Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.75K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 251

2021-12-22 08:12:57
Мамлакатимизда жами 37,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

21 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 199 471 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 38 327 нафарни,
2-босқич эмланганлар 109 471 нафарни,
3-босқич эмланганлар 51 673 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 37 745 967 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 594 375 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 12 716 466 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 435 126 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (33 753 доза),
Тошкент шаҳри (25 119 доза),
Тошкент вилояти (22 048 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.5K views05:12
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:01:26 Кеча юртимизда яна 175 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, биргина Тошкент шаҳрида 65 нафар бемор қайд этилди

2021 йил 21 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197566 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
10 нафари Андижон вилоятида,
11 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
15 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Фарғона вилоятида,
11 нафари Хоразм вилоятида,
30 нафари Тошкент вилоятида,
65 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
Андижон вилоятида 21 нафар,
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Жиззах вилоятида 9 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Самарқанд вилоятида 16 нафар,
Сирдарё вилоятида 3 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 10 нафар,
Тошкент вилоятида 23 нафар,
Тошкент шаҳрида 160 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194479 (+267) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1468 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.2K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:24:21“Тез ёрдам”га мурожаат қилганларнинг атиги 9 фоизи госпитализация қилинган. Бу нимани англатади?

Яқин йилларгача халқимиз “Тез ёрдам” фаолиятидан мутлақо норози эди. Ҳали ҳам бу соҳа камчиликлардан тўлиқ холи, дея олмаймиз. Аммо ўтган беш йилда “тез ёрдам” шохобчалари ҳам, тез тиббий ёрдам бригадалари ҳам, хизмат машиналари сони ҳам кескин кўпайгани факт.

Тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси ўртача 15-20 км.дан 8-12 км.гача қисқаргани, кечикишлар кўрсаткичи 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайгани катта ютуқ.

Лекин шунга қарамай, ҳануз тиббий ёрдам хизмати юклама билан ишлашга мажбур. Нега?

Сўзимизни рақамлар билан тасдиқлашга ҳаракат қиламиз. 2021 йилнинг ўн бир ойи давомида юртимиз аҳолиси томонидан “103” хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 11 миллион 604 минг 292 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 миллионга кўп.

Энг кўп чақириқлар Фарғона (1 373 997 та), Андижон (1 288 543 та) ва Тошкент (1 147 892 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри — 1 146 005 та мурожаат.

Энди асосий масалага келсак. Мисол учун, Европа мамлакатларида “Тез ёрдам”га чақириқларнинг аксарият қисмида бемор госпитализация қилинади. Содда қилиб айтганда, шифохонага шошилинч равишда ётқизиш учун зарурат бўлмаса, одамлар бу хизматга беҳуда сим қоқмайди.

Ўзбекистонда-чи? Юртимизда шу йил бошидан 1 декабрга қадар “Тез ёрдам” хизмати орқали 11 миллион 422 минг 63 нафар беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шулардан 1 миллион 49 минг 221 нафари госпитализация қилинган. Кўряпсизми, бизда шифохоналарга ётқизиш кўрсаткичи бор-йўғи 9 фоизга тенг!

Яъни 90 фоиздан зиёд ҳолатда беморларга жойида тиббий хизмат кўрсатилган. Бу эса “Тез ёрдам”ни чақирадиганларнинг аксарияти аслида “103” ёрдамига муҳтож эмаслигини англатади.

Тўғри-да, иситмаси 37,5-38 даражага кўтарилган беморни тез тиббий ёрдам бригадаси шошилинч равишда шифохонага олиб бориши керакми? Ваҳоланки, ҳарорат кўтарилиши турли касалликларнинг бошланиши аломати бўлиши мумкин!

Буни аниқлаш учун аввал дори ичиб иситмани тушириш, кейин профилактика ёки даволаш муассасасига бориб, чуқур тиббий текширувлардан ўтиш лозим. “Тез ёрдам” ходимларида эса бундай диагностика хизматларини кўрсатиш имконияти, табиийки, йўқ.

Натижада тиббиёт бригадаси вакиллари беморга, нари борса, ҳароратни туширувчи “укол” қилиб қайтади. Қон босими меъёридан сал ошган ёки тушган беморларга нисбатан ҳам юқоридаги мисолни қўллаш мумкин.

Ҳар бир асоссиз чақириқ учун ҳам давлат ҳисобидан маълум харажатлар сарфланади. Бу — халқнинг, яъни сизу биз, барчамизнинг пулимиз. Қолаверса, тиббиёт ходимларининг вақти беҳуда йўқотилади. Энг ёмони, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бошқа беморларга хизмат кўрсатиш қамрови пасаяди.

Шундай экан, “103” рақамини теришдан аввал яна бир бор ўйлаб олайлик. Биз чиндан ҳам тез тиббий ёрдамга муҳтожмизми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.0K views12:24
Ochish/sharhlash
2021-12-21 14:08:34
Bebbo — ота-оналар учун мўлжаллаб яратилган бепул мобиль илова. У орқали фарзандларингизнинг ўсиши, ривожланиши ва тарбиясига доир зарур маслаҳат ва тавсияларга эга бўлишингиз мумкин.

Иловадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар юқоридаги видеолавҳадан жой олган.

Иловани юклаб олиш:

Google Play
AppStore

@unicefuzbekistan
@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.6K views11:08
Ochish/sharhlash
2021-12-21 13:04:45
Президентимизнинг 16-18 декабрь кунлари Корея Республикасига ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, тиббиёт соҳасида икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукуматлараро битим имзоланди.

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Жанубий Корея соғлиқни сақлаш тизими дунёда етакчилардан саналади. Корея Республикаси билан биргаликда пойтахтимизда барпо этилган Болалар миллий тиббиёт маркази яқин шериклигимизга яққол мисол бўла олади. Энди ушбу лойиҳа билан уйғун ҳолда Корея билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев ушбу ташрифдан кейинги таассуротлари ҳақида “O‘zbekiston 24” телеканалига интервью берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.5K views10:04
Ochish/sharhlash
2021-12-21 10:28:08ССВ: Чангли ҳаво шароитида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чоралар кўрилган!

Гидрометеорология хизмати 21 декабрь, яъни бугун шамол тезлиги баъзи жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиб, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрони ва ғуборлар кўтарилиши мумкинлигини прогноз қилганди. Айни пайтда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларда ушбу табиат ҳодисаси кузатилмоқда.

Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чораларни кўрган.

Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 179 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиаллари домий шай ҳолатда.

Бундан ташқари, мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимида фаолият кўрсатаётган қарийб 17 минг нафарга яқин шифокор ва 52 минг нафардан зиёд ҳамшираларга зарур кўрсатмалар берилган.

Қолаверса, аҳоли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази малакали мутахассисларидан чангли ҳаводан қандай ҳимояланиш бўйича туну кун керакли маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин.

Хусусан, бундай вазиятда нафас йўли сурункали касалликлари бор юртдошларимизга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликларини тавсия қиламиз.

Хона ёки иншоотларни нам латта билан тозалаб туриш, уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бундай вазиятда нам сочиқларни осиб қўйиш, кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш ҳам катта самара беради.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Агар юртдошларимизда ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникаларга мурожаат қилишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.4K views07:28
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:55:11
Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Бунинг учун Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан махсус “Сall-марказ” фаолияти йўлга қўйилди. Айни пайтда 1295 қисқа рақамига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти “Сall-марказ”га бириктирилган мутахассислар томонидан ҳал қилинаётган бўлса, бир қисми тиббиёт ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилади.

Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу жараён тафсилотлари билан кенгроқ танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.9K views05:55
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:23:25
Мамлакатимизда жами 37,5 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

20 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 199 032 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 36 972 нафарни,
2-босқич эмланганлар 110 739 нафарни,
3-босқич эмланганлар 51 321 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 37 546 496 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 556 048 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 12 606 995 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 383 453 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (40 142 доза),
Тошкент шаҳри (25 607 доза),
Фарғона вилояти (19 958 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.3K views05:23
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:01:04 Кеча юртимизда 125 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – март ойидан буён энг паст кўрсаткич

2021 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197392 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
12 нафари Андижон вилоятида,
13 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
19 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Фарғона вилоятида,
7 нафари Хоразм вилоятида,
5 нафари Тошкент вилоятида,
43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 17 нафар,
Бухоро вилоятида 11 нафар,
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Навоий вилоятида 6 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 20 нафар,
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 11 нафар,
Хоразм вилоятида 5 нафар,
Тошкент вилоятида 55 нафар,
Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194212 (+160) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1465 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.3K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-12-20 16:57:58
Фарғона вилояти ҳокими: «Бир кило вазн ташлаган инсонга 500 минг сўм берамиз»

Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров халққа мурожаат билан чиқди ва ҳудудда амалга оширилган ишлар ва қилиниши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида вазн ташлаган шахсларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Тегишли поликлиникага бориб, жорий вазнини белгилатиб қўяди. 6 ойдан кейин вазни яна қайта ўлчанади. Йўқотилган ҳар бир кило учун 500 минг сўм берилади.

«5 кило вазн ташласа 2,5 миллион, 10 кило вазн ташласа, 5 миллион пул олади. Кейин унга пул беришнинг ҳожати қолмайди. 10 кило вазн ташласа, ўзи ҳам енгил бўлиб қолади. Кўзлари очилади. Дунёга бошқача кўз билан қарашни бошлайди», — деди Хайрулла Бозоров.

Манба

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
13.0K views13:57
Ochish/sharhlash