Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 38.22K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2024-04-20 13:10:01 Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак?

Кўпгина касалликларнинг бошланиши аломатларсиз кечиши, оғриқ муаммо жиддийлашгандагина пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ўз вақтида ўтказилган тиббий текширув ва таҳлиллар хасталикларни ҳали белгилари намоён бўлмасдан аввал аниқлашга ёрдам беради.

Ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда йилда бир марта ўтиши керак бўлган 10 та текширув ва таҳлилларни келтириб ўтмоқчимиз.

Оилавий шифокор текшируви
Одатий қабул давомида бўй, вазн, артериал қон босими ўлчанади, қандай шикоятлар борлиги сўралади. Ушбу дастлабки текширув шифокорга фуқаро учун мутахассислар ва таҳлилларнинг индивидуал рўйхатини яратиш имконини беради. Яъни, шахснинг ҳолатига қараб, кейинги таҳлиллар учун керакли мутахассисларга юборади.

Умумий қон таҳлили
Бу таҳлил, биринчи навбатда, организмда яллиғланиш жараёнлари мавжудлигини текширишга ёрдам беради. Унинг натижаларига кўра, қон касалликлари ёки камқонлик, ички қон кетиш, юрак-қон томир, аутоиммун, саратон ва бошқа хасталиклар бор-йўқлигига ишораларни кўриш мумкин бўлади. Агар муаммо аниқланса, шифокор қўшимча таҳлилларни буюради.

Қондаги қанд миқдорини аниқлаш
Йилда бир марта ҳамма учун бундай текширувдан ўтиш тавсия этилади. Аммо 45 ёшдан ошган ва ортиқча вазнга эга бўлганлар учун бу, айниқса, муҳимдир. Агар қанд миқдори юқори ёки паст бўлса, шифокор беморни эндокринолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари кўригига юборади.

Қон биокимёвий таҳлили
Унинг натижаларига кўра, ички органлар — юрак, жигар, буйраклар, ошқозон ости бези ва бошқаларнинг нормал ишлаши аниқланади. “Биокимё” умумий қон таҳлилига қараганда кўпроқ маълумот бера олади. Унинг ёрдамида айнан қайси органда муаммо борлигини аниқлаш мумкин. Зарур ҳолларда қўшимча текширувлар, жумладан, ПЗР тестлари ва ультратовуш текшируви буюрилади.

Умумий пешоб таҳлили
Баъзи касалликларни пешоб ранги, унинг шаффофлиги ва чўкинди мавжудлигидан билиш мумкин. Бундай текширув туфайли сийдик йўли тизими (шу жумладан буйраклар) ва бошқа касалликлар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатадиган яллиғланиш жараёнлари аниқланади. Умумий пешоб таҳлили натижалари касалликларни аниқлашга ёрдам беради, бироқ у билан тўлиқ ташхис қўйиб бўлмайди.

Электрокардиограмма
Кардиограмма лентасидан 500 га яқин юрак касалликларини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, кардиограммадан нафақат бошдан кечирилган юрак хасталиклари, балки келажакда таҳдид солиши мумкин бўлган муаммоларни ҳам баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, юрак хуружи хавфи ҳақида ҳам билса бўлади.

Флюорография
Афсуски, сил касаллигининг дастлабки босқичларида ҳеч қандай аломат бўлмаслиги мумкин. Аммо бу хавфли касаллик эрта аниқланса, унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Замонавий аппаратлар юқори сифатли тасвирларни тақдим этади, шунинг учун касаллик ҳақида ўз вақтида билиш ҳозир анча қулай.

Гастроскопия
Бу ёқимсиз текширув ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари — гастрит, ошқозон яраси ёки ўсма кабиларни кўриш имконини беради. 45 ёшдан ошганлар ва хавф остида бўлганлар (чекувчилар, спиртли ичимликлар, фастфуд ва қаҳвани севувчилар) бу текширувдан ҳар йили ўтганлари маъқул.

Офтальмолог кўриги
Яқин ва узоқни кўра олмаслик ҳамда астигматизм каби ҳолатларда, ҳатто, кўриш қобилияти ёмонлашмагандек туюлса ҳам, ҳар йили ушбу мутахассис текширувидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ. Ҳатто кўзлари яхши кўрадиганлар ҳам йилда бир марта офтальмолог кўригига борганлари маъқул. Бунда шифокор нафақат кўриш қобилиятини текширади, балки кўз туби ҳолати ва кўз ички босимини ҳам ўлчайди. Ушбу манипуляциялар сўқирликка олиб келувчи глаукома ва катаракта хавфини ўз вақтида аниқлашга имкон беради.

