Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча юртимизда яна 175 нафарга яқин кишида коронавирус инфек | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Кеча юртимизда яна 175 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, биргина Тошкент шаҳрида 65 нафар бемор қайд этилди

2021 йил 21 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197566 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
10 нафари Андижон вилоятида,
11 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
15 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Фарғона вилоятида,
11 нафари Хоразм вилоятида,
30 нафари Тошкент вилоятида,
65 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
Андижон вилоятида 21 нафар,
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Жиззах вилоятида 9 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Самарқанд вилоятида 16 нафар,
Сирдарё вилоятида 3 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 10 нафар,
Тошкент вилоятида 23 нафар,
Тошкент шаҳрида 160 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194479 (+267) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1468 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi