Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча юртимизда 125 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияс | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Кеча юртимизда 125 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – март ойидан буён энг паст кўрсаткич

2021 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197392 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
12 нафари Андижон вилоятида,
13 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
19 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Фарғона вилоятида,
7 нафари Хоразм вилоятида,
5 нафари Тошкент вилоятида,
43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 17 нафар,
Бухоро вилоятида 11 нафар,
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Навоий вилоятида 6 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 20 нафар,
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 11 нафар,
Хоразм вилоятида 5 нафар,
Тошкент вилоятида 55 нафар,
Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194212 (+160) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1465 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi