Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.87K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-07-24 19:01:27 Ўғирланган келинчак. 6-қисм.

Азамат ҚОРЖОВОВ.


– Рустам ака, Тиллатепагача минг
қадам борми? – деб сўради кўзлари
ила тепалик томонга имо қилиб.
Эркак қошиғини тақ этказиб
товоққа ташлади. Ҳақиқатан,
асиранинг гапи нишонга теккан эди.
– Опам сиз билан валақлашганга
ўхшайди.
– Опангиз миқ этмади, –
ўпкалади Муниса. – Ундан сиз эмас,
мен хафа бўлишим керак. Шуни
айтиб қўяй, уйингизниям,
ўзингизниям эсладим. Сиз
Рустамсиз... ўша Рустам!
– Шунча кундан буён Рустам
бўлмай ким эдим?
– Бегона Рустам эдингиз. Энди
эса мактабда Эланоранинг ортидан юрган ўша ошиқ бўлиб
кўринаяпсиз. Бир вақтлар мен
билан саломлашгансиз, дугонамни сўрагансиз.
Рустам бошини чангаллаб, бир
муддат елкасисилкиниб-силкиниб
кулди. Мунисага қаради, сўнг яна
бошини эгиб, овоз чиқармай
кулаверди.
– Нега куласиз? Эланора Тиллатепа суратини чизган куни сизнинг уйингизни кўрсатиб, «ҳув анави уй Рустам аканики» дегани ҳалиям қулоғим остида жаранглаб турибди.
Касалхонадан чиққанимда, у
бизникига келган эди. Кўчамиз
бошида сизни учратганини,
ўрталарингизда бўлган муҳаббат
фожиасини сўзлаб берди. Дугонам ҳам ҳаётда адашди, бахтини тополмади. Аммо охирги вақтларда у сизни кўп эслайдиган бўлиб қолган.
– Гапларингиз тўғри, –
қовоқларини артди Рустам. – Мени жуда яхши эсладингиз. Қаранг, хотинимнинг қотилини кўрган ёлғизгина гувоҳ ҳам бегона чиқмади-я! Эланора!.. Эланора! У менинг биринчи муҳаббатим!
Қандай хатолар қилганини, ким
йўлдан урганини – барчасини
биламан.
– Альберт деган фотограф.
– Йўқ, – деди Рустам, – Альберт
унинг сохта исми. Яқинда
билдимки, Альбертнинг ҳақиқий
исми Жўрабек экан, сиз турмушга
чиққан Жўрабек.
Муниса беихтиёр ёқа ушлаб, гўё
ўтирган жойида тошга айланди. Ўзи ҳам шубҳаланиб юрганди. Фотиҳа тўйда Эланора Жўрабекнинг суратини кўриб, бирдан ўзгарганининг, кетиб қолганининг, никоҳ тўйга эса қадам босмаганининг ёмон бир сабаби борлигини сезган эди. Нега Эланора Мунисага айтмади экан? Тўйни бузмасликни истадими? Унда қабиҳ бир кимсани дугонасига раво кўрибди-да.
Жўрабек бир неча марта
гуноҳларига тавба қилиб
гапирганини эслаган Муниса
«балки Жўрабек тузалмоқчи
бўлгандир» деган хаёлга борди.
Хаёлларини тўзғитиб, Рустам
шундай деди:
– Жўрабекнинг чўнтагига
купедаёқ хат солиб қўйганман.
Ўқийдию бу ерларга ҳеч қачон
қайтиб келмайди. Юрагига ёмонлик илдиз отган киши барибир ўнгланмайди, Муниса.
Қисматингизга куйманг.
Муниса кўнгли бўшаб, юзини терс
ўгирар экан:
– Куйганим йўқ, – деди. – Лекин
у ҳаётини қайтадан бошламоқчи
эди. Мени ҳимоя қилиш учун
тасодифан одам ўлдириб қўйди...
Муниса гапиролмай, пастки
лабини тишлади. Рустам уҳ тортди- да, деди:
– Сизгаям осон эмас. Бироқ
ҳаётда шундай одамлар бўладики,
аввал қилган ёмонликлари умр
бўйи кўланкадай эргашиб юради.
