Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.44K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 250

2022-01-19 09:45:42 Ўзавтомоторс автомобиллари автомагнитоласиз етказиб берилади

Интеграл микросхемалар билан боғлиқ муаммолар ва етказиб берувчиларда ишлаб чиқариш узилиши сабабли, Ўзавтомоторс автомобиллари автомагнитоласиз етказиб берилади.

Монополист нима сабабдан автомагнитола етказиб бериш фақат битта компанияга боғлиқ бўлиб қолгани, муқобил етказиб берувчилар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмагани масалаларига изоҳ бермаган.

https://t.me/uzautomotorscom/1939
14.0K viewsedited  06:45
Ochish/sharhlash
2022-01-19 09:30:05 Захираларимиз йил давомида барқарор қолди

Декабрь ойи якунларига кўра, халқаро захираларимиз 35,1 млрд.доллардан ошган.

Ой давомидаги захираларимизнинг валюта қисми деярли ўзгаришсиз қолган бўлса (-0.1 млрд.доллар), олтин қисми олтиннинг физик ҳажми ошгани эвазига кўпайган (+0,5 млрд.сўм). Декабрь ойи ташқи савдо статтистикаси дастлабки маълумотлари ва олтиннинг физик ҳажми ўзгаришига қараганда декабрда ҳам бироз олтин сотилган бўлиши мумкин (4-6 тонна).

Умуман олганда, 2021 йил давомида захираларимиз қолдиғи ва таркибида, айрим ойларда олтин котировкаси билан боғлиқ волатилликни инобатга олмаса, жиддий ўзгаришлар кузатилгани йўқ.
12.0K views06:30
Ochish/sharhlash
2022-01-19 07:53:52 Йил охирига келиб фоизлар пасая бошлаган

2021 йилнинг декабрь ойида кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 20,8%ни ташкил этган. Бу ноябрга нисбатан 0,6 фоиз бандига паст. Ставкаларнинг бирдан бундай пасайиши, катта эҳтимол, йил охирида арзонроқ ставкада қандайдир дастурлар ё лойиҳалар бўйича йирикроқ миқдорда кредитларнинг ажратилгани ёки эски юқорирок кредитларни пастроқ ставкада қайта молияланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аҳолига ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 20,8% (-0.5%), бизнесга ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 20,7%ни (-0.8%)дан иборат бўлган. 2021 йил давомида аҳоли ва бизнес учун кредитларнинг ставкалари деярли тенглашиш томон трендда бўлди.

Депозитлар бўйича ставкалар декабрда турлича ўзгарган. Аҳоли омонатлари ўртача ставкасида бироз пасайиш кузатилган бўлса (-0.3%, 20.2%), корпоратив депозитлар нархи оша бошлаган (+0.4%, 15,1%).

Умуман олганда, 2021 йилда банкларнинг чакана бизнесида маржиналлик фақат пасайиб борди (айниқса чакана депозитлар жалб қилиб, чакана кредитлар бериш моделида ишлаган банклар учун).

Корпоратив сектор, гарчи, 2020 йил пандемияси ва иқтисодиётни ёпиш оқибатлари ҳалигача кузатилаётган бўлсада, нисбий афзаллигини сақлаб қолмоқда.

Шу маънода 2022 йил кўплаб банклар учун асосий фаолият соҳасини белгилаш ва устуворликларни қайта аниқлаш йили бўлади. Биз банкларни тўлиқ чаканага ёки тўлиқ корпоратив бизнесга қайтиш жараёнларини кузата бошлаймиз.
11.9K views04:53
Ochish/sharhlash
2022-01-18 23:47:55 2020-йилдаги кўрсатгичлар ҳозиргача ўсмоқда.

Статистика қўмитаси мамлакатимизнинг иқтисодий ижтимий ривожланиши бўйича баъзи кўрсатгичларни эълон қилибди. Хусусан, ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи бўйича ҳам маълумотлар келтирилган. Маълумотлар орасида менга қизиқ туюлган жиҳат, 2020-йил учун ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи бўлди. Берилган маълумотга кўра 2020-йилда ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи 1.9% ни ташкил этган экан.

Лекин статистика қўмитасининг 2021-йилда эълон қилган ҳисоботларида, ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи 2020-йил учун 1.6% бўлганлиги келтириб ўтилган.

Халқаро ташкилотлардан, Жаҳон Банки берган маълумотларда 2020-йилда мамлакатимизнинг ўсиш кўрсатгичи 1.7% ни, Халқаро Валюта Жамғармаси берган маълумотларда эса 1.6% ни ташкил этган.

Тўғри, ЯИМ биринчи ҳисобланганда илк кўрсатгичлар бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан кўрсатгичларда кейинчалик кичик ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Лекин биринчидан, нима учун ўзгариш , халқаро ташкилотларга маълумотлар тақдим қилишдан олдин эмас балки айнан бир йилдан кейин номоён бўлмоқда. Иккинчидан, нима учун бизда доимо қайта ҳисоблаш натижаси фақат ўсишга сабаб бўлади. Яъни агар ўтган йили февралда эълон қилинган кўрсатгичлар дастлабки кўрсатгичлар бўлса, кейинги ҳисоб китобларда кўрсатгичлар пасайиши ҳам мумкин эдику, лекин бизда бундай тенденция негадир умуман кузатилмайди.

2021-йил учун ЯИМнинг ўсиш кўрсатгичи биринчи марта эълон қилинганда ўсиш кўрсатгичи 7% деб эълон қилинган эди. Лекин орадан 15 кун ўтиб эълон қилинган маълумотларда ва бугунги маълумотларда ЯИМнинг ўсиши 7.4% ни ташкил этганлиги кўрсатилган(балки бир йилдан кейин 8% бўлар).

Балки, обуначиларга 0.3 ёки 0.4% лик фарқлар жуда кичик туюлиши мумкин лекин аслида ундай эмас, масалан, 2020 йил учун хатолик даражасида бўлиб кўринаётган фарқ, илк кўрсатгичлардан 19% га кўпроқ.

Агар вақт ўтиши билан (ёки икки ҳафтада) берилган кўрсатгичларда сезиларли фарқлар кузатилинаверса, статистикага бўлган ишонч ҳеч қачон ошмайди.

@Mirkonomika
2.0K views20:47
Ochish/sharhlash
2022-01-18 21:31:14 Геосиёсий хавфлар яна кун тартибига қайтди

Россиянинг SWIFT'дан узилмаслигига оид хабар билан бошланган кун тенденциясини бошқа ёмон хабарлар таъсири ўзгартириб юборди.

New York Times'да Россия дипломатлари Украинадан оила аъзоларини кўчира бошлагани тўғрисидаги хабарлар, музокараларнинг янги раунди натижаларига нисбатан умидларнинг пастлиги рубль ва рус қимматлик қоғозлари котировкаларига жуда салбий таъсир кўрсатди.

Одатда дипломатлар оила аъзоларини уруш бўлиши аниқ бўлгандан кейин кўчира бошлашади. Россия томони New York Times келтирган маълумотларни рад этмаган.

Доллар/рубль яна 77га қайтди. РТС Индекси 7 фоизга қулади. Рус компанияларнинг акциялари, соҳасидан қатъий назар қуламоқда. Яндексдан Сбербанкгача, Газпромдан Роснефтгача.
7.4K viewsedited  18:31
Ochish/sharhlash
2022-01-18 10:45:25 Қозоқ филантропи, замонавий бизнесмен Марғулан Сейсембай Youtube'да ўзбек тилида канал очипти.

Марғулан оға ўзбек тилидаги каналига Дмитрий Гордон билан интервьюсини жойлаган.



15.0K views07:45
Ochish/sharhlash
2022-01-18 06:11:42 Россия SWIFT'дан узилмайди

АҚШ ва Европа иттифоқи Россияга қарши санциялар пакетида Россияни SWIFT тизимидан узиш вариантини кўзда тутаётгани йўқ.