“Эркаклар” ва “аёллар” шифокорлари кўриги
Кўпчилик бундай текширувларни зарур эмас деб ҳисоблайди. Аммо аёллар учун гинеколог ва маммолог, эркаклар учун уролог ва проктолог кўригидан ўтиб туриш саратон ва бошқа кўплаб касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва муваффақиятли даволаш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
20.2K views10:10
Ochish/sharhlash
2024-04-20 10:03:32 Биласизми?

Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, саратон дунё бўйлаб ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири саналади, масалан, 2020 йилда саратондан 10 миллион нафарга яқин инсон оламдан ўтган ёки ҳар олти ўлимнинг бири шу хасталикка тўғри келган. Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари кўкрак бези, ўпка, йўғон ва тўғри ичак ва простата бези саратонидир.

Бир қарашдан зарарсиздек кўринган баъзи одатлар саратон ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Масалан:

Сурункали касалликларга эътиборсиз бўлиш
Сурункали яллиғланиш ўчоқлари (масалан, ичакдаги колити) саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай касалликлар ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва бўлинишига, шунингдек уларнинг мутациясига сабаб бўлиши, бу эса саратонни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнлари иммунитет тизимини заифлаштиради, танани ўсимталарга нисбатан заиф қилади.

Чекиш
Тамаки тутуни билан танага саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган канцероген моддалар киради. Чекиш инсоннинг нафас олиш тизимига энг катта хавф туғдиради. Ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 90% дан ортиғи чекувчилардир.

Йўл-йўлакай овқатланиш ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш
Саратон ҳужайралари ўсиши ва ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Шунингдек, рационда шакар миқдорининг кўп бўлиши ортиқча вазн ва 2-тур қандли диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар эса саратон хавфини оширади. Агар ширин маҳсулотларни кўп миқдорда истеъмол қилсангиз, мутацияга учраган ҳужайралар ривожланиши учун идеал муҳитни яратган бўласиз.

Овқатни иссиқ ҳолатда ейиш
Оғизни куйдирувчи иссиқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғи ҳамда қизилўнгачнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бу каби доимий куйиш (травма)лар ҳужайра дегенерациясига таҳдид солади. Шифокорлар тавсиясига кўра, овқат ва ичимликлар учун энг яхши ҳарорат 60 даражадан ошмагани афзал.

Кам ухлаш
Мунтазам кам ухлаш эркакларда простата бези саратони ва аёлларда эса кўкрак бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уйқу вақтида мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Танада унинг етишмаслиги эса ҳужайра мутациясига олиб келиши мумкин.

Бу одатлар танани заифлаштиради, аммо улар албатта саратонга олиб келади дейиш ҳам нотўғри. Қандай турмуш тарзини олиб боришингиздан қатъи назар, мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туришга ҳаракат қилинг. Бу саратонни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида зарур чораларни кўришга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.4K views07:03
Ochish/sharhlash
2024-04-18 09:39:37 ЖССТ яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини ортиқча вазн саломатлик учун зарар эканлигига қаратди

Семириш — мураккаб сурункали касаллик бўлиб, танада ёғ тўқималарининг ортиқча тўпланиши саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Натижада 2-тур қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб, таянч-ҳаракат аппарати ҳамда репродуктив функция учун салбий оқибатлар келиб чиқади.

Шунингдек, семириш сабабли саратоннинг айрим турлари ривожланиш хавфи ортиб, бу
— ҳаёт сифати, уйқу ва ҳаракатчанликка таъсир қилади.

Ортиқча вазн ва семириш ҳақида фактлар
2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семириш даражаси икки баравардан кўпроққа, ўсмирлар орасида эса тўрт баробар ошди. 2022 йилда 2,5 миллиард (бу катта ёшли аҳолининг 43 фоизи дегани) катталар, 5 ёшгача бўлган 37 миллион бола ортиқча вазнга эга эди.

Семириш сабаблари
Ортиқча вазн ва семизлик энергия истеъмоли (овқатланиш) ва унинг сарфи (жисмоний фаоллик) ўртасидаги номутаносиблик натижасида келиб чиқади.

Аксарият ҳолларда семириш кўп омилли касаллик бўлиб, у экологик, психо-ижтимоий сабаблар ва ирсий мойиллик туфайли юзага келади. Қолаверса, у баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, айрим хасталиклар мавжудлиги, ҳаракатнинг пасайиши, тиббий муолажалар, моноген касаллик/генетик синдром туфайли пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, тўғри овқатланмаслик, жисмоний ҳаракатнинг чекланганлиги ҳам семириш эҳтимолини оширади.

Саломатликка таъсири
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда меъёрдан юқори тана вазни индекси юрак-қон томир касалликлари, диабет, саратон, неврологик хасталиклар, сурункали респиратор ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларидан дунёда 5 миллион ўлим ҳолатига олиб келган.

Болалик ва ўсмирлик давридаги ортиқча вазн соғлиққа катта зарар келтиради: 2-тур диабет ва юрак-қон томир касалликлари каби турли юқумли бўлмаган хасталиклар хавфининг ортиши ва эрта ривожланишига олиб келиши мумкин. Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади.

Профилактик чоралар
Семириш хавфини камайтиришга боланинг она қорнидаги давридан илк йилларигача профилактика чораларини кўриш орқали эришиш мумкин.

Масалан:
ҳомиладорлик даврида вазн йиғиш нормасига амал қилиш;
болани 6 ойгача фақат она сути билан озиқлантириш ва бу жараённи имкон қадар 2 ёш ёки ундан кўпроққа чўзиш;
фарзандни соғлом овқатланишга, жисмоний фаолликка, яхши ухлашга одатлантириш;
телевизор олдида ўтказиладиган вақтни чеклаш;
таркибида шакар бўлган, юқори калорияли маҳсулотлар истеъмолини камайтириш
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.7K views06:39
Ochish/sharhlash
2024-04-17 09:40:34Тадқиқот: Стресс саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

Шифокорлар тез-тез такрорлайдиган бир муҳим тавсия бор: "Сизга асабийлашиш мумкин эмас!". Бунинг сабабини ЖССТ қуйидаги хулосаси орқали яққол ифодалаган. Яъни бугун инсоният ҳаётига таҳдид солувчи беш асосий хавфли омилдан бири — стресс!

Руҳий зўриқиш, ортиқча асабийлашиш ва депрессия кўплаб касалликларни келтириб чиқариши маълум. АҚШнинг "Колд-Спринг-Харбор" лабораторияси олимлари ўтказган тадқиқот давомида эса стресс ва саратон касаллиги ўртасидаги боғлиқлик топилди.

Маълум бўлишича, стрессли вазиятларда организмда бир қатор гормонлар фаоллашуви кузатилади. Шулардан асосийси — адреналин. У туфайли юрак уриши тезлашиб, қон босими кўтарилади ва танада қўшимча энергия ҳосил бўлади.

Худди шундай руҳий ҳолат кортизол гормони ишлаб чиқарилишини ҳам фаоллаштиради. Оқибатда қон таркибида қанд миқдори меъёрдан ошади. Ўз навбатида, таҳдид йўқолиши билан гормонлар яна нормал ҳолатига қайтади.

Бироқ агар инсон доимо стресс остида ҳаёт кечирса ёки тез-тез депрессияга тушса, юқоридаги гормонлар барча органлар фаолиятига салбий таъсир кўрсата бошлайди ва бора-бора турли хавфли касалликларни қўзғатади.

Хусусан, АҚШ олимлари ўтказган тадқиқот давомида сурункали стресс саратон ҳужайраларини пайдо қилиши аниқланди. Яъни руҳий тушкун ҳолатимизда қон таркибидаги нейтрофиллар тананинг ўсимталарга мойиллигини оширувчи ёпишқоқ тузилмалар ҳосил қилади.

Олимлар хулосасига кўра, ушбу тадқиқот онкологик касалликларни даволашга доир янги усуллар ва самарали стратегик ёндашувларни ишлаб чиқишда қўл келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
17.9K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-04-17 07:19:34
Кўп ҳолларда ҳайдовчилар “103” автомашинаси чақирув сигналини ёқиб келаётган бўлса-да, бунга парво қилмайди. Айрим фуқаролар эса “Тез ёрдам”га йўл берса, жарима қоғози келишидан хавфсирайди.

Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка кўра, махсус имтиёзли автомашиналарга тақиқланган белгида йўл берган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу мавзу ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
17.6K views04:19
Ochish/sharhlash
2024-04-10 13:46:20 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди?

Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, "103" бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади.

Бироқ, баъзан тиббий бригада ёрдамга муҳтож беморлар олдига ўз вақтида етиб бора олмаган ҳолатлар кузатилади. Бунга эса кўпинча фуқаролар томонидан бўладиган ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

— 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “103” хизматига жами 686 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Таққослаш учун айтсак, мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даврида 893 тани ташкил этган.

Тўғри, йилдан йилга бу каби мурожаатлар сони камайиб бормоқда. Бироқ гап инсон саломатлиги ҳақида кетар экан уларнинг биттаси ҳам кўп.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-март ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Бухоро вилоятида кузатилиб, бу рақам 137 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри қайд этилди — 133 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 110 та, Андижон вилоятидан 58 та ва Фарғона вилоятидан 57 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — атиги 1 та!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.3K views10:46
Ochish/sharhlash
2024-04-09 19:16:37
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13.6K views16:16
Ochish/sharhlash
2024-04-09 14:30:46 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди?

Юртимизда шаклланган тез тиббий ёрдам йўналиши аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

Буни эса 2024 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида “103” хизматига келиб тушган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

— Жорий йил январь-март ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат қайд этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 2 миллион 205 минг 296 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 812 минг 247 та ва туғуруқлар – 19 минг 114 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар:

Тошкент шаҳри — 330 919 та;

Фарғона вилояти — 326 436 та;

Андижон вилояти — 300 279 та;

Тошкент вилояти — 289 533 та;

Наманган вилояти — 271 791 та қайд этилган.

“Тез ёрдам” хизматига энг кам чақириқ Навоий вилояти (90 434 та), Сирдарё вилояти (107 180 та), Жиззах вилояти (116 878 та) ва Бухоро вилоятида (150 852 та) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (156 015 та) кузатилди.

Маълумот учун, ўтган 2023 йилнинг айни шу даврида тез тиббий ёрдам хизматига жами 3 миллион 90 минг 313 та чақириқ келиб тушган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.5K views11:30
Ochish/sharhlash
2024-04-09 08:18:40
Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик оқибатида турли хавфли касалликлар келиб чиқади.

Хўш, сиз бундан қанчалик хабардорсиз?

Соғлом бўлиш учун кунига ўртача неча литр сув ичиш кераклигини биласизми?

Бир кунда неча маҳал ва қанча миқдорда овқатланиш лозим?

Эрталабки бадантарбия ва жисмоний машқларнинг инсон соғлигига қандай фойдаси бор?

Юқоридаги инфографика орқали саломатликка оид шу ва бошқа қимматли маълумотлар билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
17.3K views05:18
Ochish/sharhlash
2024-04-08 15:03:16 #давлат_тиббий_суғуртаси_механизми

Бемор шифохонада даволаниш учун йўлланмани қай тартибда олади?

Мамлакатимизда давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилаётганидан хабарингиз бор. Бунда асосий мақсадлардан бири бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, оилавий шифокорнинг мақомини кўтаришдир.

Қуйида ушбу механизм асосида беморнинг касаллиги ўткир ҳолатидаги йўналиши келтирилган.

Таъкидлаш жоизки, давлат тиббий суғуртаси механизмлари доирасида бемор туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланмани оилавий шифокор кўригидан ўтгач, тор соҳа мутахассиси тавсиясига кўра, электрон тарзда олади.

Яъни, аввалги қоғозбозликларга барҳам берилиб, бемор йўлланмани қўлига ҳам олмайди. Оилавий шифокорнинг ўзи ушбу ҳужжатни ва беморнинг касаллиги ҳақидаги маълумотларни керакли шифохонага электрон тизим орқали юборади. Йўлланма асосида унга кафолатланган бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

Асосий мақсад жараён рақамлаштирилган тизим орқали амалга оширилиб, даволаниш учун йўлланмаларнинг навбатларсиз, сарсонгарчиликсиз тақдим этилишидир.

Эслатиб ўтамиз, миллий соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилаётган давлат тиббий суғуртаси механизмида ҳар бир фуқаронинг саломатлиги кафолатланган пакет асосида кўрсатилган тиббий хизматлар давлат бюджети маблағи ҳисобидан қоплаб берилади. Фуқаролардан суғурта бадали ундирилмайди.

Бу билан соҳага ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, касалликларни эрта аниқлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини оширишга эришилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12.7K views12:03
Ochish/sharhlash