Get Mystery Box with random crypto!

'9,98 % дегани бу 10,0 % дегани эмас' Давлат статистика қўмит | bakiroo

"9,98 % дегани бу 10,0 % дегани эмас"

Давлат статистика қўмитаси қўшимча изоҳлар тақдим этмоқда.

Расмий инфляция ҳақида:

"9,98 % дегани бу 10,0 % дегани эмас. Мазкур ҳолатда, арифметик қоидаларга кўра 9,95 % дан юқорисини ва 10,4 % дан пастини 10,0 % атрофида деб юритилади".

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш ҳақида:

"Тўғри, ўртача ойлик иш ҳақи кичик корхоналар, микрофирмалар ва фермер хўжаликларини қўшган ҳолда ҳисобланганида нисбатан камроқ, чунки фермер хўжаликларида ишчи ходимларга иш ҳақи сўмда эмас балки кўпинча натура шаклида ёки экин экиш учун ер ажратиш орқали тўланиши кузатилади".

Чораклар орасида ҳисобот топширмайдиган фермерларсиз ва кичик бизнессиз ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблайдиган Статқўмимиз шахсий истеъмолдаги даромадларни қандай ҳисоблаши мумкинлигига аниқлик киритмаган. Чунки шахсий истеъмолдаги даромадлар бўйича ҳам ҳисоботлар топширилмайди.

P.S. Дарвоқе, 2020 йил якунлари бўйича эълон қилинган статистикада ҳам ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кичик бизнес субъектлари инобатга олинмаган. Яъни, ўртача ойлик иш ҳақининг реал кўрсаткичи бугун биринчи марта эълон қилинди ва у расман эълон қилиб келинган кўрсаткичдан қарийб 20%га кам.