Handelsblatt'нинг норасмий манбаларига кўра, агар Россия халқаро тизимдан узилса, прогноз моделлари ғарб ҳам баравар зиён кўриши мумкинлигини кўрсатган. Шу билан бирга, SWIFT тизимидан четлатилган Россия муқобил тизимларни яратиш йўлидан бориши мумкин.

Мазкур хабарлар ортидан рубль курси мустаҳкамлана бошлади. Кечаги максимумларда доллар/рубль курси 76,85гача етган бўлса, бугун тонгдан жуфтлик бўйича битимлар 75,80 атрофида ўтмоқда.

Рубль курсини нархи ўсаётган нефть ҳам қўламоқда. Айни соатларда бир баррель брент типидаги нефть нархи 87,5 доллардан ошган. Бу 7 йиллик максимумлардан ҳам юқорироқ даража.
12.9K viewsedited  03:11
Ochish/sharhlash
2022-01-17 21:11:26 Шу фикр жуда тўғри. Энг қиммат Қозоқ компанияси 23 миллион ажратиши, киши бошига икки доллардан ҳам кам маблағ дегани. Бундан кўп ҳам бера олмаса керак. Бир идора учун, қанчалик катта бўлмасин, 23 миллион доллар хайрия қилиши жуда катта нарса. Ниҳоятда! Лекин мамлакат миқёсида, денгизга томчи.

Ўзи хайрия билан камбағаллик камаймайди, лекин ҳукумат хайриясини ёмон тарафи, камбағалликка курашаётганимиздек иллюзия яратади. Яъни ҳукумат камбағалликка хайрия билан эмас, бойишга бўлган тўсиқларни олиб курашиши керак. Лекин биз инсонмиз, биз бир кишига ёрдам бериб, уни камбағалликдан чиққанини кўрсак хурсанд бўламиз. Жамият миқёсидаги талофатни ҳеч нарса қила олмасак ҳам, бир одамга таом берсак, кўнглимизга таскин беради, худди катта иш қилгандек ўзимизни ҳис қиламиз. Афсуски ижтимоий сиёсатни бундай юритилиши тўғри эмас. Инсон ўз хайриясида бошқа одамни таомлантириши ёки уй бериши — жамиятдаги бу камбағалликни илдизини тузатмаса ҳам, берган одам учун бахт беради. 

Жамиятдаги камбағаллик илдизлари бу нотўғри иқтисодий қарорлар. Бир хил пайт, қасддан, тор гуруҳ 1 доллар топиши учун жамият минглаб доллар ютқазади. Масалан, божлар буни яққол мисоли. Имтиёзлар ҳам шу сценарийдан.

Яъни ҳақиқий камбағалликка қарши курашувчилар, бир одамга борини берса ҳам, бир нотўғри қонунни олдини олишичалик катта хизмат қила олишмайди. Лекин бир иш кўринади, иккинчиси кўринмайди. Бир одамга уй қуриб берсангиз, у нарса кўринади, у одамни қувонганини кўрасиз. Лекин нотўғри қарор йўқолишини таъсирини кўра олмайсиз. Чунки шартли миллиардлик зарар бутун халққа тақсимланган бўлади, у кўринмас нарса. 

Жамиятимиз хайрия деганда айнан шундай катта зарарларни бартараф этиши ҳақида ўйлаши ва ҳақиқий сахийлик деб шундай зараркунандаликка қарши курашни тушуниши керак. Юзта камбағални бир йил таомлантирган одамни сахий деймиз, лекин 35 миллион халққа миллиардлик зарарни йўқотаётган ислоҳотчиларни ундай демаймиз. Бир одам минг кишини боқиши мумкин, балки ўн минг кишини, лекин агар буни эвазига қолган 34 миллион инсон чўнтагидан бу пулни олса, бу нарсани ўз номи билан аташ керак.
5.6K views18:11
Ochish/sharhlash
2022-01-17 20:06:17 Artel бу Картель эмас

Ўзини Artel компанияси деб ҳисоблайдиганлар номидан эътирознома шаклида расмий муносабат тарқатилипти.

