Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
No
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.82K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 253

2021-12-16 08:43:41
Мамлакатимизда жами 36,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

15 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 463 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 42 143 нафарни,
2-босқич эмланганлар 118 320 нафарни,
3-босқич эмланганлар 53 000 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 747 947 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 394 150 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 12 175 982 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 177 815 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (44 667 доза),
Тошкент шаҳри (24 486 доза),
Фарғона вилояти (24 280 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.3K views05:43
Ochish/sharhlash
2021-12-16 08:01:53 Кеча юртимизда қарийб 220 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 4 нафар бемор вафот этди

2021 йил 15 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196522 (+219) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
14 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
7 нафари Жиззах вилоятида,
10 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
26 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
10 нафари Фарғона вилоятида,
14 нафари Хоразм вилоятида,
53 нафари Тошкент вилоятида,
57 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 15 нафар,
Бухоро вилоятида 22 нафар,
Жиззах вилоятида 5 нафар,
Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 16 нафар,
Самарқанд вилоятида 13 нафар,
Сирдарё вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 15 нафар,
Хоразм вилоятида 12 нафар,
Тошкент вилоятида 24 нафар,
Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193277 (+152) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1449 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.7K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-12-15 15:33:21ЖССТ: “Омикрон” штамми биз ўйлагандан ҳам кўра хавфлироқ бўлиши мумкин

Коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланган мамлакатлар сони 77 тага етди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус кеча шу ҳақда баёнот берди. Унинг таъкидлашича, кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Чунки янги мутация биз ўйлагандан кўра тезроқ суръатда тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат келгусида яна бир глобал муаммони келтириб чиқариши эҳтимоли юқори. Яъни ЖССТ касалланишлар сони кескин кўпайиши билан шифохоналарда ўрин-жойлар етмай қолишидан жиддий хавотирда.

— “Омикрон”ни фақат коронавирусга қарши вакциналар билангина тўхтатиб қололмаймиз, — дейди Т. Гебрейесус. — Бошқа эҳтиёт чораларини ҳам кучайтиришимиз шарт. Жумладан, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, бино ва хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш зарур.

Шунингдек, ЖССТ раҳбари ўз баёнотида “омикрон”нинг хавфли жиҳатлари ҳали етарлича ўрганилмагани ва баҳоланмаганини ҳам айтди.

Буни бошқа мутахассис ва экспертлар хулосалари ҳам тасдиқлайди. Масалан, “Moderna” компаниясининг бош тиббиёт мутахассиси Пол Буртоннинг айтишича, “омикрон” ва “дельта” штаммлари бир вақтнинг ўзида юқиб, инсон танаси ҳужайраларига киргач, янги, янада хавфли вирус тури пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, "омикрон" коронавируснинг енгилроқ штамми, деб ўйлаш хатодир.

Жанубий Африка Республикасининг энг йирик провинцияларидан бири — Йоханнесбургда жойлашган Витватерсранда университети тадқиқотчиси Шабир Мадҳи ҳам шундай фикрда. Яъни “омикрон” ҳозир бизга маълум бўлганидан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин.

Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова эса жаҳон олимлари хулосасига таяниб, “делта” билан касалланган ҳар бир бемор бу вирусни ўртача 0,8 кишига юқтириши эҳтимолини айтди. “Омикрон”га чалинганларда бу кўрсаткич 3-3,5 кишига етиши мумкин.

Бинобарин, хитойлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида “омикрон” бронхларда “дельта”га қараганда 70 марта тезроқ кўпайиши аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.8K views12:33
Ochish/sharhlash
2021-12-15 13:28:32
Уважаемые медицинские работники!

Открытый диалог Президента с представителями сферы здравоохранения на тему «Медицина Узбекистана – Во имя чести и достоинства человека», который пройдёт в ближайшее время, уникальная возможность напрямую обратиться к Президенту Республики Узбекистан по проблемам, касающимся национальной системы здравоохранения.

Ни один вопрос не останется без внимания Президента.

Присылайте предложения и инициативы по номеру 1295 и внесите свой вклад в поднятие медицины нашей страны на качественно новый уровень.

Пресс-служба Министерства здравоохранения.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.6K views10:28
Ochish/sharhlash
2021-12-15 12:56:26
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти тизимдаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишингиз учун энг яхши имкониятдир!

Ҳеч бир масала Президент эътиборидан четда қолмайди.

1295 рақами орқали таклиф ва ташаббусларингизни йўлланг ва мамлакат тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.7K views09:56
Ochish/sharhlash
2021-12-15 09:31:18 ​​ССВ: ШУ ЙИЛНИНГ 11 ОЙИДА “ТЕЗ ЁРДАМ”ГА 6 МИНГ 300 ДАН ЗИЁД ЁЛҒОН ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ

Тез тиббий ёрдам хизматида энг муҳим мезон нима? Албатта, тезлик! Аввало, чақирув манзилига жуда қисқа вақт ичида етиб бориш керак! Сўнг беморга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт!

Шундан кейин, зарурат бўлса, беморни шошилинч равишда шифохонага олиб бориш талаб этилади. Бу жараёнда ҳар дақиқа, ҳатто ҳар сония ҳисобли. Бироқ юртимизда “Тез ёрдам”нинг тезлигига салбий таъсир этувчи омиллар, афсуски, ҳали-ҳануз мавжуд.

Масалан, яқинларимиздан бири тўсатдан дард чекиб қолса, дарҳол “103” рақамини терамиз. Аммо тиббиёт ходимлари етиб келишини ҳам кутмай беморни бошқа машинада касалхонага олиб кетиш ҳолатлари баъзан учраб туради.

Бундан ташқари, чақирув манзилини нотўғри бериш, устига-устак, “Тез ёрдам” етиб борганида, эшикни очмаслик, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик каби нохуш вазиятларга ҳам шифокору ҳамшираларимиз кўп гувоҳ бўлишади.

Ёки “103”га мурожаат қилиб, тиббиёт бригадаси айтилган манзилга энди етиб келганида, чақириқни рад этиш ҳолатлари ҳам такрорланиб туради.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг 1 январидан 1 декабрига қадар “Тез ёрдам” хизматига мамлакатимиз бўйича жами 6301 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

Тўғри, бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда қарийб 1800 та кам кўрсаткич. Аммо ёлғон чақириқлар ҳақиқий беморлар ҳаётини хавф остига қўйишини инобатга олсак, унинг биттаси ҳам давлат ва халқ учун катта зиён келтиришига шубҳа йўқ.

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, энг кўп ёлғон чақириқлар келиб тушган ҳудудлар рўйхати бошида 1317 та кўрсаткич билан Тошкент вилояти турибди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти эгаллаган – 942 та ёлғон чақириқ.

Шунингдек, “Тез ёрдам”га пойтахтимиздан 894 та, Қашқадарёдан 874 та ҳамда Навоий вилоятидан 842 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

Яна бир оғриқли масала: орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “Тез ёрдам”га мурожаат қилувчилар кўп.

Ваҳоланки, тез тиббий ёрдам ходимлари беморни даволамайди, балки юзага келган ҳолат бўйича шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатади, яъни фақат симптоматик даво чораларини кўради.

Қолаверса, ёлғон чақириқлар тез тиббий ёрдам ходимларига икки баробар кўп ташвиш келтиради. Яъни қилинган мурожаатнинг ҳақиқатан ҳам ёлғон эканлигини исботлаш зарур. Бунинг учун чақириқда кўрсатилган манзилни аниқлаш, куннинг қайси вақти бўлишидан қатъи назар суриштирув ўтказиш ва шундан сўнг уни ҳужжатлаштириш керак.

Бу эса, табиийки, “Тез ёрдам” хизматига муҳтож беморларнинг кутиб қолиши, ҳатто ҳаёти хавф остида қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот котиби.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.2K viewsedited  06:31
Ochish/sharhlash
2021-12-15 08:26:21
Фарғонада ҳам эмлаш кўрсаткичи 4 миллион дозадан ошди

14 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 229 995 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 52 988 нафарни,
2-босқич эмланганлар 121 707 нафарни,
3-босқич эмланганлар 55 300 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 534 484 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 352 007 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 12 057 662 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 124 815 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (47 465 доза),
Фарғона вилояти (27 003 доза),
Тошкент шаҳри (23 689 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.8K views05:26
Ochish/sharhlash
2021-12-15 08:05:38 Кеча юртимизда 210 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 280 нафардан зиёд бемор касалликдан тўлиқ соғайди

2021 йил 14 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196303 (+209) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
12 нафари Андижон вилоятида,
14 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
21 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
10 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Хоразм вилоятида,
54 нафари Тошкент вилоятида,
60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 13 нафар,
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 13 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 37 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Хоразм вилоятида 7 нафар,
Тошкент вилоятида 48 нафар,
Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193125 (+284) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1445 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
1.1K views05:05
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:48:40ССВ: Вазирлик марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ўз вазифасидан озод этилди

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. У ўта кескин руҳда кечиб, тизимда ҳар бир йўналиш бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил этилди.

Таъкидланганидек, кейинги пайтларда халқимизнинг тиббиёт соҳасидан норози эканлиги ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигига жуда кўп шикоятлар келмоқда. Чунки тизимда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар кўп. Айниқса, аксарият ҳудудларда тиббий хизмат сифати ҳануз талаб даражасида эмас.

Соҳада бюрократик тўсиқлар ва коррупцион ҳолатлар, афсуски, сақланиб турибди. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда мутасаддилар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан мулоқотларда бу ҳақда қайта-қайта тўхталиб ўтмоқда.

Масалан, жорий йилнинг ўтган 11 ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушган жами мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 12 мингтага кўпайиб, 57 600 тани ташкил этган. Уларнинг энг катта қисмини сифатсиз тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ташкил этади.

