Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокими: «Бир кило вазн ташлаган инсонга 500 ми | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Фарғона вилояти ҳокими: «Бир кило вазн ташлаган инсонга 500 минг сўм берамиз»

Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров халққа мурожаат билан чиқди ва ҳудудда амалга оширилган ишлар ва қилиниши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида вазн ташлаган шахсларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Тегишли поликлиникага бориб, жорий вазнини белгилатиб қўяди. 6 ойдан кейин вазни яна қайта ўлчанади. Йўқотилган ҳар бир кило учун 500 минг сўм берилади.

«5 кило вазн ташласа 2,5 миллион, 10 кило вазн ташласа, 5 миллион пул олади. Кейин унга пул беришнинг ҳожати қолмайди. 10 кило вазн ташласа, ўзи ҳам енгил бўлиб қолади. Кўзлари очилади. Дунёга бошқача кўз билан қарашни бошлайди», — деди Хайрулла Бозоров.

Манба

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi