Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда жами 37,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойд | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Мамлакатимизда жами 37,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

21 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 199 471 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 38 327 нафарни,
2-босқич эмланганлар 109 471 нафарни,
3-босқич эмланганлар 51 673 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 37 745 967 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 594 375 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 12 716 466 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 435 126 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (33 753 доза),
Тошкент шаҳри (25 119 доза),
Тошкент вилояти (22 048 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi