Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-04-25 16:00:05 Қора бозорни қувиш йили

Тарихий карточка канали 2000 йил 25 апрелдаги долларнинг расмий курсини эслатмоқда. Унга кўра 1 АҚШ доллари 149,38 тийиндан иборат бўлган.

Лекин орадан 1 ҳафта ўтиб, 2000 йил 1 май куни долларнинг расмий курси 54,6%га сакраган ва 231 сўмни ташкил этган.

Ўзи 2000 йил қора бозорни қувиш йили сифатида ўтган. Йил давомида долларнинг курси 140 сўмдан 325 сўмгача, яъни 2,32 баробарига кўтарилган. Лекин Қора бозор курсига барибир яқинлаша олмаган (1 доллар 600-850 сўм атрофида бўлган).

Бутун 2000 йил "ана конвертация очилади, мана конвертация очилади" деган кутилмалар билан ўтган. Қора бозорни қувиш 2001 йилда ҳам давом этган.
18.1K views13:00
Ochish/sharhlash
2024-04-25 14:02:22
Тадбиркорлар учун "Бизнесни ривожлантириш банки"дан яна бир янгилик!

Банк тадбиркорлар учун "нақд пулда" 300 млн. сўмгача "Маҳалла тараққиёти" янги кредит маҳсулотини тақдим этади.

Кредит мақсади чегараланмаган ва маблағларни бизнеснинг хоҳлаган йўналишида ишлатиш мумкин. Кредитни 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача олиш имкони мавжуд.

Бизнесни ривожлантириш банкнинг исталган хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Банк юртимизнинг барча вилоятларида мавжуд.

Батафсил маълумот 1254 рақами ёки @brbsupport манзилида.

БРБ — тадбиркорлар банки!

Реклама
18.8K views11:02
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:30:36 "Биз захираларнинг таркибида ФРРУ улушини алоҳида кўрсатмаймиз".
17.8K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:29:17 "Олтин захираларининг бир қисми ФРРУнинг пуллари".
18.1K views10:29
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:26:29 "Қалампир? Шунақаям сайт борми?"
22.5K viewsedited  10:26
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:22:59 "Биз курсни прогноз қилмаймиз, биз курсга таъсир қиладиган омилларга шарҳ берамиз. Ҳозирча салбий омилларни кўрмаяпмиз. Лекин ўзгарувчан геосиёсий шароитларда узоқ муддатли истиқболда баҳо бериш имконсиз".
19.1K views10:22
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:16:57 "Ҳумо ва Узкард тўлов тизимлари акциядорлик жамиятига айлантирилади. Бу бўйича ишланмоқда, токи масала Марказий банк томонидан санкциялар қўлланилишига етмаслиги керак".
19.6K views10:16
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:10:43 "Биринчи чоракда кирувчи пул ўтказмалари миқдори 2,5 млрд.долларни ташкил этди, Росссиянинг улуши 68%гача тушган".
19.3K views10:10
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:07:15 "Биринчи чоракда кирувчи пул ўтказмалари миқдори 2,5 млрд.долларни ташкил этди, Росссиянинг улуши 68%гача тушган".
19.1K views10:07
Ochish/sharhlash
2024-04-24 16:29:06 Ўзбек амалдорларининг морали: етимларга мўлжалланган пулларга электромобиллар олинмоқда

Газета бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини янги автомашиналар сотиб олишга сарфлаётгани ҳақида ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси номидан тўртта «гибрид» BYD Song Plus сотиб олиш бўйича 1 миллиард 780 миллион сўмлик келишувлар амалга оширилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан 768,3 миллион сўмга иккита BYD Song Plus DM-i (гибрид) ва 444,5 миллион сўмга яна бир ана шундай автомашина харид қилинмоқда.

Бухоро шаҳри ҳокимлиги «Меҳр дафтари» жамғармасидан 412 миллион сўмга электромобиль харид қилинмоқда. Автомобиль модели кўрсатилмаган, аммо спецификациядаги қувват захирасига асосланиб (520 км) бу BYD Song Plus EV Champion бўлиши мумкин.

Сурхондарё вилоятининг «Меҳр дафтари» жамғармасидан 156,3 миллион сўмга Chevrolet Gentra («гибрид» ёки электромобиль эмас) сотиб олиниши режалаштирилган.

Ҳокимият доим бузади, чекланмаганларнинг ҳокимияти чексиз бузади.

Тийиқсиз ҳокимларни тиядиган суд йўқ, парламент йўқ. Мораль ҳам йўқ.
21.1K views13:29
Ochish/sharhlash