Энг ачинарлиси, аҳоли кўп ҳолларда жойларнинг ўзида ҳал бўлиши мумкин бўлган оддий масалалар учун ҳам Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари, Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура ва бошқа масъул идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

Юртдошларимиз ўртасида айрим касалликлар кўрсаткичлари йил сайин ошиб бораётгани ҳам ачинарлидир. Хусусан, сўнгги беш йилда юрак-қон томир хасталикларига чалиниш ҳолатлари 20 фоизга кўпайган.

Қолаверса, битта туманда камида 10-15 та лаборатория бўлгани билан қонни таҳлил қилишга шароит ва мутахассислар малакаси етишмаслиги оқибатида диабетнинг оғир асоратлари – кўз, буйрак ва тўпиқ касалликлари бўйича республика муассасаларига мурожаатлар 10 фоизга ошган.

Тиббиётда давлат хусусий шерикчилик муносабатлари, тиббий суғурта, лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш, соҳани рақамлаштириш йўналишларида ишлар етарли даражада ташкил қилинманганлиги туфайли кўзланган натижаларга эришилмаяпти.

Буларнинг барчаси соғлиқни сақлаш соҳаси бошқарув тизимида бугунги замон талабларига мос, янгича фикрловчи, ташаббускор, муаммоли масалалар ечимига профессионал ва креатив ёндашадиган кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ.

Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг ўз фаолиятида натижа бермаган 40 фоиз ходимлари вазифасидан озод этилди ва уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди.

Вазирлик доирасида бошланган кадрларни янгилаш ислоҳоти келгусида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, умуман, мамлакатимиздаги барча даволаш-профилактика муассасаларини қамраб олиши кўзда тутилган. Мазкур жараёнда аҳолидан келиб тушаётган эътироз ва шикоятлар асосий мезон бўлади.

Йиғилишда ушбу масала атрофлича муҳокама этилиб, бунинг учун вазирлик қошида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўрганиш, уларга оқилона ечим топиш мақсадида алоҳида гуруҳ тузилгани қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
19.8K views12:48
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:07:04“Омикрон” жуғрофияси кенгаймоқда. Асоратлар кўлами ҳам!

Шу кунларда дунёнинг юздан зиёд давлатлари ўз ҳудудига коронавируснинг янги штамми кириб келишидан хавотирда. Етмишга яқин давлат эса аллақачон бу хатар билан юзлашди.

Пандемиянинг янги тўлқинидан, айниқса, Европа аҳолиси жиддий азият чекмоқда. Бу ерда “омикрон” туфайли эпидемиологик вазият янада мураккаблашган.

Хусусан, кеча Буюк Британияда янги мутация туфайли дунё бўйича илк ўлим ҳолати қайд этилди. Устига-устак, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси 48 соат ичида Лондонда “омикрон” доминант позицияни эгаллашини маълум қилди.

Бу хавотирлар бежиз эмас, албатта. Чунки Англияда аниқланаётган инфекцияларнинг тахминан 20 фоизини айни шу штамм ташкил қилади. Бироқ Лондонда бу кўрсаткич аллақачон 44 фоизга етган. Ўсиш суръатлари шиддат билан ошмоқда.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавиднинг таъкидлашича, мамлакатда “омикрон” билан касалланганларнинг ҳақиқий сони ҳозирда тасдиқланган 4,7 минг ҳолатдан анча юқори.

Бу вирус тури Швейцарияда ҳам “ҳукмрон” позицияни эгаллаши мумкин. Мамлакат соғлиқни сақлаш федерал бошқармаси раҳбари Анна Левининг айтишича, келгуси йил бошида ёки ундан ҳам олдинроқ янги штаммни юқтириш кўрсаткичлари “дельта”дан ошиб кетади.

Куни кеча ЖССТ дунё бўйича “омикрон” аниқланган мамлакатлар сони 63 тага етганини тасдиқлаган эди. Ушбу рўйхатга кеча Венгрия ҳам қўшилди. Мамлакатда янги вариант дастлабки икки беморда аниқланган. Бироқ касалликни юқтирган эр-хотинлар хорижий давлатларда бўлмаган.

Шунингдек, қишки Олимпиада мезбонлигига тайёргарлик доирасида карантин қоидаларига қатъий амал қилинаётган Хитой Халқ Республикасида ҳам дастлабки “омикрон”ни юқтириш ҳолати рўйхатга олинди.

Янги штамм мамлакатнинг энг йирик метрополияларидан бири Тяньцзинда, чет элдан сафардан қайтган фуқарода қайд этилган.

Россияда эса “омикрон”га чалинганлар сони қисқа муддатда 2 нафардан 16 нафарга етди. Улар Жанубий Африка Республикасидан қайтган 177 нафар фуқаро орасида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.6K views07:07
Ochish/sharhlash