Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 251

2022-01-04 09:21:07 Суперхаражатли бюджет имзоланди

2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун очиқланди.

Мазкур бюджет харажатларининг иқтисодиётимиз имкониятлари ва шарт-шароитларига нисбатан мисли кўрилмаганлиги билан ажралиб туради.

Консолидациялашган бюджет даромадлари ЯИМнинг 33,3%идан кўпроқни ташкил этган.

Бу ўтган эпоха учун ҳам, янги эпоха учун ҳам мутлақ рекорд.

Бюджет даромадлари ЯИМнинг 30,3%идан зиёдроқ. Бу ҳам рекорд.

Консолидациялашган бюджетнинг таркибидаги жамғармалар сони 23 (+1)тага етган. Бу ҳам рекорд.

Бирламчи тақсимловчи вазирлик ва идоралар сони 59тагача ошган. Абсолют рекорд.

Бюджет жараёнлари ва муҳокамаларда биронта институт Ўзбекистонинг ҳозирги иқтисодиёти кўлами ва мундарижаси бунча кўп давлат харажатларини кўтара оладими, деган саволни қўя олгани йўқ.
11.5K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2022-01-04 06:00:05Янги бешйиллик ва 2022 йил режалари. Энергетика

2022 йил энергетика соҳаси учун ҳал қилувчи йил бўлади.

Соҳада нархларни эркинлаштириш муваффақияти кейинги йиллардаги ислоҳотлар муваффақиятини таъминлайди ёки аксинча - узил-кесил бизни яна ўнйилларга турғунлик ҳолатига қайтаради.

Шундай қилиб:

2022 йилда Энергия ресурслари ва табиий газ бозорларини эркинлаштириши кўзда тутилмоқда.

Электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солувчи мустақил орган - регулятор ташкил этилади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан электр энергиясини “ягона харид қилувчи” функциясини ажратилади ва ягона харид қилувчи функциясини бажарувчи компания ташкил этилади.

Эҳтиёжманд аҳоли учун энергия ресурсларини ижтимоий истеъмол нормалари яратилади.

Энергия ресурслари истеъмолчилари бўйича табақалашган тарифлар жорий этилади.

2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади.

2026 йилгача 8та шамол, 10та қуёш элнктр станциялари қурилади.

Яқин 5 йилда 15 та янги гидро электр станциялар бунёд этилади (Албатта "дўст" Сангиновни давлат буюртмаси билан тинимсиз таъминлаш керак, лекин тобора кучайиб бораётган сув танқислиги фонида бу қанчалар ўзини оқлайди, ўта саволли).

Қувонарлиси, эҳтимолий шимолий агрессор қўлидаги бомбага айланиши мумкин бўлган АЭС ҳақида лойиҳада гап йўқ. Бизга АЭС, айниқса эҳтимолий агрессор қўлидаги АЭС керак эмас.

Сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини 7,3 млрд.кВт. соатдан 6,9 млрд.кВт. соатгача камайтириш режаланмоқда (Ўзбекистон сув хўжалигида энг кўп энергия ишлатадиган мамлакатлардан бири).

Янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги, “Табиий газ тўғрисида”ги, “Бозор қонун-қоидалари тўғрисида”ги қонунлар, Магистрал электр тармоқлари кодекси қабул қилинади.
12.9K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-03 19:45:45 Ўзбекистон Афғонистонга 5 центдан электр сотади

Қўшни давлатнинг миллий оператори Da Afghanistan Breshna Sherkat ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ўртасида имзоланган битимга мувофиқ Ўзбекистон қўшниларга 2022 йилда 2 млрд. квт.соат электр энергияси сотади.

Битимнинг қиймати 100 миллион доллар. Демак, 1 квт. соат энергиянинг қиймати 5 центга тенг бўлади.

Тўлов шакли, усули ва муддатлари ҳақида ҳеч қандай қўшимча маълумот берилмаган.

Афғонистон толиблар тарафидан эгалланганидан кейин тўловларни тўхтатганига қарамай, Ўзбекистон электр етказишда давом этаётган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда.
7.8K views16:45
Ochish/sharhlash
2022-01-03 17:58:52 Туркия гиперинфляция даврига қайтди

Эрдоган Туркияни бундан 18 йил аввал гиперинфляцион иқтисодиёт тарзида қабул қилиб олганди. Катта эҳтимол у Туркияни яна шундай абгор ҳолатда топширади ёки йигирмата энг йирик иқтисодиёт рўйхатидан узил-кесил ўчиради.

2021 йил якунларига кўра Туркияда йиллик инфляция 36,08%ни ташкил этгани эълон қилинди. Бу энг ёмон прогнозлардан ҳам ёмонроқ кўрсаткич. Озиқ-овқат инфляцияси оз эмас, кўп эмас 44%дан иборат бўлди. Декабрь ойининг ўзида нархлар 13,58%га ошган.

Агар иқтисодий ва монетар сиёсат тубдан ўзгармаса, Эрдоган ҳокимиятда қолар экан, тубдан ўзгармаслиги аниқ, йиллик инфляция февралда 40%, март ойида 50%га етиши кутилмоқда.
9.4K views14:58
Ochish/sharhlash
2022-01-03 08:42:34Бунинг номи феодализм

Янги даврга келиб Ўзбекистон сўзда ва шиорларда эълон қилган қадриятларини энг кўп обрўсизлантираётган тоифа қайси дейилса, ҳеч иккиланмай ҳокимларни кўрсатиш мумкин.

Чунки ҳокимларнинг ваколатлари, Ўзбекистондаги битта шахсни инобатга олмаса, ҳеч бир омил ёки куч билан чекланмаган. Бу ҳолат сизга ниманидир эслатмаяптими? Агар тарих дарсларини яхши ўзлаштирган бўлсангиз, ҳа, топдингиз, бу ўрта асрлар феодализмининг яққол кўриниши.

Маълум вилоят, шаҳар ё кентни эгаллаган Феодаллар ҳеч бир қонун қоидага бўйсунмаган. Истаса осган, истаса зўрлаган, истаса тортиб олган, истаса ҳудуди чегараларини ёпиб олган. Лекин масалан, қўшни, бошқа феодал билан низо чиқсагина бу ишга уларнинг суверени - Қирол аралашган.

Бу узун гапларни нима учун ёзаяпман?

Каттақўрғон ҳокими, айни пайтда сенатор Гавҳар Алимова Қашқадарё ҳокими Мурод Азимовдан ёзғираяпти. Мурод Азимов топшириғига кўра, Қашқадарё ҳудудидан чигит олиб чиқиб кетиш тақиқланган. Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқандга чигит олиб кетаётган юк машиналари ўтказилмаётганидан шикоят қилмоқда.

Бир қарашда кулгули, ҳам ачинарли. Қандай қилиб бир мамлакат ҳудудида товар ва хизматлар эркин ҳаракатлана олмаслиги мумкин? Чигит ҳокимнинг мулки эмас, фермерники ёки кластерники, нега у бошқа шахсга сотган чигитини ҳудудидан чиқара олмайди?
Лекин шу бугунги Ўзбекистон. Мана шу ҳокимлар, яъни феълан ўрта аср феодаллари қурган янги дея тамғаланган Ўзбекистон.

Бу бошбошдоқликни яқиндагина Божхона қўмитасига раис бўлган, вазифаси юзасидан бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича эркин товарларни тўсиқсиз ҳаракатланишига масъул бўлган шахс амалга ошираяпти. Амалдаги ваколатлар тийилмаган бузуқ тизим, божхона каттаси тугул, авлиёни ҳам бузиб ташлашига яна бир мисол.

Чигитни вилоят ҳудудидан чиқармаслик бўйича ҳокимларнинг топшириқлари биринчи марта эмас. Пишиқчилик пайтида мева-сабзавот маҳсулотларини бир ҳудуддан иккинчисига чиқарилмаслиги бўйича топшириқлар ҳам биринчи марта эмас. Доимий ҳолат.

Лекин шу пайтгача биронта ҳоким жазоланмаган. Бу сафар ҳам, жуда катта эҳтимол, жазоланмайди.

Ахир бунинг номи феодализм.
14.9K viewsedited  05:42
Ochish/sharhlash
2022-01-02 21:25:23 Мисли кўрилмаган қашшоқлик ва кибрли ҳашамат орасидаги Тошкент

Ойига 440 минг, ундан ҳам камроқ, ҳатто бир тийин даромад топмай яшаётган тошкентликлар:

"Холодилникни очиб қаранг, бир дона тухум йўқ. Нондан қарзимиз кўпайиб кетавермасин деб, қозонда нон ёпяпмиз. Болаларга сут-қатиқ олиш эсимиздан ҳам чиқиб кетган. Пул бўлиб қолса, югуриб бориб, товуқнинг ошқозонини олиб келамиз — шу бизга байрам, ‘гўшт едик’, деб хурсанд бўламиз. Гўштнинг ўзини меҳмонга борганда еймиз".

"Кўп нарса етишмайди. Лекин энди уй учун ҳам, ўзим учун ҳам ҳеч нарса керак эмас — яқинда ўламан. Кўмишга ҳеч вақо йўқ, нимада кўмишади? Ана шунга қайғураман. Кўмишга ҳеч нарса йўқ".

515 минг сўмлик тилла суви юритилган сув ичаётган тошкентликлар.
6.0K viewsedited  18:25
Ochish/sharhlash
2022-01-02 15:25:32 500 долларлик ўртача ойлик иш ҳақига 10 йил аввал эришганимиз ҳақида

Миркомил Холбоев жон бошига 3 минг долларлик ЯИМ кўрсаткичига эришишимиз жуда қийин бўлиши борасида мулоҳазалар билдирмоқда. Мулоҳазалар давомида бугунги иқтисодий сиёсатимиз қадриятларидан келиб чиқиб эмас, математик ҳисоб китобларга асосланган.

Албатта, Миркомил ёш, бизнинг ўтмишимиздан, ҳатто энг яқин ўтмишимиздан ҳам бехабар бўлиши мумкин.

Масалан, раҳматли Ислом Каримов мустақилликнинг 19 йиллик тантаналари вақтида 2010 йил охиригача ўртача ойлик иш ҳақи 500 долларга етиши ҳақида эълон қилган. Кимдир шуни ёзиб берган, у байрам нутқида буни ифода этган. Ўша нутқни ёзиб берганлар ҳалиям иқтидорда. Лекин буни ҳозир ким эслайди?

Тўғри, бу кўрсаткичга амалда ҳеч қачон етмаганмиз (балки раҳматли Каримовнинг ўзи бу кўрсаткичга етмаганимизни билмай ҳам ўтиб кетгандир). Ҳақиқат учун айтиш керакки, бозорга алоқаси бўлмаган ўртача йиллик курс билан ҳисоблаганда ўртача иш ҳақи 2015 йилда 387 долларга етган. Лекин амалда орадан 10 йил ўтган бўлса ҳам, ўртача ойлик иш ҳақи, ҳатто манипуляциялар, қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни қавсдан ташқарига чиқариш йўли, билан ҳам 300 долларга боролгани йўқ.

Шу маънода мен Миркомилга, янаям чуқурроқ қарашга, масалан, нолинчи йиллар статистикасига мурожаат этишни сўрайман. Расмий инфляция 3-5 фоиз, ЯИМ дефлятори икки хонали, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши 3-5 фоиз. Формулани ва моделни тушунган чиқарсиз. Шу йўлдан юрилади. Биз 3 минг долларлик ЯИМга албатта етамиз.

Тутган йўлимизни ўзбек статистикаси қўллаб турса бўлгани!
10.2K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash
2022-01-02 14:05:59 ​​20 ёшда бўлганимда нима қилган бўлардим, деган саволга канадалик Раҳмад Собиров катта жавоб берган экан.

Сиз-чи, сиз — ҳозирги дунёқарашингиз билан 20 ёш бўлганингизда нима қилган бўлардингиз?
8.8K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-01-02 11:33:12 Эрдоганнинг туркияликларга янги йил "совғаси"

1 январдан бошлаб Туркияда электр энергияси ва газ тарифлари кескин оширилди.

Маълумот учун, аҳоли учун тарифлар 50%га (1 квт.соат 1,37 лира, ёки деярли 10 цент), бизнес учун тарифлар эса 125 фоизга (2,06 лира ёки деярли 15 цент) юқорилаган. Бу тарифларнинг охирги бир йилда биринчи марта оширилиши эмас. 2021 йил июлдан ҳам тарифлар 15%га юқорилаганди.

Туркияда электр тарифларининг ошиши лиранинг долларга нисбатан қувватини йўқотиши линиясини такрорлайди. Хусусан, 2018 йилдан буён электр тарифлари ўртача 3,5 баробарга оширилган.

Янги йилдан бошлаб газ тарифлари ҳам қимматлаган. Хусусан, чакана истеъмолчилар учун тарифлар 50%га оширилган бўлса, бизнес газ учун энди 25% қимматроқ тўлайди.
10.4K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash
2022-01-02 09:10:38 Беш йиллик (шу жумладан 2022 йил) режалари: Ижтимоий соҳа

"Тараққиёт стратегияси"да акс этган навбатдаги бешйиллик режалари билан таништиришда давом этамиз. Бугун навбат социалка - ижтимоий соҳага:

2022 йил 1 апрелдан бошлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 1-4 синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади (сайловолди ваъдаси).

2022 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади (сайловолди ваъдаси).

2022 йилда ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари қўшимча оширилади:
олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;
биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун – камида 10 фоизга;
иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун – камида 5 фоизга.

2022 йилда 141 мингта, 2026 йилгача 1,2 миллион янги ўқув ўринлари яратилиши мўлжалланмоқда (ҳозирда ўқувчи ўрни етишмовчилиги 1 222 мингтани ташкил этади, 2026 йилда прогнозларга кўра 1,8 миллиондан ошади).

2022/2023 йилларда 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга, 2024/2025 ўқув йили якунига қадар 100 фоизга етказиш (мактабларда ўқувчи ўрни етишмовчилиги муҳитида нулевой синфлар қандай ташкил этилади, номаълум).

Ўқитувчилар ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш
(2020 йилдан буён берилаётган ва сайловолди ваъдаси).

Шифокорлар ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш (сайловолди ваъдаси).

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш (пенсия ислоҳоти, хусусан, жамғариб бориладагиан пенсия тизимига ўтиш 5 йиллик режада йўқ, пенсия бюджет тизимининг бўлаги ўлароқ қолаверади).

2023 йил 1 январдан бошлаб аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш (бюджет соҳасида ишламайдиган аёлларга декрет пулини бюджетдан тўлаш ҳалиям режа йўқ).
11.8K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash