Get Mystery Box with random crypto!

Давлатга бўлган ишончнинг бошланиши статистикадан бошланади, и | bakiroo

Давлатга бўлган ишончнинг бошланиши статистикадан бошланади, ишончнинг тугаши ҳам статистикадан

Статқўмимиз янги йилга 2 соат қолганда ҳам бефарқ бўлмай муносабат билдираётгани албатта қувонарли.

Лекин кўринаяптики, биз турлича тилда гаплашаётгандекмиз.

Ўзгармас вазнлар жуда қулай инфляцияни паст кўрсатиш учун. Гап шу ҳақда.

Масалан, ноябрдан мартгача озиқ-овқат истеъмоли ортади, айни шу даврда уларнинг нархи юқорироқ ошади. Лекин нисбатан паст вазн қўлланилилиши, табиийки, пастроқ инфляция чиқишини таъминлайди.

Ёзда (апрелдан октябргача) эса аксинча, озиқ овқат нархлари пастроқ суръатда ўсади ва ҳатто пасаяди, истеъмоли ҳам. Лекин вазни юқорироқ қўлланилгани учун ҳатто дефляция чизиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон шароитида, бутун йил давомида, айниқса озиқ овқатларга нисбатан бир хил вазн ишлатилиши, бу инфляцион манипуляция яратади.

Агар статқўм 2021 йилда қўллаётган ўзгармас вазнларни (0.42) ўзгартирсак, масалан, ёз ойларида озиқ овқат вазнини 0.42дан 0.35га туширсак, қиш ойларида эса 0.42дан 0.50га оширсак, йиллик инфляция 12 фоиздан кам бўлмайди.

Бу фақат озиқ-овқат билан боғлиқ масала.

Яна ёқилғи, кийим-кечак, қурилиш материаллари каби ўнлаб товарлар борки, уларда мавсумийлик билан боғлиқ истеъмолдаги вазн ўзгариши ҳаддан зиед.

Бир хил вазн юқори даражада тараққий этган, товарларнинг нархи ва истеъмоли қишин езин мавсумга қараб ўзгармайдиган мамлакатлар учун тўғри услуб бўлиши мумкин. Лекин Ўзбекистон учунмас.

Давлатга нисбатан ишончнинг йўқолиши статистикага ишончнинг йўқолишидан бошланади. Ёки аксинча. Шуни унутмаслик лозим.

@the_bakiroo