Get Mystery Box with random crypto!

Россия Ғарб билан алоқани бутунлай узиши мумкин Кеча тунда Ба | bakiroo

Россия Ғарб билан алоқани бутунлай узиши мумкин

Кеча тунда Байден ва Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти, кутилганидек, Путиннинг янги дағдағалари учун ташкил этилгани маълум бўлди.

Декабрь ойи давомида Байден билан 2- марта мулоқотни талаб қилган Путин, агар Ғарб Россияга нисбатан "мисли кўрилмаган" санкцияларни қўллайдиган бўлса, Россия Ғарб билан алоқаларни тўлиқ узишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, "мисли кўрилмаган" санкциялар Россия Украинага ҳужум қилган тақдирдагина қўлланилиши ҳақида айтилган.

Ўз навбатида, Байден агар Россиянинг ҳужуми юз бергудек бўлса, Вашингтон кескин чоралар қўлланилиши тўғрисида яна бир бор огоҳлантирган.

Financial Times кутилмаларига кўра, Украинага ҳужум эсанкиратувчи ва мағлубиятни қисқа вақтда тан олишга мажбур қиладиган авиазарбалар тарзида ҳам амалга ошиши мумкин.

Нима бўлгандаям охирги мулоқотдан кейин уруш эҳтимоли ошган бўлса, ошдики, камайгани йўқ.

Уруш эҳтимоли ва дағдағалар шовқини йилнинг охирги кунида олтин нархини яна ошишига туртки бўлмоқда.