Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
No
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.82K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 252

2021-12-18 08:01:58 Коронавирус: кеча юртимизда 160 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

2021 йил 17 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196900 (+161) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
11 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
15 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
9 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
27 нафари Тошкент вилоятида,
59 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 9 нафар,
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Жиззах вилоятида 7 нафар,
Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 11 нафар,
Самарқанд вилоятида 26 нафар,
Сирдарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 12 нафар,
Хоразм вилоятида 22 нафар,
Тошкент вилоятида 46 нафар,
Тошкент шаҳрида 79 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193709 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1456 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
10.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:31:48
Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, ҳар бир инсон касал бўлиши, шифокор кўмагига эҳтиёж сезиши мумкин. Бунда энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ёрдамга ошиқади.

Бироқ улар доим ҳам чақирув манзилига ўз вақтида етиб боролмаслиги ва беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсата олмаслиги мумкин. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

Афсуски, аксарият ҳолларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш ёки бўлмаса, режали даволаш муолажалари учун ҳам "Тез ёрдам" чақиришади. Уларнинг бу хатти-ҳаракати ушбу хизмат фаолияти ва сифатига салбий таъсир этади.

Энг ёмони, тиббий ёрдамга чинакам муҳтож беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

Тез тиббий ёрдам ходимлари ишида ҳар бир дақиқа ҳисобли эканини билиб туриб, бу ишни амалга оширувчи юртдошларимизга ушбу видеороликдаги ҳолат ибрат бўлади, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.9K views15:31
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:32:38
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилди.

Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, «ақлли» шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.2K views12:32
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:10:20ССВ: Ўзбекистон нейрохирургиясида муҳим янгилик — тутқаноқ касаллигини замонавий усулда даволаш йўлга қўйилди

Сўзлаш, эшитиш, кўриш, ҳид ва таъм билиш, ҳаракатланиш, имо-ишоралар ҳамда бошқа сезги органларимиз фаолияти бош миямизда жойлашган 12 жуфт нерв орқали бошқарилади. Инсоннинг ушбу аъзоси 100 миллиард нейрон ва триллион ҳужайралардан ташкил топган. Бу маълумотлар марказий асаб тизими касалликлари муолажасида мияга тиғ теккизиш нақадар мураккаб амалиёт эканлигини англатади.

Нейрохирургия — айни шу фаолият, яъни мия ва орқа мия, шунингдек, унинг периферик бўлимларини операция орқали даволаш билан шуғулланувчи жарроҳлик соҳаси.

Ҳозирги кунда бу йўналишда мамлакатимиз бўйича туғма нуқсон билан туғилиш, умуртқа поғонаси дегенератив-дистрофик касалликлари ҳамда марказий нерв тизими қон томирлари хасталиклари энг юқори ўринларни эгаллайди, — дейди Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ғайрат Кариев. — Жорий йилнинг ўтган даврида муассамизда ана шундай беморларда 2401 та операция ўтказилди.

Жойлардаги 11 та ҳудудий филиалимизда эса 81 турдаги нейрохирургик жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Уларнинг 50 фоизгача қисмини юқори технологик операциялар ташкил этяпти. Бундан ташқари, ҳудудлардаги даволаш муассасаларининг нейрохирургия бўлимларида ҳам шундай муолажалар йўлга қўйилган. Натижада марказимизга мурожаат қилувчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар камайди.

Шунингдек, марказимизда турли оғриқ синдромларини операциясиз ва асоратсиз бартараф этадиган Радиочастоталик абляция даволаш ускунаси ишга туширилди. Эндоваксуляр жарроҳлик амалиёти, интраоперацион нейромониторинг имконини берувчи нейрофизиологик усулдаги муолажалар йўлга қўйилди.

Эъзоза Мамасолиева — 8 ёш. Пойтахтимизнинг Сергели туманида яшайди. Яқинда оёқларида ҳаракат чекланиши, ўнг оёқ гипотрофияси, бел ва оёқлардаги кучли оғриқ шикояти билан марказга мурожаат қилган. Беморга тизимли текширувлар асосида марказий нерв тизимининг туғма нуқсони, орқа миянинг кўкрак қисми диастематомиелия ва тетринг-синдроми ташхиси қўйилди.

Шундан сўнг унда тўлиқ микроскоп остида, интраоперацион нейромониторинг ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операциядан кейин Эъзозанинг умумий аҳволи яхшиланди ва неврологик ўчоқли белгилар йўқолди.

Қолаверса, бу ерда жорий йилдан бошлаб тутқаноқ касаллигини замонавий усулда даволаш йўлга қўйилди. Масалан, Қозоғистон Республикасидан мурожаат қилган 31 ёшли Гулбол Аймахонова шундай хасталикдан азият чекарди. Марказнинг малакали шифокорлари томонидан унда юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операциядан сўнг беморда неврологик асоратлар, эпилептик тутқаноқ ҳуружлари кузатилмади. Бу эса Ўзбекистон нейрохирургиясидаги муҳим янгиликдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.8K views09:10
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:46:56
16 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 534 861 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (104 479 доза), Самарқанд (90 854 доза), Андижон (60 504 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.0K views06:46
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:16:15
Мамлакатимизда жами 36,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

16 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 200 444 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 39 297 нафарни,
2-босқич эмланганлар 111 290 нафарни,
3-босқич эмланганлар 49 857 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 948 391 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 433 447 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 12 287 272 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 227 672 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (33 255 доза),
Тошкент шаҳри (24 587 доза),
Фарғона вилояти (22 612 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.6K views05:16
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:02:55 Кеча юртимизда яна 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 200 нафардан зиёд бемор соғайди

2021 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196739 (+217) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
13 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
24 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
9 нафари Фарғона вилоятида,
15 нафари Хоразм вилоятида,
53 нафари Тошкент вилоятида,
72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 16 нафар,
Бухоро вилоятида 17 нафар,
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 19 нафар,
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 11 нафар,
Тошкент вилоятида 34 нафар,
Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193478 (+201) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1453 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.7K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:56:40ЖССТ: “Омикрон” билан касалланиш ҳолатлари ҳар 2-3 кунда икки баробар ортмоқда

Коронавируснинг янги штамми дунё бўйлаб қанчалик тез тарқалаётган бўлса, жаҳон олимлари ҳам бу мутациянинг хавфли томонлари, хусусияту асоратларини шундай шиддат билан тадқиқ этмоқда. Натижада “омикрон” ҳақида кунига янгидан-янги маълумот ва хулосалар пайдо бўляпти.

Масалан, ЖССТнинг COVID-19га қарши курашиш бўйича махсус вакили Дэвид Набарронинг қайд этишича, ушбу штамм билан касалланиш ҳолатлари ҳар 2-3 кунда икки баробар ортиб бораётир.

Хавотирли жиҳати, бу борадаги кўрсаткичлар бир ҳафта ичида 8 баробар ошиши мумкин. Икки ҳафтадан сўнг эса вазият 40 баробар хавфлироқ тус олиши эҳтимоли катта.

Ўшанда бундай ўта мураккаб эпидемиологик ҳолат, энг аввало, Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизимини жуда танг аҳволга солиб қўяди. Европа, қолаверса, жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ҳам пандемиянинг янги тўлқинидан катта зарар кўради.

Аслида, Буюк Британияда ҳозирнинг ўзидаёқ аҳвол ташвишланарли. 15 декабрь ҳолатига кўра, бу ерда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари қарийб 78 мингтага етган.

Яқинда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид мамлакатда “омикрон” қайд этилган беморлар сони 4,7 минг нафарни ташкил этаётганини маълум қилган эди. Орадан 3 кун ўтиб бу кўрсаткич 10 мингтага етди.

Шунга қарамай, мутахассислар вакцинация самарасига катта умид боғлашяпти. Хусусан, қўшимча дозада эмланганлар “омикрон”дан ишончли ҳимояланиши ёки уларда касаллик енгил ўтиши айтиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.1K views12:56
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:49:58ЭНДОПРОТЕЗЛАШ АМАЛИЁТИ: УЧ КУН ЎТИБ БЕМОР ЮРА БОШЛАЙДИ

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда ҳар минг кишидан 72 нафари эндопротезлаш амалиётига муҳтож. Шуни айтиш мумкинки, турли омилларга кўра, тизза ва чаноқ-сон бўғимлари хасталиклари тобора яшариб бормоқда. Хўш, мамлакатимизда бундай дардга чалинган беморларни соғлом ҳаётга қайтариш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида чаноқ-сон бўғимларини сунъий бўғим билан алмаштириш, яъни эндопротезлаш амалиётларини ўтказиш жараёнлари билан танишди.

— Август ойида оёқ бўғимларимда оғриқ пайдо бўлди, — дейди 65 ёшли бемор Фарҳод Гиязов. — Кўп ўтмай, юришга қийналиб қолдим. Дастлабки текширув натижалари яхши чиқмади. Икки ой турли муолажалар олдим. Навбатдаги тиббий кўрик аҳволим янада ёмонлашганини кўрсатди. Шундан сўнг операцияга рози бўлдим. Икки соатга яқин давом этган амалиётда иккала оёқ бўғимимга бирдан эндопротез қўйишди. Бир кун қийналдим, холос. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман.

Олтмиш бир ёшли яна бир бемор 3 йилдан бери бўғим оғриғидан азият чекиб келгани, бир оёғининг чаноқ-сон қисмига эндопратез қўйилгач, дарддан анча фориғ бўлгани, энди эса иккинчи оёғига ҳам эндопротез қўйдирмоқчи эканини айтди. Янгийўллик бу бемор тиббиёт марказига имтиёзли йўлланма билан келган.

— Эндопротезлар кўп ҳолларда тизза ва чаноқ-сон бўғимларига қўйилади, — дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов. — Бу операцияга артроз касаллиги 2-3-даражага ўтганда, оғриқ ниҳоятда кучайганда эҳтиёж сезилади.

Ушбу амалиёт асосан ўрта ва катта ёшли беморларда, қолаверса, чаноқ-сон бўғими туғма яхши ривожланмаган ёшларда ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари, турли травмалардан кейин, инфекцион ва ноинфекцион касалликлар асорати сифатида ҳам артрит, артроз касалликлари юртдошларимиз орасида кўп учрамоқда.

Муваффақиятли эндопротезлаш амалиётидан 3 кун ўтиб бемор юра бошлайди. Бир ҳафта-ўн кун шифокорлар кузатувида бўлгач, уйига жавоб берилади. Бир ярим-икки ойгача оёқнинг протезланган қисмларини кескин букиш, қалтис ҳаракатлар қилиш ман этилади. Кейинги ойлардан фаол, аммо оғир бўлмаган жисмоний машқларни бажариш мумкин. Ҳозир бундай амалиётлар жойларда ҳам ўтказиляпти.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 373 та эндопротезлаш амалиёти бажарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.0K views08:49
Ochish/sharhlash
2021-12-16 09:40:08

15 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 528 212 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (104 166 доза), Самарқанд (89 925 доза), Андижон (60 002 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.0K views06:40
Ochish/sharhlash