим калькуляциясидан келиб чиқилса, UzAuto Motors автомобиллари уч фоизга арзонлаштирилиши керак.

Лекин бу ҳақда негадир жим-житлик. Сукунат.

Балки монополистимизнинг эсидан чиқиб қолгандир.

Келинглар, уларга бу ҳақда, ҳаммамиз биргаликда сўраб, эслатиб қўяйлик.

@the_bakiroo
11.9K viewsedited  14:40
Ochish/sharhlash
2022-01-09 13:49:49 Эътиборсизлик зиён, хавотирлар эса ортиқча

Омикрон штамми бундан икки ой аввал аниқланган. Ўтган даврда штаммнинг характеристикаси ва тарқалиш оқибатлари бўйича етарлича ахборотлар ва керакли тажрибалар жамланган.

Гарчи ўта тез тарқалувчанлик хусусиятига эга бўлсада, омикрондан шикастланиш оқибатлари бошқа штаммлардан кўра анча енгил кечаётгани билан ажралиб туради.

Шу маънода штаммнинг Ўзбекистонга кириб келиши иқтисодий фаолликка салбий таъсир этмайди, иқтисодиёт секторлари ёпилмайди, ички ва ташқи ҳаракатланишда чекловлар пайдо бўлмайди, деб умид қилса бўлади.

Айни вақтда эътиборсизлик ҳам ярамайди. Камида унутиб юборганимиз - ниқоб режими ва гигиена яна кун тартибига қайтиши керак.
13.4K viewsedited  10:49
Ochish/sharhlash
2022-01-09 13:34:56 Омикрон Ўзбекистонда

Қайд этишларича, 2 кун аввал коронавируснинг омикрон штамми мамлакатимизда аниқланган.

Катта эҳтимол, мактаб ўқувчилари учун таътил даврининг узайтирилиши шу билан боғлиқ.
14.6K viewsedited  10:34
Ochish/sharhlash
2022-01-09 06:00:05Халқ томон юриш: Протекционизмдан воз кечиш

2022 йилнинг боши алғов-далғовли келди. Қўшни ва қардош Қозоғистондаги воқеалар қатор мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни тубдан ўзгартиришга, энг камида тузатишлар киритишга туртки бўлиши табиий.

Келинг, кутилаётган ўзгартиришларни "халқ томон юриш" деб атайлик. Ният шуки, бу юриш бир марталик ёки қийматини эртага барибир халқ тўлайдиган вақтинчалик ҳаракатлардан иборат бўлмаслиги лозим.

2016 йил сентябрдан буён кўп кутилган ва пировардида ҳамма учун ютуқли бўлиши керак бўлган ислоҳот - бу протекционизмдан воз кечиш ҳаракатидир.

Ўзбекистонликларни йиллар, ўнйиллар давомида камбағаллаштириб келаётган, айни вақтда саноқли корчалонларни чексиз бойитишга хизмат қилаётган протекционизмдан узил-кесил воз кечиш вақти ҳозир бўлмаса, яна қачон бўлиш мумкин?

70%гача, комбинациялашган тартиблар қўлланилганда 100%дан ҳам ошадиган импорт божларини мамлакатни ҳимоя қилувчи, рағбатлантирувчи эмас, жазоловчи ва хавф солувчи ўлароқ кўришга ўтишимиз керак.

Келинг, энг аввало божларни бож эмас, импортга солиқ дея қабул қилайлик. Кейин, импортга солиқларни рағбатлантирувчи функциясига кўпроқ урғу берайлик.

Ташқи савдо эркинлаштириш ва халқаро меҳнат тақсимоти ва жаҳон иқтисодиётининг бир қисмига айланмоқчи бўлсак, импортга солиқлар 0, 5 ва 10 фоизлик ставкалардан иборат бўлиши керак.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар ё хизмат борки, импорт солиғи 0% бўлиши лозим.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган, лекин бозоримизда улуши 50%дан ошмайдиган товар ва хизматлар бўйича импорт солиғи 5%дан ошмаслиги зарур.

Ва ниҳоят, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган, лекин ички бозоримизда улуши 50%дан зиёд товар ва хизматлар 10%лик импорт солиғига тортилиши керак. Бўлди.

Албатта бу тасниф шартли. Лекин нима бўлганда ҳам импортга солиқлар кўпи билан учта ставкада ва 10%дан ошмайдиган тарзда қўлланилиши даркор. Протекционизмдан воз кечиш айни вақтда шу пайтгача тақдим этилган имтиёз ва преференциялардан ҳам тўлиқ воз кечиш лозимлигини англатади.

@the_bakiroo
15.5K viewsedited  03:00
Ochish/sharhlash