Чунки аслида уларнинг юрагига
ёмон ниятлар чўкиб қолган.
Исталган вақтда юзага чиқиши
мумкин.
Азизжон ғингшиб қўйди.
Олислардан машиналарнинг
сигналлари, трактор гуриллаши
эшитилди. Чигирткалар
чириллашини ҳам келинчак энди
эшитди.
– У келмайди... келмасин ҳам...–
деди Муниса ғазаби қўзиб. –
Сизнинг хатингиз сабабидан эмас...
Ўша куни улар дастурхонга
фотиҳа қилишгач, Азизжон уйғонди.
Муниса унинг юз-қўлини ювиб,
кийимларини алмаштирди. Бола
биринчи дақиқадан Мунисага эл
бўлди. Иккиси меҳмонхонада
расмли китоб томоша қилишди.
Кейин Муниса уни чақалоқдай
кўтариб, хонада овутиб юриб
ухлатди.
– Укаларингиз йўғ-а, адашмасам?
– сўраб қолди Рустам.
– Йўқ.
– Уйингизда укаларингиз ёки
жиянларингиз бўлмаса ҳам, болага яхши қараркансиз.
– Билмадим, негадир Азизжонни
кўриб йиғлагим келди. Уни кўп
ўйлардим. Худди онасини қутқариш қўлимдан келса ҳам, қўрқоқлик қилгандайман.
– Сизда ҳеч қандай айб йўқ,
Муниса, – хўрсинди Рустам. –
Шундай ҳовли-жой қурган, машина олган, лекин қаноат қилмай яна бойлик ортидан қувган мен – сўқир банда – айбдорман. Бир ишга бош қўшдиму тезроқ ва кўпроқ фойда кўриш учун катта пул сарфладим.
Етмаганига Ҳусандан қарз кўтардим.
Ишим орқага кетаверди, қарзга
ботавердим. Ҳусан уйимни тортиб
олишга кўп уринди. Мақсадига
етолмагач, яна
5.6K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-07-06 19:43:59 КИМКИ ШУ ЗИКРНИ
100-МАРТА ЎҚИСА
СЎРАГАНИДАН ОРТИҒИНИ
ОЛАДИ!
1.1K views16:43
Ochish/sharhlash
2023-07-06 19:23:41
Канада шахрида 33 ёшли аёл ўзида ҳомиладорлик аломатлари борлигини сезиб докторни олдига боради, ва мен 2 ойлик ҳомиладорман деб шикоят қилади, доктор аёлни ултратовуш текширувидан ўтказди ва хеч қандай бола йўқлигини айтади, орадан вақт ўтиб қорни катталашган аёл бошқа кучли докторни олдига боради текширувлардан сўнг даҳшатли ҳолат аниқланди...

Давомини ўқиш
1.9K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-07-06 19:23:08 Ёшим 67да сал кам 30 йил илгари бўлган вокеани сизга сўзлаб бермокчиман!
Шахарни четрогида 4 фарзандим билан яшардим. Эрим 4 чи фарзандимни дунёга келгандан 3 ой ўтиб иззсиз юколди.... Бир амаллаб болаларимни катта килардим. Бир куни 2,3 киши келиб биз яшаётган уйлар 1 ойдан сунг бузилишини айтиб, бизга бошқа тумандан уй беришди. Чиройли жой аввалги уйимиздан шароитлари яхши. Уйимизнинг орқа деразасидан кўчага қарадим , рўпарадаги 2 каватли бино хайратланарли эди. Кандайдир сирли ўзига тортарди. Деразаларни бири очиқ бири ёпиқ базилари синиб кетган, ёгочлари мудраб қолган шомолда ги гий гигий килиб овоз чикарарди деворлари кучиб тушган бази жойларида алам бало ёзувлар кираверишдаги ешикда факат битта чирок ёниб турарди. Қизиқ бу жой аввал кандай жой бўлган екан а? Кеч тушди болаларимни ухлатиб, ўзим идишларни юваётганимда орка кўчага қараган деразам карсиллаб ёпилди. Вой диб чучиб тушдим. Кн яна қўшиқ хиргоя қилиб идишларни ювдим. Шунда кимдур менга кушилиб қўшиқ айтаётганини сездим.шарта оркамга угирилдим... ва дахшатдан котиб колдим
1.6K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-07-06 19:03:19 ​​- Ногиронлар аравасида ўтираманми? Йўқ, ундан кўра ётганим дуруст.
- Қизим, сен ногирон эмассан, соғломсан. Фақат оёқларинг сенгга бўйсунмаяпти. Ҳадеб ётиш яхши эмас. Бошқа иложинг ҳам йўқ.
Онам мени аравачада ўтиришга аранг кўндирди. Хаёлимни даҳшатли ўйлар ўраб олган эсада, аммо мен улардан қутулишга ҳаракат қилишим кераклигини тушуниб етдим. Волидамнинг гапларидан сўнг эримни нечоғлик қийнаб қўйганимни англадим. Чиндан ҳам кўзим кўряпти, қулоғим эшитяпти, қўлларим ишлаяптику, деб ўзимни иш билан овутадиган бўлдим.
Ҳеч қанча ўтмай умр йўлдошим менга қараш учун бир аёлни ёллади. Ночор оилада вояга етган, эри ўлиб учта боласи билан бева қолган Нодира опа жуда чаққон, шу билан бирга ширинсухан аёл эди. Унинг аянчли қисмати ҳаётга бўлган қарашларимни ўзгартириб юборди. Унинг қалбидаги дард олдида меники денгиздан томчи экан, холос. Юрагида бир дунё фарёди бўлсада, у оламга кулиб қарарди. Нодира опа мени зериктирмасди. Биргаликда юмушларни бажарардик. У мени тўқувчиликка қизиқтирди. Болаларим ва бошқа яқинларимнинг фарзандлари учун бош кийимлар, пайпоқлар тўқий бошладим. Ҳаётимизга қайтадан файз кирди.
Бу орада Шуҳрат акам мени турли муолажаларга олиб борди. Вақт ўтиб шикастланган асаб толалари тузала бошлади. Мен оёққа турдим. Бугун ҳассада бўлса ҳам юра оламан. Яқинларим билан бирга кўчаларни сайр қиламан. Бу кунга етишим учун фақат ва фақат ёримнинг муҳаббати ва улкан сабри ёрдам берганини биламан.
Тамом
Саида ҚОРАБОЕВА

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
1.8K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-07-06 19:03:08 Жон қизим, кўргулик экан. Пешонангга ёзилганда. Бўлди бас, эрингни айблайверма. У бечора ҳам шундай бўлсин демаган-ку. Атай қилмаган-ку...
- Йўқ, мен у кишига айтдим. Таксида кетайлик, дедим. Юрагим сезганди, ойи...
- Бўлди қил. Шуҳратжоннинг ўзи ҳам тамом бўлди. Унга ҳам осон тутма, болам. Бу ёқда сен, у ёқда иккита боланг... Ҳадеб сиз айбдорсиз, деб юрагига тикан қадайверма. Бўлар иш бўлди. Бу ёғи Худодан. Салгина сабрли бўл, болам. Аллоҳ ўзи берган дардга шифосини ҳам беради, албатта . Умидингин сўндирма, - деди онам.
Яқинларим мени овутган сари асабларим таранглашиб бораверарди. Ўзимни назоратда тутолмай қолгандим. Менинг бу кўйга тушишимга фақат, ва фақат эрим айбдор эди. Агар ўша куни машина ҳайдамаганида эди... уни кўргим келмасди. Палатага кириши ҳамоноқ урушиб ташлардим. “Кетинг, сизни ёмон кўраман”, деб ёзғирардим. Кўргани келганлар “Сабрли бўл”, дейишдан нарига ўтишмасди. Албатта, касалнинг қандайлигини билиш учун инсон ўзи дардманд бўлиши керак, ахир. Улар қалбим чекаётган аламни, танамдаги дардни ўндан бирини ҳам тушунишмасди. Ахир, уларнииг оёғи соппа-соғку!
Орадан бир неча кун ўтиб уйга қайтдик. Қаршилигимга қарамай умр йўлдошим мени учинчи қаватга қўлида кўтариб чиқди. Назаримда, у бу иши билан айбини ювмоқчи эди. Кўнглимдаги нафрат ўти ҳамон гуркираб ёнарди. Хаёлимда бир фикр қотиб қолганди: “Ҳаммасига у айбдор!”. Ёнимга югургилаб чиқан қоракўзларимни кўриб, яна йиғлаб юбордим.
“Нуридийдаларим, энди нима бўлади?” - Ичимдан келаётган фарёдни аранг ютдим. Кўзларимдан думалаган ёш юзимга сирғалиб тушди.
- Ойижон, албатта яхши бўлиб кетасиз. Мен ўзим сизга қарайман, - деди 8 ёшли кичик ўғлим меҳр билан. Ё, Оллоҳим, мен уларга қараш ўрнига энди улар менга ғамхўрлик қилишадими?
Менинг чекимга тушган бу қисматни ҳеч бир қалам билан ифодалай олмайман. Нечоғлик азобланганимни ёзишга сўз тополмайман.
Тақдирга тан бериб яшашдан ўзга иложим йўқ эди. Умр йўлдошим тонгда ҳаммадан илгари туриб нонушта тайёрлар, болаларни кийинтириб, мактабга жўнатарди. Сўнг менинг ёнимга нонушта олиб кирар, “Мен ишдан хабар олиб келаман. Сен зерикмай ўтиргин”, деганча чиқиб кетарди. Ёлғиз қолишим эса мени баттар азобларди. Дод солгим, нарсаларни улоқтиргим келарди. Тушликка келиб, яна мени овқатлантирар, сўнг идишларни ювиб, яна чиқиб кетарди. Шомдан кейин ҳам шу аҳвол такрорланарди. Аёл бўлиб эркакнинг ишларини кузатиб ётишдан ҳам оғири бўлмас экан. Ҳаётимиздан илгариги шодлик, қувонч, файз кетгандек эди, гўё. Эрим билан ҳам гаплашгим келмасди. Шифтга тикилган кўйи, тушкунлик гирдобига чўкиб борардим. Шуҳрат акам бирор нарса сўраса, жавоб бермасдим. Гоҳида аламимдан бақирардим ҳам. Гоҳи, йиғлаб-йиғлаб гапириб олардим. Суҳбатларимиз ҳам “Ҳа, йўқ”дан иборат бўлиб қолганди. Ҳафтада икки марта онам келиб, ҳолимдан хабар олиб кетар, йиғилиб қолган кирларни ювар, оғзимга ёқадиган таомни қилиб берарди.
- Она, мен сизни парваришлаш ўрнига сиз яна менга меҳрибонлик қиляпсиз-а, - дедим бир куни ўпкам тўлиб.
- Қизим, бўлди қил. Қайғуга ботиб яшашдан нима наф. Эрингга қара, болаларинга қара, сенга мўлтираб туришибди. Кулсанг кулишяпти, йиғласанг сендан баттар азоб тортишяпти. Нега уларни ҳам дардингга шерик қиляпсан? Аксинча улар билан ўйнаб-кул. Ҳаётда оёқсиз яшаётганлар сон мингта. Аммо уларнинг ёнида қувонч берадиган инсонлари йўқ. Шукрки, сенинг ёнингда яқинларинг бор. Эринг ташлаб кетганида нима қилардинг? Бу шунчаки фалокат, оёқсиз аёл керакмас деганида нима қилардинг? У ундай қилмади. Сенинг барча инжиқликларингга сабр билан яшаяпти. Унга ҳам осонми? Йўқ, ҳаммадан кўра кўпроқ азобланаётган аслида куёвим бўлади. Бир томондан болаларинг, иккинчи томондан сен, учинчи тарафда ўзи... мен сенга Аюб пайғамбарнинг қиссасини айтиб бергандим-ку. Баданлари қуртлаб кетса ҳам сабр билан яшадилар. Ва натижада сабрга яраша Аллоҳ унга яна соғлигини бойлигини қайтарди. Сен ҳам сабрли бўл, энди. Ҳа-я, Шуҳратжон айтганди. Эртага аравача олиб келишаркан. У ёқ-бу ёққа чиқишингга яхши. Бир жойда ётгандан кўра, ўзинг хоналарни айланиб юрасан.
1.8K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-07-06 18:31:01 ГЎШАНГАДАН ЭШИТИЛГАН ФАРЁД

Тонг саҳарда аёл кишининг фарёди бутун маҳалланинг тинчини бузиб юборди. Энг ёмони, бу овоз куни кеча тўй бўлиб ўтган ҳонадон томонидан келаётган эди. Куёв чимилдиққа киргач, янгаларнинг норозилигига қарамай, уларга жавоб бериб юборди. Негадир йигитнинг кўзлари қизариб, юзи кўкариб кетган, бутун аъзои-бадани дағ-дағ қалтираётгандай эди. -Ҳа, охири етишдим-а сизга, - деди куёвбола беўхшов тиржайиб, - тилло узук муборак бўлсин, жоним. Аммо дунёдаги энг бахтли келинчак бўласиз, бунга гарантия. Сизга ҳозир бир сирни очаман. Билганингиз маъқул, ахир энди менинг хотинимсиз. Лекин сиз қўрқманг...хўпми?...

КУЁВНИНГ СИРИНИ ЎҚИШ
2.2K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-07-06 18:03:37 ​​— Мен нима қилай? У аёлни ўзи узукни сотиб олишга зўрға кўндирган эдим. Назаримда, у узукни сотади, ўзи шунақа иш билан шуғулланади. Беш-ўн сўм фойда кўрмаса, бу ишни қилмайди-ку, — деди Дилафрўз.
Нодира яна кимга сарғайсин? Жонининг бир парчасини узгандек бўлиб, узукни Дилафрўзга бериб юборди. Йўқ, у буюмпараст эмас эди, фақат узук бувилари, оналарининг бармоғига тақилган ёдгорлик эди-да.
— Қани тур, Нодира, бу дунёнинг ташвишларини унутиб, бир сакрайлик. Бизнинг ашуламиз бўляпти.
Нодирани хаёллар бағридан Дилафрўзнинг овози олиб чиқди. Анчадан буён кўришмаган дугонаси тепасида жилмайиб турарди.
— Э, қўявер, кўнглимга рақс ҳам, ашула ҳам сиғмайди.
Нодиранинг чиндан ҳам йиғи бўғзига келиб тиқилиб турарди.
— Тур, тур, ўртоқ! Ўғлингнинг боши омон бўлсин! Эрта бўлмаса, индин кириб келади. Ҳозир аввалги замон эмас, билмай жиноят қилиб қўйганларга енгиллик бўляпти.
Дилафрўз Нодиранинг қўлидан тортиб турғазди. Нодира шўх мусиқа оҳангларига истар-истамас айланар экан, Дилафрўзнинг баланд кўтарилган мармардек оппоқ қўлларига қаради. Боя унинг бармоқларига нур сочиб турган биллур кўзли узук йўқ эди!
«Боя сенинг кўзингга кўринган, менда унақа узук йўқ, демоқчи-да бу билан… Эҳ, ундан кўра: «Нодира, ўшанда ёлғон гапиргандим. Сенга пул жуда зарурлигидан фойдаланиб, узукни арзон гаровга сотиб олдим», деганида мен бу қадар қийналмасдим? Наҳот дўстлик деган улуғ туйғунинг баҳоси шунча арзон бўлса…»
— Элбекдан дарак борми? Хабарлашиб турибсизларми? — иккови бир-бирига жуда яқин келганида Дилафрўз сўради.
— Ҳа, яхши. Яқинда чиқса керак!
— Чиқмасаям ўзингни ўтга солма, бурнига сув кириб чиқади. Бундан кейин қадамини ўйлаб босади.
Нодира индамади. Қани эди, ҳозир ўртоғига:
«— Мен бармоғингдаги узукни кўрдим», — дея олса. Шундай деса, Дилафрўз нима дер экан?
«Бегонага кетмасин, деб ўзингга қайтариб бериш ниятида ўша аёлдан қўлимга пул тушганда сотиб олгандим», деса-чи? Нодиранинг ёнига келгунча бирон баҳонани ўйлаб келгандир ахир?! У Нодиранинг бугунги тантанага келишини билмаган-ку, «Боласи қамоқда, бунақа тантаналарга айтишмайди», деб ўйлаган, ўз ўйларига ўзи ишонган ҳам.
Мусиқа давом этар, Дилафрўз Нодиранинг атрофида айлана бошлаганди. Шунда Нодиранинг тилидан бехос бир жумла сўз чиқиб кетди:
— Қайтади ўғлим. Ахир биллур кўзли узугимни қайтариб олиб беришга сўз берди-ку…
Қутлибека РАҲИМБОЕВА

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
2.5K views15:03
Ochish/sharhlash
2023-07-06 18:03:27 БИЛЛУР КЎЗЛИ УЗУК..

У довдираб қолди, аниқ довдиради. Нодиранинг кўзи Дилафрўзнинг алламбало тошлар қадалган кўйлаги ёки шу кўйлакка мос, яъни пошнасида ялтироқ «кўзча»лар порлаб турган туфлисига эмас, айнан бармоғидаги биллур кўзли узугига тушди. Тағин у Дилафрўзнинг қўлларини беихтиёр мўъжазгина сумкачаси остига бекитганини ҳам сезди. Ичида нимадир узилиб кетгандек бўлди. Лекин ўзини тутди.
— Тузукмисан, Нодира? Яхши юрибсанми? Акамлар, жиянларим… — Дилафрўз шошиб-пишиб сўрашар экан, овози ҳам титраб чиқди.
Нодира ўзини тутди. Агар олдинги тезоб, бировда гапи бўлса, айтиб олмагунча аламдан чиқмайдиган Нодира бўлганида эди, ҳозироқ Дилафрўзнинг ёқасига ёпишар: — Сени дўст деб юрсам, душманнинг ишини қилган экансан-да! «Сирим фош бўлмайди», деб ўйлаганмидинг? Йўқ, Худойим чевар, ҳамма нарсани ўрнига қўйиб қўяди. Суф-эй сендай ўртоққа», — дея аламидан чиқар эди.
Йўқ, кейинги олти ой мобайнида бошига тушган савдолар уни оғир-вазмин бўлишга, кўп нарсани ичига ютишга ўргатди. Шунинг учун ҳеч нарса бўлмагандек жилмайиб:
— Яхшимисан, Дилафрўз? Жуда очилиб кетибсан. Илоё, кўз тегмасин. Ҳамиша шунақа ёш, чиройли бўлиб юр! — деди-да, «Сизнинг столингиз ўттиз саккиз», дея тирсагидан тутган сарвқомат қиз тарафга қайрилди.
— Эссизгина, столинг бошқа экан. Ўтираверайлик-чи, балки, алмашиб олармиз, — деди Дилафрўз.
У ҳануз сумкачаси билан қўлини бекитиб турарди. Нодира ҳам сохта афсус билан:
— Шунақа экан… Столимиз бир бўлганда гаплашиб ўтирардик. Ҳа, майли, ростдан ҳам ҳали алмашиш имкони бўлар, — деди-да, қизга эргашди.
Нодира тепаси гуллар билан ясатилган бу кошонага кирган пайтида: «Нимага келдим ўзи? Таклифнома берди, ҳамма ҳам бунақа эҳтиромга лойиқ кўрилаётгани йўқ-ку, деб югуриб келавердинг», дея ўзини койиган бўлса, ҳозир Дилафрўзни кўргач, келганига суюнди. Демак, жонажон ўртоғи уни тугаганлар қаторига қўшиб қўйибди-да.
«Нодиранинг ўғли тўрт девор ичига кириб кетди. Энди унинг юзи қора бўлди, уни нуфузли аёллар саноғидан чиқариб ташлайди», деб ўйлабди-да. Чучварани хом санабди. Ҳали-бери Нодиранинг шохи синмайди. Уни давралар тўридан пойгакка тушириш хамирдан қил суғургандек осон иш эканми?!