Афсуски, айрим телеграм каналлар ҳеч бир изоҳсиз бу муносабатни тарқатишда кўмаклашмоқда.

Муносабатни ўқиганларда Artel роса бир бечора эканда, уни айрим ичиқоралар бежиз хафа қилишипти, деган фикрга келишлариям мумкин.

Энг аввало айтиш керакки, Artel деган компания йўқ, шу савдо белгиси остида фаолият юритувчи бир нечта, балки ўнлаб хўжалик юритувчи субъектлар бор (имтиёз ва субсидиялардан максимум фойдаланиш учун шундай қилинган). Буни эслаб қолинг.

Муносабатдаги асосий нуқтага тўхталамиз. Эмишки, Artel 5011- сонли қарор доирасида тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланади. Бундай компаниялар юздан зиёд ва Artel улардан фақат биттаси. Бу ғирт уйдирма маълумот. Бутундан узиб олиш натижасида ясалган манипуляция.

Биринчидан, Ўзэлтехсаноат уюшмаси таркибига кирувчи электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сони 40тагина, 100дан зиёд эмас.

Иккинчидан, имтиёзга эга шу 40та компаниянинг камида 7таси Artel савдо белгиси остида фаолият юритувчи ёки уларга аффиланган компаниялардир. Булар:
"TECHNO CONTINENTAL" МЧЖ , "NEXT GENERATION PRODUCT" МЧЖ, "NEW PROFI TECHNOLOGY" МЧЖ, "QUALITY DEVICE" МЧЖ, "FUTURE INDUSTRY SYSTEMS" МЧЖ, "PRIME ELECTRIC ENGINEERING" МЧЖ, "QUALITY ELECTRONICS" МЧЖ. Айтиш керакки, бу компаниялар Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, миллиардлаб суммада ҚҚС ва фойда солиғидан имтиёзга эга бўлишган. Ишонмасангиз, ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

Учинчидан, Artel савдо белгисига оид имтиёзга эга бўлган камида 7 компания рўйхатда борлигидан билсангиз бўлади, бу имтиёзларнинг лоббиси ортида ким турганини, ким учун бу имтиёзлар яратилганини. Ҳарқалай имтиёзлар лоббиси масалан, қанақадир ЧП «Kommet Pro»дан чиққан эмас. Қолаверса, қолган аксариятининг ҳатто товар белгиси йўқ 33та компаниянинг жами ишлаб чиқариш миқдорини қўшсангиз ҳам бир неча фоизга етмаса керак (улар статистика учун қўшилганига яна бир далил).

Тўртинчидан, қарорга кўра Artel савдо белгисига оид компанияларга фақат мулк солиғи билан боғлиқ имтиёзлар берилмаган (бугунги анжуманда бу савол бир неча марта кўтарилди). Имтиёзлар қаторида субсидиялар ҳам бор. Artel савдо белгисига оид компаниялар экспортининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда субсидиялар олиб келишади. Яъни сиз-у, биз уларга субсидия ҳам тўлаймиз.

Бешинчидан, яна буларга товарларни экспорт қилишда ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси уч кун ичида қоплаб берилади ҳам.

Қўшимчасига булар фалон минг ишчи ўринлари яратилганини айтишдан, такрорлашдан ҳеч қачон уялмайди (аслида ҳар қандай бизнесдан мақсад фойда, агар бундай бўлмаса, бу бизнес эмас, пул ўзлаштириш), ваҳоланки ўша фалон минг ишчи ўрни баҳона 35 миллион ўзбекистонлик йиллар давомида жазолаб келинмоқда.

Масалан, қўшни мамлакатлардан бир донадан ортиқ маиший ё электр техникаси олиб кела олмайсиз. Чунки акс ҳолда Artel'ни ким сотиб олади. Маиший ва электр техникасини тижорий мақсадларда келтирмоқчи бўлсангиз отнинг калласидек божлар тўлашга мажбур бўласиз.
25.1K viewsedited  17:06
Ochish/sharhlash
2022-01-17 15:33:21 Қозоқ бойлари бўлишишни бошлади. Бу ёқимли, лекин тўғри эмас. Ўзбеклар нима қилиши керак?

Январь ойининг бошидаги тартибсизликлардан кейин Президент Токаев қозоғистонликларнинг ижтимоий муаммоларини ечиш мақсадида "Қазақстан халқына" фонди ташкил этилиши, бу фондга Назарбоев даврида миллиардлаб бойликлар орттирган шахслар ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигига ишоралар берган эди.

Бугун қўшни давлатнинг энг йирик онлайн банки Kaspi.kz банки "Қазақстан халқына" фонди учун 10 миллиард тенге маблағ ўтказганини маълум қилди. Бу тахминан 23 миллион доллар дегани.

Kaspi.kz Қозоғистоннинг ташқи глобал дунё учун ҳам молиявий қиёфаларидан бири ҳисобланади. Банк Қозоғистондаги онлайн ва мобил тўловларнинг ярмидан кўпини назорат қилади. Банк узоқ йиллар давомида Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболди назоратида бўлган. 4 йил аваал банк глобал IPO амалга оширилиши арафасида Сотиболди Kaspi акциядорлари қаторидан формал равишда чиққан. Кузатувчилар Сотиболди ҳалиям банкни норасмий назорат қилишига ишонишади.

Албатта, Назарбоев эпохасида миллий бойликларни ўзлаштирган ва ресурсларни ўз фойдасига тақсимлаганлар қозоқ халқи билан бўлишиши керак. Лекин бу муаммони тўлиқ ечмайди. агар тенгсизлик ва тақсимотдаги адолатсизликлар илдизидан қуритилмаса.

Келинг, Ўзбекистон мисолида тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Айтайлик, шартли Картель ўтган 5 йил давомида солиқ ва божхона имтиёзлари, протекционизм чекловлари орқали Ўзбекистон халқини танловдан маҳрум қилиш ва давлат буюртмаларига эга чиқиш орқали 1 миллиард бойлик орттирди дейлик. Шу бойликнинг ярмини, масалан, Картель эгаларидан тортиб олиб, ўзбекистонликларга бўлиб берилса, ҳар бир фуқарога 15 доллардан тегади. Яъни бу механизм амалда ўзбекистонликларга ҳеч нима бермайди, аҳволни яхшиламайди, ўнгламайди. Камбағаллигимизча қолаверамиз.

Лекин ёдда тутиш керакки, Картель 1 миллиард бойлик орттириш учун ҳар йили ҳар бир ўзбекистонликка камида 60 доллардан зиён келтиради. Картельнинг бизнес модели шу: 1 миллиард бойликка эга бўлиш учун 35 миллион ўзбекистонликка уларни танловлар ва сифатдан маҳрум қилиш, тўлаши керак солиқларни халқ зиммасига юклаш орқали 2 миллиард зиён келтирилади.

Бошқача айтганда, Картель эгаларидан бир қисм пулни олиб, халққа тақсимлаш эмас, мана шу бузуқ тизим ўзгартирилиши керак.

Яъни
:
Картель солиқ имтиёзлари бекор қилиниши лозим.
Картель солиқ тўлаши керак. Картель бож тўлаши керак. Картель давлат буюртмалари ва пудратларига фақат очиқ танлов ва тендерларда курашиб эга бўлиши керак.
Картель ҳукумат эшикларига яқин йўлай олмаслиги керак. Ҳамма қатори сиёсий қарорлар ва лоббилардан узоқлаштирилиши зарур.

Мана бу адолат яратади. Мана бу ўзгаришлар Халқни бойита бошлайди, эртанги кунига ишончни қайтаради. Халққа халққа тегишли бойликларни қайтаради. Чунки Халққа бегонаники керакмас.

@the_bakiroo
13.5K viewsedited  12:33
Ochish/sharhlash