Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 248

2022-01-04 15:06:24
#эмлаш2021

CCВ: 912 минг дозадан ортиқ "Sputnik V" вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилди

2021 йил давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 912 441 доза “Sputnik V” вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, у умумий қўлланган вакциналарнинг 2 фоизини ташкил қилади.

Россияда ишлаб чиқарилган ушбу вакцина биринчи ва иккинчи босқичда эмлаш учун алоҳида-алоҳида компонентларга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.1K views12:06
Ochish/sharhlash
2022-01-04 14:45:03
«Яна ўзбекка ютқаздимми?»

Шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 8-ўринни эгаллаган Жавоҳир Синдоров турнирда россиялик гроссмейстер Ян Непомняший билан бўлган қизиқ воқеани эслади.
7.0K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-01-04 14:28:39
#эмлаш2021

ССВ: Юртимизда қарийб 3 миллион доза Moderna вакцинаси
эмлаш жараёнларида қўлланилди

Юртимизга келтирилганига ҳали кўп вақт бўлмаган Moderna вакцинасининг 2 988 722 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.


Бу эса жами қўлланилган вакциналарнинг 8 фоизини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида юртимизга жами 3 000 060 доза Moderna вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.5K views11:28
Ochish/sharhlash
2022-01-04 12:46:47
#эмлаш2021

CCВ: Юртимиздаги эмлаш жараёнларида 2 миллион дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилди

Юртимизда 2021 йил давомида 2 016 783 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилган бўлиб, бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

Ўтган йил давомида 12 ёшдан катта болаларни эмлаш учун 623 094 доза вакцина қўлланиб, натижада 183 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олди.

Маълумот учун, ўтган йил юртимизга жами 2 316 600 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.3K views09:46
Ochish/sharhlash
2022-01-04 11:10:52
#эмлаш2021

CCВ: Юртимизда 1,9 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинаси эмлаш жараёнида қўлланилди

Йил давомида жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини AstraZeneca ташкил қилмоқда.

Умумий ҳисобда қўлланилган AstraZeneca вакцинаси 1 937 244 дозага етган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили юртимизга жами 2 404 480 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.0K views08:10
Ochish/sharhlash
2022-01-04 10:36:22
#эмлаш2021

CCВ: Йил давомида 29,6 миллион дозадан ортиқ ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фойдаланилди

ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг 2021 йил якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.


Айни пайтда юртимизда 7 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.

Ўтган йил давомида жами 39 203 933 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 76 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 29 668 543 дозага етган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцинани юртимизда ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.9K views07:36
Ochish/sharhlash
2022-01-04 09:53:50
#эмлаш2021

CCВ: 4 та вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 90 фоиздан ортиғи 1-доза вакциналарини олди

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 2021 йил якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.

Умумий эмлаш статистикасига кўра:
Самарқанд вилояти (4 646 006 доза),
Фарғона вилояти (4 292 971 доза),
Андижон вилояти (3 751 412 доза),
Тошкент вилояти (3 723 331 доза)
эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди.

Эмлашга жалб этилган 18 ёшдан катта аҳоли қамрови бўйича, мос равишда Самарқанд, Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган вилоятлари юқори кўрсаткичларга эга.

Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 1-доза билан эмланганланлар салмоғи 90 фоиздан ошганини кўриш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.3K views06:53
Ochish/sharhlash
2022-01-04 09:13:00
#эмлаш2021

CCВ: 2021 йилда 13,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши барча босқичларда эмланди

Ўтган йилда Ўзбекистон аҳолисининг тегишли қатламини эмлаш учун 39 203 933 доза вакцина қўлланилди.

Ўтган йилда тўлиқ вакцина курсини олганлар 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 63 фоиздан ёки 13,5 миллион нафардан ошди.

Тўлиқ эмланлганларнинг:
852 574 нафари 65 ёшдан ошганлар,
427 833 нафари тиббиёт ходимлари,
431 274 нафари мактаб ўқитувчилари,
167 064 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
828 103 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир.
Тўлиқ эмланганларнинг қолган қисми бошқа аҳоли вакиллари ҳиссасига тўғри келади.

Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган аҳолининг энг катта қисми Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоятда 1 765 228 нафар фуқаро тўлиқ эмланган. Коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олганлар вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 74 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.3K views06:13
Ochish/sharhlash
2022-01-04 08:29:32
#эмлаш2021

CCВ: Юртимизда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг қарийб 88 фоизи 1-доза вакциналарини олди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари 9 ойдан бери давом этмоқда. Ўтган 2021 йилда юртимизга келтирилган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 49 036 368 дозани ташкил қилди.

Ортда қолган йилда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг қарийб 88 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олди.

Бу — Ўзбекистоннинг 18,8 миллион нафардан ортиқ аҳолиси вакцина қабул қилди дегани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.7K views05:29
Ochish/sharhlash
2022-01-04 08:04:55 Коронавирус: кеча юртимизда яна 90 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

2022 йил 3 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199271 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
9 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
31 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 5 нафар,
Бухоро вилоятида 11 нафар,
Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
Самарқанд вилоятида 13 нафар,
Сирдарё вилоятида 8 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 15 нафар,
Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196539 (+95) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.9K views05:04
Ochish/sharhlash