Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.41K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 261

2021-12-13 10:38:09

CCВ: Юртимизда вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг 55 фоизи тўлиқ эмланди

Жорий йил 11 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимизда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг 55 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

Умумий ҳисобда тўлиқ эмлаш курсларини олган фуқаролар сони 11 797 635 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундан:

793 431 нафари 65 ёшдан ошганлар,
421 017 нафари тиббиёт ходимлари,
420 552 нафари мактаб ўқитувчилари,
164 466 нафари мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари,
782 182 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир.
Қолган вакциналар аҳолининг бошқа қатламларини эмлаш учун қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 ноябридан юртимизда COVID-19га қарши тўлиқ босқичларда эмланган фуқароларнинг бустер доза (тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида қайтадан оладиган вакцина дозаси) билан ихтиёрий эмланишига старт берилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.3K views07:38
Ochish/sharhlash
2021-12-13 08:32:58ССВ: 12 соатдан ортиқ давом этган операцияда она ўз фарзандига жигарини берди

Куни кеча академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор Кароли синдромига чалинган беморда мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди. Эътиборлиси, ушбу жарроҳлик амалиёти хирург, профессор Миршавкат Акбаров бошчилигидаги ўзбекистонлик шифокорлар томонидан мустақил амалга оширилди.

12 соатдан ортиқ давом этган жарроҳлик амалиётида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги Работ маҳалласида яшовчи 18 ёшли бемор — Ферузбек Шамсиддиновга 44 ёшли онаси Гулчеҳра Юлдашеванинг жигаридан бир бўлаги кўчириб ўтказилди.

Ҳозир ҳар иккала беморнинг ҳам аҳволи яхши, донор эса палатага олинган. Операция олдидан Ферузбек ва онаси ўзларининг ҳис-ҳаяжонлари ва фикрларини ССВ Матбуот хизмати билан ўртоқлашган эди.

— Икки йил аввал теримда жуда кучли қичишиш пайдо бўлди, — дейди Ф. Шамсиддинов. — Кейинчалик рангим сарғая бошлади. Шундан сўнг туман кўп тармоқли поликлиникаси шифокорларига мурожаат қилдик. Топширган қон таҳлилларим менда гепатит В касаллиги борлигини кўрсатди.

Врачлар тавсияси билан тиббий муолажалар олишни бошладим, бироқ умумий аҳволимда ижобий ўзгариш бўлмади. Шундан сўнг Бухоро вилоят клиник шифохонасида қайта тиббий текширувлардан ўтдим.

Якуний таҳлиллардан кейин шифокорлар жигаримда жиддий хасталик борлигини, уни эса Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида операция орқали даволаш мумкинлигини айтишди. Бу ерга келгач, менда камдан кам учрайдиган оғир касаллик аниқланди. Очиғи, аввалига бироз қўрқув бўлди. Аммо шифокорларнинг тавсиялари, руҳий далдаси ушбу ҳаяжонни енгишимга катта ёрдам берди.

Беморни операцияга тайёрлаган шифокор Азимжон Усмонов бу йил ўнлаб ҳамкасблари қатори Россиянинг академик В.И.Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий марказида малака ошириб қайтган ёш жарроҳлардан.

Унинг таъкидлашича, Кароли синдроми камёб касаллик бўлиб, ҳар миллион кишининг биттасида аниқланади. Бемор ёш бўлгани ва касаллик ирсий экани ҳамда ҳеч қандай вирусли инфекция йўқлиги сабабли Ферузбек операциядан сўнг ўзини тез тиклаб олади.

Маълум бўлишича, дастлаб беморнинг акаси донорликка тайёрланаётган бўлган. Лекин текширувларнинг анатомик хусусиятлари унинг донор бўла олмаслигини кўрсатган. Кейин эса беморнинг онаси текширилиб, жигарнинг бир бўлагини олиш учун барча кўрсаткичлар мос келган. Бироқ ортиқча вазнга эга бўлгани учун Гулчеҳра опа бир ой ичида 10 килограммга озишига тўғри келган.

— Ҳар қандай она учун фарзандининг хасталиги энг оғир синов, — дейди Г. Юлдашева. — Ўғлимнинг дардга чалиниши менга қаттиқ зарба бўлди. Бошида тушкунликка тушиб қолдим. Сабаби авваллари жигар кўчириш операцияси чет мамлакатларда ўтказилар, бунга эса ҳар кимнинг ҳам қурби етавермасди.

Бироқ юртимизда ҳам бу касалликни даволаш йўлга қўйилганини билгач, кўнглим таскин топди. Жигаримнинг "бир парчаси" соғайиб кетиши учун нафақат жигаримнинг бир бўлагини, балки жонимни беришга ҳам тайёрман. Фурсатдан фойдаланиб, фарзандимнинг соғлиги учун курашаётган барча шифокорларга миннатдорлик билдираман.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, айни пайтда республикамизда 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азият чекади. Улардан 500 нафари жигар трансплантациясига муҳтож. Президентимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор натижасида шу йилнинг ўзида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ўзбекистонлик шифокорлар томонидан мустақил 6 та жигар кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.4K views05:32
Ochish/sharhlash
2021-12-13 08:00:13 Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар 211 нафар, касалликдан соғайганлар 216 нафарни ташкил қилди

2021 йил 12 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195958 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
11 нафари Андижон вилоятида,
17 нафари Бухоро вилоятида,
7 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
15 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
10 нафари Фарғона вилоятида,
15 нафари Хоразм вилоятида,
61 нафари Тошкент вилоятида,
64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикаси 7 нафар,
Андижон вилоятида 15 нафар,
Бухоро вилоятида 20 нафар,
Жиззах вилоятида 2 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 13 нафар,
Самарқанд вилоятида 19 нафар,
Сирдарё вилоятида 8 нафар,
Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
Фарғона вилоятида 8 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 50 нафар,
Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 192677 (+216) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1440 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.9K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-12 11:24:25
​ Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга олиб келинган ва юртимизда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналар миқдори 50 миллион дозага яқинлашди


Бугун юртимизга Хитойдан 1 000 000 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 036 368 дозани ташкил қилиб, 50 миллион дозалик маррага яқинлашмоқда.

Улардан:

2 404 480 дозаси AstraZeneca;

37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси "Sputnik V";

3 000 060 дозаси Moderna;

2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.


Шундан 36 064 004 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.5K views08:24
Ochish/sharhlash
2021-12-12 08:56:51
11 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 505 783 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (102 697 доза), Самарқанд (86 569 доза), Андижон (58 127 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
13.5K views05:56
Ochish/sharhlash
2021-12-12 08:24:46 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 36 миллион дозадан ошди

11 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 218 945 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 51 735 нафарни,
2-босқич эмланганлар 118 245 нафарни,
3-босқич эмланганлар 48 965 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 064 004 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 249 626 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 11 797 635 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 016 743 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (47 950 доза),
Тошкент шаҳри (23 399 доза),
Фарғона вилояти (22 554 доза)
банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
12.1K views05:24
Ochish/sharhlash
2021-12-12 08:05:08 Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар 220 нафардан, касалликдан соғайганлар 200 нафардан ошди

2021 йил 11 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195747 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
15 нафари Андижон вилоятида,
11 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
23 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
10 нафари Фарғона вилоятида,
14 нафари Хоразм вилоятида,
60 нафари Тошкент вилоятида,
69 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 24 нафар,
Бухоро вилоятида 5 нафар,
Жиззах вилоятида 9 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 8 нафар,
Самарқанд вилоятида 10 нафар,
Сирдарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 18 нафар,
Хоразм вилоятида 20 нафар,
Тошкент вилоятида 58 нафар,
Тошкент шаҳрида 43 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 192461 (+201) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1436 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
13.0K views05:05
Ochish/sharhlash
2021-12-11 19:01:15
Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди.
Мазкур муассаса сўнгги бор 1991 йилда капитал, 2018 йилда эса жорий таъмирланган. Шу муносабат билан поликлиникани замонавий тарзда капитал таъмирлаш бўйича топшириқ берилди. Маънан эскирган ускуналарни янгиларига алмаштириш лозимлиги таъкидланди.
Шу ерда тумандаги тиббиёт муассасалари фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Глава государства ознакомился с деятельностью семейной поликлиники №7 Мирзо-Улугбекского района.
В последний раз капитальный ремонт в учреждении проводился в 1991 году, текущий ремонт – в 2018 году. В связи с этим поручено капитально отремонтировать поликлинику в соответствии с современными требованиями. Указано на необходимость обновления морально устаревшего оборудования для диагностики.
Здесь же представлена информация о деятельности медицинских учреждений в районе.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.2K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:35:21Япон олимлари: “Омикрон” штамми “дельта”га нисбатан тез ва осон юқади

Япон олимлари COVID-19нинг “омикрон” штамми “дельта” вариантига нисбатан 4,2 баробар юқумлироқ, деган хулосага келишди.

Бунга Жанубий Африка Республикаси Гаутенг провинцияси аҳолисидан олинган коронавируснинг геном маълумотлари таҳлили асос бўлди.

Аниқланишича, “омикрон” тез ва осон юқади. Шунга қарамай, янги мутация туфайли госпитализация даражаси юқори эмас. Бу “омикрон”ни юқтирганларда хасталик нисбатан енгилроқ ўтаётганини англатади.

Япон олимларининг бу хулосалари ҳозирча халқаро илмий доиралар томонидан ўрганилиб, тасдиқлангани йўқ.

Шунингдек, аввалроқ Россияда Жанубий Африка Республикасида бўлиб қайтган икки нафар фуқарода "омикрон" штамми аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко кеча ушбу беморлар аҳволи ҳақида маълумот бериб, касаллик ҳар иккисида ҳам енгил ўтаётганини таъкидлади.

Қолаверса, россиялик вирусолог олим Пётр Чумаков янги штамм ҳақидаги ўз хулосаларини эълон қилди. Унинг айтишича, ушбу мутациядан ҳимояланиш учун организм Уханда аниқланган коронавирус штаммига қиёслаганда, 41 баробар кўп антитаначалар ҳосил қилиши зарур.

"Касалликнинг эмланмаган, иммунитети паст ҳамда вакцина олганига узоқ вақт бўлган одамларга юқиш хавфи юқори", дейди олим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.4K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-12-11 09:50:40
10 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 500 694 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (102 232 доза), Самарқанд (86 569 доза), Андижон (57 259 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.9K views06:50
Ochish/sharhlash