Нодира тадбир муносабати билан ўзига оро берган аёллар даврасида ўтирар экан, ён-верига қараб, Дилафрўзни қидирди.
«Мен уни кўрмаётган бўлсам-да, у мени кўриб ўтирганига ишончим комил. Юраги потирлаётганмикин? Олдимда ёлғони фош бўлиб, обрўсизланганидан сиқиляптимикин ё «Бопладим, ажаб бўлди», деяётганмикин?»
Ҳамма жой-жойига ўтиргач, сана муносабати билан ташкил қилинган тантана бошланди. Бири-биридан сермазмун нутқлардан сўнг санъаткорларга навбат берилди. Нодира атрофидаги гулдай тебранаётган аёлларга қараб ўтирар, фикрини жамлашга уринар, лекин хаёллари сочилиб кетаверарди…
«Ўғил-қизимдан тиндим. Энди бемалол яйраб юрсам бўлади…»
Ҳарҳолда, Нодира бу гапни шукроналик билан гапирган бўлса-да, барибир, Худойимга хуш келмадими, бундан тўрт-беш ой аввал ҳаёти остин-устун бўлиб кетди. Ўғли кечаси машинасида бир одамни уриб кетди. Албатта, оғир жароҳат олган қирқ ёшлардан ошган эркакнинг ўзи улфатчиликдан келаётган, яхшигина кайфи бор экан. Энг ёмони, Нодиранинг ўғли Элбекнинг ёнида қиз боланинг борлиги…
Элбек онаси билан хотинига: «Ишхонада эдим, ойнинг охири бўлгани учун ҳисоботимни тугатиб қўяй, деб қолиб кетибман. Бу қиз бекатда турган экан, қўл кўтарди. Исмини ҳам, кимлигини ҳам билмайман. Манави одам йўлнинг ёқасида турган эди, бир қадам қолганда юриб юборди. Тормозни босишга улгурмадим», дея қасам ичса-да, Нодиранинг ҳам, келини Гулнозанинг ҳам кўнглига тушган шубҳа аримади.
Гарчи Нодиранинг синглиси:
— Опа, кўнглингизни тўғри қилсангиз-чи! Агар Элбекнинг ёнида ўтирган ўша қиз билан бир балоси бўлганида уни сизга, айниқса, Гулнозага кўрсатиб ўтирмасди-ку. Ўша заҳотиёқ ҳайдаб соларди… — дея опасининг кўнглидан шубҳа-гумонларни ҳайдамоқчи бўлса-да, Нодира билан Гулнозанинг қовоқ-тумшуғи очилмади.
2.4K views15:03
Ochish/sharhlash
2023-07-06 17:31:44 « ҚОТИЛ СЕВГИ »

Ҳилола ҳам ҳамма қизлар қатори бахтли келинчак бўлиб севган ёри билан тинч - тотув яшашни ният қиларди.
Аммо ҳаёти шунчалар остун устун бўлиб кетиши етти ухласа ҳам ҳаёлига келмасди.
- Ҳилола кўзини очганда ҳамма жой қоронғу қаердандир бадбўй хид келарди.
Нималар бўлди қаердаман ўзи деб ўйладию дугонаси Мафтуна мехмонга чақиргани ёдига тушди ва йўқ - йўқ мен у ерга етиб бормадим ахир, ёкиии.. Деб ўз ўйларидан ўзи қўрқиб кетди.
Негадир шу топда ҳаёлига анчадан буён орқасидан соядайэргашиб юрган бадбашара йигит келди наҳотли у олиб келган бўлса уни бу ерга.
- Ўзи қаердаман? Ҳилола ўзига ўзи гапирарди. У ўрнидан урмоқси бўлди аммо оёғи занжир билан боғлаб қўйилганини кўриб даҳшатга шунди ва шундагина вазият ёмонлигини тушунди, тушундию бақиришни бошлади, шу пайт ёнига кирдир судралиб кела бошлади...
#ДАВОМИ_БОР...
2.7K views14:31
Ochish/sharhlash