Get Mystery Box with random crypto!

Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари б | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Бунинг учун Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан махсус “Сall-марказ” фаолияти йўлга қўйилди. Айни пайтда 1295 қисқа рақамига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти “Сall-марказ”га бириктирилган мутахассислар томонидан ҳал қилинаётган бўлса, бир қисми тиббиёт ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилади.

Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу жараён тафсилотлари билан кенгроқ танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi